• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Марказий Осиё

    Россиянинг Марказий Осиёдаги стратегияси: ядро технологияларидаги ютуқлар минтақавий ядровий парадипломатияга олиб келиши мумкинми?

    Россиянинг бир неча ўн йиллар давомида юритган ташқи сиёсатини ўрганаётган кўпчилик таҳлилчилар учун май ойида Москва ва Тошкент ўртасида бўлиб ўтган минтақалар кенгаши деярли кутилмаган ҳодиса бўлди. 20 йилдан ортиқ вақт давомида бу каби жараён Россия Федерациясининг деярли барча чегарадошлари билан кузатилмоқда. Кола республикаси, Мурманск ва Архангелск вилоятлари денгиз йўллари орқали Скандинавия давлатлари билан доимо алоқада бўлиб келган, Узоқ Шарқ федерал округи эса Хитой билан муҳим хом ашё савдосини амалга ошириб келган. Бироқ, айнан Каспий денгизига яқин ҳудудларда Украинадаги уруш бошланганидан кейин савдода энг юқори ўсиш кузатилган. Хусусан, Татаристон ва Бошқирдистон Марказий Осиё билан, нафақат, сиёсий мулоқот даражасида, балки савдо-сотиқ соҳасида ҳам яқинлашди. Имзоланган битимлар орасида 55 МВт қувватга эга олтита ядровий реактор бўйича келишув тузилганини ҳисобга олсак, ушбу кичик ўлчамли реакторлар Россиядаги минтақавий парадипломатиянинг бир қисмига айланиши мумкинми, деган савол табиий қизиқиш уйғотади.

    Россия президенти Марказий Осиё давлат раҳбарлари билан
    Фото: Tengrinews

    Катта имконият

    Россиянинг ядро дипломатияси янги ҳодиса эмас. Москва атом энергетикаси бўйича бир қанча иштирокчилар билан ҳамкорлик қилиб, уларни реакторлар ва шу каби жиҳозлар ҳамда тажрибали кадрлар билан Росатом компанияси орқали таъминлаб келмоқда. Россия сўнгги ўн йил ичида Туркия, Миср, Бангладеш, Покистонда атом электр станцияларини ривожлантириш билан шуғулланар экан, Лотин Америкаси билан ҳам худди шундай йўл тутишга интилди, Аргентинага яқинлашган ҳолда, Москва глобал жануб томон таъсир доирасини кенгайтирди. Бироқ, мини-реакторлар ва кичик ўлчамли реакторларнинг инновацион концепцияси Кремль учун ядро дипломатияси манзарасини ўзгартириши мумкин. Кичик ўлчамли реакторлар нарх ёрлиғида кўрсатилган харажатларни пасайтиради, ҳар бир 55 МВт қувватга эга мини-реакторнинг тахминий нархи 200-400 миллион долларни ташкил этиб, миллиардлаб доллар талаб этадиган йирик реакторларга солиштирганда анча ҳамёнбоп. Бундай лойиҳаларни ишлаб чиқиш минтақалараро ҳамкорликнинг натижаси бўлиши мумкин, бу эса Россия сиёсатига янги тус олиб келади. Бироқ, Марказий Осиёга келсак, асосий савол атом энергетикаси бўйича яқинроқ ҳамкорлик қилиш учун тўғри парадипломатия тури ишлаб чиқилганми ёки йўқми?

    Марказий Осиёда минтақавий парадипломатия

    Марказий Осиёда Россия икки асосий марказ, хусусан, Татаристон ва Бошқирдистон орқали минтақавий парадипломатияни кенг миқёсда амалга оширмоқда. Ушбу стратегиянинг асосий мантиқий сабаби бу минтақаларнинг яқинлигидан ташқари умумий маданий хусусиятлардир. Татаристон ва Бошқирдистон Украинага қарши уруш бошланганидан кейин ҳам ўсиш суръатларини 3 фоиздан ортиқ ҳолда сақлаб келмоқда. Ўз-ўзидан бу статистика ажабланарли бўлмаслиги мумкин. Бироқ, ҳар иккала минтақада ҳам Россия иқтисодиётидаги ўсишнинг асосий таянчи бўлган кучли мудофаа сектори мавжуд эмас, бу эса улар иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида муваффақиятга эришганликларини кўрсатади. 2022 йил охирида Қозон шаҳрида бўлиб ўтган “Россия—Ислом дунёси” халқаро саммитининг ташкил этилиши ҳам бунга мисол бўла олади. Унда Марказий Осиёдан муҳим ўйинчилар иштирок этди ва президент Сердар Бердимуҳаммедов электр мобиллиги ва умуман энергетика каби соҳаларда ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади. Минтақавий парадипломатиянинг бу тури маълум даражада муваффақиятли кечаётган бўлса-да, ядро дипломатияси учун муваффақиятли бўлади дегани эмас, қолаверса бу стратегияга баъзи ўзгартиришлар ҳам киритиш керак бўлади.

    2022 йилда Қозон шаҳрида бўлиб ўтган “Россия—Ислом дунёси” халқаро саммити
    Фото: tatar-congres.com

    Ядровий дипломатия учун ядро минтақалари

    Биринчи ва энг қийин қадам минтақавий парадипломатияни ядро дипломатиясига мослаштириш учун қайта калибрлаш бўлади. Бу қадам учун ядро энергетикаси муҳим бўлган ҳудудларни жорий этиш масаласи муҳокамага қўйилиши керак. Москва вилоятидан ташқари, Россияда атом энергияси учун бошқа муҳим минтақалар Новосибирск вилояти (ядро ёқилғиси ишлаб чиқариш) ва Ростов вилояти (реакторлар қурилиши) ҳисобланади. Биринчиси аллақачон Қозоғистон билан қўшни минтақа бўлиб, Минтақалар кенгашида қатнашган, лекин асосан қишлоқ хўжалиги техникаси савдосини ошириш мақсадида, иккинчиси эса Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари билан мулоқотда анча кам иштирок этган. Уларни жараёнга жалб қилиш дипломатик нуқтайи назардан қийинроқ вазифа бўлиб, маданий алоқалар йўқлигини ҳисобга олсак, муваффақиятли бўлса, Москванинг Марказий Осиё бўйича стратегиясига катта фойда келтириши мумкин.

    Ростов АЭС
    Фото: sharij.net

    Тақсимланган ишлаб чиқариш

    Иккинчи элемент номарказлаштириш (децентрализация) ҳақида. Кичик ўлчамли тармоқларни ривожлантириш ва марказлаштирилган инфратузилмани яратиш маъносиз характерга эга. Бу, шунингдек, Ўзбекистон (ва минтақанинг қолган қисми) эга бўлган ҳозирги заиф электр тармоғига ортиқча юк олиб келади ҳамда уни электр таъминотидаги узилишларга қарши ҳимоясиз қилади. Жиззах вилоятида йиғиш ўрнига бутун мамлакат бўйлаб кичик миқёсдаги бўлинмалар орқали тақсимланган ишлаб чиқариш қимматроқ бўлиши мумкин, аммо бу самаралироқ ва энергия хавфсизлигини оширади, шу билан бирга, минтақавий парадипломатия ва ижтимоий қабулни оширишнинг ажойиб намунаси эканлигини исботлайди. Бошқа томондан, тақсимланган ишлаб чиқариш техник чекловларга олиб келиши мумкин, чунки Марказий Осиё жиддий сув танқислигига дуч келмоқда ва Хоразм ҳамда Қорақалпоғистон каби кўплаб минтақалар ядровий реакторларда совитишни таъминлашда қийинчиликларга дуч келиши мумкин. Бу чекловларни инобатга оладиган, лекин сувни тежайдиган бошқа технологияларни ишлаб чиқишни рағбатлантирадиган мураккаб сиёсат Ўзбекистон ва минтақадаги барча иштирокчи мамлакатларга зарур бўлади.

    Хулоса

    Умуман олганда, минтақавий парадипломатия ва ядро дипломатияси Москва Украинадаги уруш бошланишидан олдин ҳам қўллаётган сиёсий воситалар бўлган. Бироқ бу икки элементни бирлаштириш Марказий Осиё билан ҳамкорлик қилиш учун кўплаб имкониятларни келтириб чиқаради. Аммо Марказий Осиё давлатлари ҳам, агар бу стратегия охир-оқибат самарали бўладиган бўлса, кучайтирилган энергия хавфсизлигидан фойда олиши мумкин. Лекин бу амалга ошиши учун Россиянинг минтақавий сиёсатини такомиллаштириш жараёни, шунингдек, техник, экологик ва иқтисодий чекловларни ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳамкорлик муваффақиятли бўлиши, асосан, Марказий Осиёнинг энергия хавфсизлиги билан боғлиқ.

    Муаллиф: Димитрис Симеонидис

    Димитрис Симеонидис — Марказий Осиёга йўналтирилган энергия геоиқтисодиёти ва геосиёсат бўйича эксперт. У энергия ва қишлоқ озиқ-овқат тизимлари учун марказлаштирилмаган ечимлар глобал тармоғига (DSGN) асос солган ва Грециянинг Критдаги биринчи “яшил” водород лойиҳасини бошқаради. Бундан ташқари, у URANО Каpital’да маслаҳатчи бўлиб ишлайди, YЕS-Europa’да сиёсат йўналиши мутахассиси сифатида фаолият юритади, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотида ҳам эксперт ҳисобланади. Димитрис, шунингдек, Европа Иттифоқининг Иқлим келишуви тарғиботчиси ва Young Energy Аmbassadors вакилидир.

    Дунё янгиликларидан хабардор бўлиш учун “Дарё”нинг Instagram ва Х’даги расмий саҳифаларини кузатиб боринг.

    08.07.2024, 19:21   Изоҳ (0)   8499
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Агар Эрон дипломатия орқали ядровий битимга қайтмаса, АҚШ бошқа чораларни қўллайди — Оқ уй

    06.10.2021, 15:24

    Россия ядровий доктринаси ўзгариши мумкин  

    21.06.2024, 18:50

    Марказий Осиё давлатлари Россия билан иқтисодий алоқаларни кенгайтириши ортидан санкцияларга дучор бўладими?

    02.07.2024, 12:53

    “Толибон” 47 та хусусий қизлар мактабини қайта очишга рухсат берди 

    05.07.2024, 20:35

    Қирғизистонда Афғонистоннинг анорли газли ичимлигини сотиш тақиқланди

    05.07.2024, 14:44

    ЕТБ Қўштепа каналининг қўшни давлатларга таъсирини баҳолади

    28.06.2024, 18:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.