• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Атом бомбасининг чўқинтирган отаси” — СССРдаги атом лойиҳаси раҳбари Курчатов тақдири

    Назариётчи, амалиётчи ва ташкилотчи — ушбу жиҳатларнинг барчаси камдан кам ҳолларда бир инсонда жамланади. Аммо Игор Курчатов шундай одам эди. У телба даҳолар ва ақлдан озган тажриба ўтказувчилар билан, хасис раҳбарлар ва НКВД ходимлари билан ҳам тил топиша оларди.

    Игор Курчатов
    Фото: Wikipedia

    1949 йил 29 август соат 07:00. Семипалатинскдан 170 километр узоқликдаги Қозоғистон чўлларини қоплаган ёмғир булутлари орасида ёрқин чақмоқ пайдо бўлади. Бир вақтнинг ўзида қулоқни қоматга келтирувчи гумбурлашни қадимий чўллар миллионлаб йиллар эшитмаган эди — эпицентрдан тарқалган портлаш тўлқини атрофга махсус қурилган уйлар, темирйўл станцияси, бетон истеҳкомлар ҳамда жанговар техникалар кулини кўкка совурди.

    Сейсмометрлар 5-6 балли ерости силкиниши содир бўлганини қайд этди. Эндигина ёғишни бошлаган ёмғир буғланиб кетди, темир ва қум эриб, осмондаги қушлардан асар ҳам қолмади… Буларнинг барчаси узра секинлик билан стратосферага улкан атом қўзиқорини кўтариларди. Гувоҳларнинг айтишича, портлаш содир бўлиши билан кузатув пунктидан қалин қора соқолли эркак ўрнидан сакраб турган. “Ўхшади! Уддаладик!”, дея портлаш томонга қараб бақирарди эркак. Бу совет атом бомбасини яратиш лойиҳасининг илмий раҳбари Игор Курчатов эди.

    Нафақат олимнинг, балки бутун мамлакатнинг тақдири боғлиқ бўлган синов муваффақиятли ўтади. Партия ва ҳукумат топшириғи бажарилади. СССРда ядро паритетини яратган янги ўта кучли қурол пайдо бўлади.

    СССРда синов муваффақиятли ўтказилгани тўғрисида бирорта расмий маълумот эълон қилинмайди. Аммо кучли портлаш хориж давлатларида ҳам қайд этилганди, 3 сентябрь куни Американинг метеоразведка самолёти Камчатка узра парвозларни амалга ошириб, синовдан ўтказилган номаълум ядро қуролига оид изларни топади. 23 сентябрь куни АҚШ президенти Трумен бу ҳақида оммага маълум қилади.

    Унга жавобан “ТАСС” қуйидаги мазмундаги муносабатни билдиради:

    Совет Иттифоқида, маълумки, кенг кўламли — гидростанциялар, шахта, каналлар, йўллар каби қурилиш ишлари амалга оширилмоқда, бу эса янги техник воситалардан фойдаланган ҳолда катта портлатиш жараёнларини талаб қилади. Ушбу портлаш ишлари мамлакатнинг турли нуқталарида мунтазам амалга оширилаётгани боис балки, иттифоқдан ташқаридагиларнинг эътиборини тортган бўлиши мумкин. Атом энергиясига тўхталадиган бўлсак, “ТАСС” СССР ташқи ишлар вазири Молотовнинг 1947 йил 6 ноябрдаги баёнотини эслатиб ўтишни лозим топади, унда атом бомбасига оид бирор махфийлик йўқлиги айтилган эди.

    Ҳаётини сақлаб қолган хатолик

    Совет атом бомбасининг бўлажак чўқинтирган отаси 1902 йил 30 декабрда Жанубий Уралдаги Сим шаҳарчасида дунёга келади, аммо унинг туғилгани 1903 йил 8 январдагина қайд этилади, чунки у вақтда керакли варақа топилмай қолганди. Шу сабабдан Игор Курчатов бир ёшга яшаради ва келажакда бу унинг ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилади.

    Курчатовлар оиласи тарихига кўра, уларнинг катта бобосини помешчик (заминдор) қартада Сим чўян эритиш заводи эгасига ютқазиб қўяди ва у “ютуқни” оиласи билан Уралга олиб кетади. Тоғ-кон заводида ишлайдиган бобоси ғазначига айланади. Унинг оиласида етти нафар ўғил ва икки нафар қиз бор бўлиб, барчаси ўрта маълумотни олганди. Отаси Василий Алексеевич Уфадаги билим юртини тамомлаб, ўқитувчининг ёрдамчиси Мария Остроумовага уйланади.

    Игорнинг Антонина деган опаси ва кейинчалик таниқли совет радиокимёгарга айланган Борис исмли укаси бор эди. 1912 йилда Антонинада сил аниқланади ва оила Қримга кўчиб кетишга мажбур бўлади. Аммо қизни қутқариб қолишнинг имкони бўлмайди.

    Фото: Legion Media

    Симферополда отаси катта танобчи лавозимига кўтарилади. Иш юзасидан Қримнинг турли ҳудудларига чиқиб кетадиган оила бошлиғи ўзи билан ўғилларини ҳам олиб кетарди. Қишлоқларнинг бирида Игор буғда ишловчи янчиш машинасига кўзи тушиб, бутунлай ҳайратга тушади. Агрегатни яхшилаб ўрганиб чиққан йигит уста йўқлигида унга хизмат кўрсатишга рухсат олади. Кейинги йилда эса темирйўлга қора ишчи сифатида жойлашади.

    Игор гимназияда яхши ўқир, айниқса, аниқ фанлар бўйича сафдошларидан олдинда эди. Математика ўқитувчиси ўқиш учун унга кўплаб китобларини бериб турарди. Айниқса, йигитга италян профессори Карбинонинг “Замонавий техника муваффақиятлари” китоби ёқиб қолади. Озгина пул тўплагач, Игор ушбу китобнинг нусхасини сотиб олиб, ундан ажралмайди. Икки нафар синфдоши билан университет курси даражасида аналитик геометрияни ўрганади. Луценко ва Ляхниский исмли дўстлари ҳам келажакда машҳур олимларга айланади.

    Биринчи жаҳон уруши даврида оиланинг моддий ҳолати оғирлашади. Қариндошларига ёрдам бериш мақсадида Игор мундштук (папирос найчаси) устахонасига ишга жойлашади. Олча, нок, олма каби дарахт шохлари унинг қўлида ноёб санъат асарига айланарди. Кейинроқ у чилангарликни ҳам ўрганади.

    Фуқаролик уруши даврида Қримда ҳокимият ҳар ярим йилда ўзгарар ва янги келган ҳукумат террор ҳамда мобилизация эълон қиларди. Курчатовнинг туғилган санасидаги хатолик шу ерда қўл келади. У ёш жиҳатидан на “Қизил армия”, на “Оқ армия” ва на “Деникин қўшинларига” тўғри келарди. Акс ҳолда у фронтда ҳалок бўлган ёки ҳокимиятга келган кейинги раҳбарлар томонидан отувга ҳукм қилинган бўларди.

    Профессорлар бурчаги

    Игор Курчатов Симферопол гимназиясини олтин медал билан тамомлайди, аммо гимназияда қимматбаҳо медалнинг ўзи йўқлиги боис йигитча уни ололмайди. 1920 йил сентябрда Курчатов Таврийский университетининг физика-математика факультетига ўқишга киради. Бу ажойиб таълим муассасаси эди. Алушта яқинидаги урушга қадар Профессорлар бурчаги пайдо бўлган бўлиб, у ердаги дала ҳовлиларга Петербург, Москва ва Киевдан профессорлар келарди. Уларнинг аксарияти инқилобни шу ерда тинчгина ўтказишни мақсад қилган, бироқ Қримда қолиб кетган эди.

    Фото: Wikimedia Commons

    Очлик ва муҳтожликка қарамай, университетдаги муҳит дўстона ва демократик эди. Талабалар ва ўқитувчилар бир-бирларининг қорнини тўйғизар, ўзаро “ҳамкасб” дея мурожаат қилишарди. Дарсликлар етарли бўлмагани боис кўпчилик конспектлар орқали ўрганарди. Профессорлар имтиҳонларни ўз хонадонларида оларди. 1923 йилнинг ёзида Курчатов муддатидан олдин аъло баҳоларга университетни тамомлайди.

    Бу вақтга келиб Игор 20 ёшда эди. Қўлида — университет дипломи. Энди нима қилиш керак? Тўғри келган ишни топишми? Бунга қадар у темирйўлда қўриқчи, автоколонна диспетчери, чилангар, лаборант, кинотеатрда қоровул, ҳатто боғчада тарбиячи бўлиб ҳам ишлаб кўрганди. 1920 йилларда Қримга физик ва математиклар керак эмасди.

    Қарор тезда қабул қилинади: илм олишни давом эттириш. Курчатов ва унинг дўстлари илм-фан “вируси”га йўлиққан эди. Курчатов ва Ляхинский Петроградга йўл олади. Таврийский университети дипломи билан уни политехника университети кемасозлик факультетига учинчи курсдан ўқишга қабул қилишади. Павловскдаги Магнит-метеорология обсерваториясига лаборант бўлиб ишга жойлашади. Айнан шу ерда Курчатов ўзининг биринчи мустақил илмий ишини амалга оширади — қорнинг алфа радиоактивлигини ўлчаш. Тадқиқот юқори даражада ўтказилади, аммо обсерваторияда унга баҳо берадиган одамнинг ўзи йўқ эди.

    Келажак сари

    1925 йил 1 сентябрда Курчатов Ленинград физика-техника институтига илмий ходим сифатида ишга жойлашади. Оғир қийинчиликлар ва моддий етишмовчилик даври ўтганди. Энди ёш олимга ўзи учун севимли илм-фан билан шуғулланишига ҳеч нарса тўсқинлик қилмасди.

    Бу вақтда физика ҳали ёш, ўрганилмаган ва сирли эди. У ўз олимларини кутиб ётарди. Курчатов қийин масалаларни қидириб, тиришқоқлик билан уларни ечишга уринади. У кун ва тунни, очлик ва уйқуни унутган ҳолда илм уммонига шўнғиб кетади.

    Конструктор Сергей Королёв, физик Игор Курчатов ва математик Мстислав Келдиш
    Фото: “РИА Новости”

    1927 йилда Курчатов яқин дўстининг синглиси Марина Синелниковага уйланади. Ёшларнинг биргаликдаги ҳаёти опера театрига ташрифдан бошланади. Марина Дмитриевна бутун умр Игорга садоқатли турмуш ўртоқ бўлиб қолди. Улар фарзанд кўрмайди ва шу боис аёл бор меҳр-муҳаббатини эрига бериб, уйда унинг учун барча шароитни яратади.

    Уруш вақтида Курчатов СССР атом дастурига раҳбарлик қилганида ҳам Марина Дмитриевна гап нима ҳақида эканини тушунмаса ҳам эрини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Курчатов бутун энергиясини ишга беради.

    Игорнинг янги соҳа— атом ядроси физикасига бўлган қизиқиши тўсатдан пайдо бўлмаган. Унинг сегнетоэлектриклар, диэлектрик ва зарядловчилар билан ишлари олимни янги марраларга тайёрлаган эди. 1932 йилга келиб институтда ойига беш маротаба мунтазам ядровий семинарларни ўтказиш бошланади. У ерда ядро, квант механикаси ва космик нурлар ҳақида энг сўнгги тадқиқотлар муҳокама қилинарди. 1933 йил мартида Курчатов ушбу семинарларнинг бирида ядронинг парчаланиши ҳақида маъруза ўқийди. Унда соҳанинг энг сўнгги янгиликлари жамланган эди.

    Атом пойгаси

    Уруш бошланиши билан ядровий физика соҳасидаги барча ишлар тўхтатилади. Лабораториялардан қурилмаларнинг бир қисми Ленинграддан Қозонга жўнатилади, қолганлари яшириб қўйилади. Илм-фаннинг биринчи қиладиган иши фронтга радиолокация, кемаларни миналардан ҳимоялашда ёрдам бериш эди.

    Ленинград физика-техника институти томонидан урушдан олдин кемаларни магнит миналаридан ҳимояловчи қурилма яратилиб, синовдан ўтказилган эди. Бу иш А.П. Александров лабораторияси томонидан амалга оширилгани сабаб Курчатов зудлик билан қадрдон дўстига мурожаат қилади: “Бир вақтлар кема қуришни орзу қилардим, энди эса уларни ҳимоялашга ёрдам бермоқчиман. Бутун лабораториямни ўз ихтиёрингга қабул қил”.

    Фото: Wikipedia

    Август бошида Курчатов ва Александров қўмондонликдан Севастополга учиш бўйича топшириқ олади. У ерда бир нечта кема миналар ёрдамида портлатилганди. Немислар томонидан сувга ташланадиган миналар конструкцияси мунтазам янгиланиб бориларди. 1941 йилга келиб СССРда Буюк Британия ва АҚШ атом энергиясидан фойдаланиш усулларига қаратилган махфий синовлар амалга оширилаётгани тўғрисида разведка маълумотлари келиб тушади. Бир вақтнинг ўзида Германия урушнинг боришини ўзгартириб юборадиган ақл бовар қилмас кучга эга махфий қурол устида ишлаётгани маълум бўлади.

    1942 йил мартда НКВД ташқи разведкаси Сталинга махсус хабарнома тайёрлайди, унда қуйидагилар ёзилганди: “Бир қатор капиталистик давлатларда ҳарбий мақсадлар учун атом энергияси манбасини олиш мақсадида уран-235 атом ядросини парчалаш бўйича ишлар олиб борилмоқда…”. Май ойида хорижда ядровий қурол яратилаётгани ва истиқболда уни СССРда ҳам яратиш борасидаги сўров Фанлар академиясига юборилади.

    1942 йил сентябрда СССР давлат мудофаа қўмитаси “Уран устида ишларни ташкиллаштириш тўғрисида”ги махфий қарорни қабул қилади. Москвага академиклар Иоффе, Верданский, Хлопин ва Капица чақирилади. Қисқа муҳокамадан кейин уран бомбасини яратиш устидаги ишларга Игор Курчатовни илмий раҳбар этиб тайинлаш бўйича қарор қабул қилинади.

    Ишлар Курчатов ўрнатган тартибда бошланиб кетади, фронтдан унга керакли бўлган барча одамлар эвакуация қилинади. 12 апрелда СССР Фанлар академияси 2-сонли лабораторияси тузилади. Давлат мудофаа қўмитасининг махсус қарори билан идораларга лаборатория учун оғир сув, уран металли ва тоза графитни етказиб бериш вазифаси қўйилади.

    Фото: “ТАСС”

    Фашистлар Германияси, АҚШ ва СССР ўртасида ядровий пойга бошланади. Атом бомбасини биринчи бўлиб яратган тараф асос совринни — бутун дунё устидан ҳукмронлик қилувчи кучга эга бўларди.

    Пойгадан биринчи бўлиб Германия чиқиб кетади. Уларнинг олимлари асосий эътиборни оғир сувга қаратади ва бу хато эди. Кейин эса фронтдаги мағлубиятлар ресурслар бўйича муаммони келтириб чиқаради.

    1945 йил 6 август куни АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари Япониянинг Хиросима, 9 август куни эса Нагасаки шаҳарларига атом бомасини ташлайди. Саноқли сониялар ичида ядровий аланга оқибатида 150 мингга яқин тинч аҳоли ҳалок бўлади, яна 100 минг одам радиоактив зарарланиш қурбонига айланади.

    Пентагон ҳисоб-китоблари бўйича советларнинг атом бомбаси 1952-1953 йилдан олдин пайдо бўлмаслиги керак эди. 1949 йилнинг августида ўтказилган бомба синови эса америкаликларни таажжубга солади.

    Совет атом бомбаси, кейинроқ водород бомбаси (1953 йил) ва термоядровий “Сар-бомба”нинг ихтиро қилиниши юз минглаб инсонларнинг машаққатли меҳнати самарасига айланади. Аммо асосий қарорларни фақат бир инсон қабул қиларди — атом лойиҳасининг илмий раҳбари Игор Курчатов.

    Курчатов ҳарбий вазифалар билан параллел равишда атом энергиясидан тинч йўлда фойдаланиш лойиҳасига ҳам раҳбарлик қилади. Унинг жамоасини меҳнатлари натижасида 1954 йил 26 июнь куни Обнинск АЭС — дунёдаги биринчи атом электр станцияси ишга туширилади. Қишлоқ хўжалиги соҳаси учун турли ядровий реакторлар яратилади, дунёда биринчи “Ленин” атом музёрари лойиҳаланади.

    Фото: Legion Media

    Курчатовни “совет атом бомбаларининг чўқинтирган отаси” деб аташади, аммо айнан у биринчилардан бўлиб ўз қуролининг инсониятга етказадиган зарарини англаган эди. 1950 йиллар ўрталарига келиб у ядровий ва водород қуролидан фойдаланишни тақиқлаш бўйича курашга фаол қўшилади. 1958 йил мартида СССР Олий Кенгаши трибуналаридан туриб бутун дунё олимларига мурожаат қилади:

    Биз совет олимлари ҳозирга қадар атом ва водород қуролларини тақиқловчи халқаро битим йўқлигидан чуқур хавотирдамиз. Бутун дунё олимларини ўз саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришга ва атом энергиясини вайронагарчиликдан ердаги инсонларга хурсандчилик олиб келадиган улкан энергия манбаига айлантиришга чақирамиз.
    10.08.2024, 19:31   Изоҳ (1)   40618
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. usafarmatov91@gmail.com / 21.11.2024, 15:35

      aslida u fizik bolmagan u stalinni yaloqxori bolgan bombani esa german fizigi yaratgan

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳақиқат ёки гулхан: бидъатчига айланган Галилео Галилей тақдири

    16.06.2024, 11:44

    Ғаройиб Клементина: Уинстон Черчиллнинг рафиқаси қандай қилиб Англияни, оиласи ва бош вазирни қутқарган эди?

    14.07.2024, 11:31

    Россия ва Грузия ўртасидаги “беш кунлик уруш”га 16 йил тўлди. Жанубий Осетия можаросига оид асосий саволлар

    08.08.2024, 15:59

    Бразилияда самолёт қулаши оқибатида бортдаги 61 кишининг барчаси ҳалок бўлди (видео)  

    10.08.2024, 19:10

    Украина ҳарбий дронлари Беларусь ҳаво ҳудудини бузиб кирди  

    10.08.2024, 18:15

    “Сени кейинги ҳафта дафн этишади”: Исроилда аҳолига таҳдидли SMS-хабарлар юборилмоқда

    10.08.2024, 13:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Гарначо ўз хизматларини “Реал”га таклиф қилди

    Спорт | 25 май, 08:12

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.