• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Док-1 Макс” судида 21 нафар судланувчи сўроқ қилиниб бўлди. Суд энди гувоҳлар ва жабрланувчиларни тинглашга ўтди

    Ўзбекистонда 65 нафар бола ўлимига сабабчи дея қаралаётган “Док-1 Макс” сиропи бўйича 2023 йилнинг 11 август куни бошланган суд 2023 йилнинг 6-октябр куни 21 нафар судланувчининг терговини тамомлади. Бу ҳақда судда қатнашган “Дарё” мухбири хабар берди.

    Фото: “Дарё”

    Ўзбекистонликлар 2023 йилнинг 10 августига қадар Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган “Док-1 Макс” сиропи сабаб мамлакатда 21, нари борса 22 нафар боланинг ўлими юз бергани ҳақидаги маълумотга эга эди. Ўша кунга қадар вафот этган болалар сонига аниқлик киритилмаганди. Олий суд матбуот хизмати 2023 йилнинг 10 август куни “Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ жиноят иши юзасидан маълумотларни очиқлаб, бу дори 65 нафар боланинг ўлимига сабабчи бўлганини билдирди. Ва мазкур иш 2023 йилнинг 11 августидан бошлаб Тошкент шаҳар судида кўриб чиқилишини қўшимча қилди. 

    Фото: “Дарё”

    “Док-1 Макс” ишида жами 21 нафар судланувчи мавжуд бўлиб, дастлаб уларнинг 7 нафарига, 2023 йилнинг 22-сентябридан бошлаб яна бир нафар, жами 8 нафар судланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Судланувчилар Жиноят кодексининг 184, 28,186-3, 186-3, 25,205, 205, 207, 28,209, 209, 210, 211, 212, 228-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбланмоқда. 

    Фото: “Дарё”

    Суд ва ОАВ вакиллари билан боғлиқ жараён 

    Фото: “Дарё”

    Олий суд “Док-1 Макс” иши билан боғлиқ жараён очиқ суд мажлиси тартибида кўриб чиқилишини эълон қилгач, барча ОАВ вакилларида суд жараёнини жамоатчиликка кўрсатиб бориш иштиёқи туғилганди. Дастлабки суд мажлисларида айбланувчиларнинг адвокатлари “Кун.уз” ва “Қалампир.уз” нашрини айбсизлик презумпсиясига амал қилмасликда айблаган бўлса, кўп ўтмай “Газета.уз” нашрини жонли эфир ташкил қилиб, суд жараёнидаги воқеалар тўғридан тўғри жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинаётганидан шикоят қилди. Кейинчалик бошқа адвокатлар “Дарё” интернет нашрини ҳам суддаги сирларни жамоатчиликка ошкор қилиб қўйишда айблаб, суд жараёнларини ёритишга тўсиқ қўйилишини илтимос қилганди. Шунча тўсиқлар ва эътирозларга қарамай, суд ҳайъати жараёнлар очиқ ва шаффоф тарзда жамоатчиликка етказилишини таъминлаш мақсадида ОАВ вакиллари фаолиятига тўсиқ қўювчи илтимосномаларни асосан рад этди. Камчиликлар бўйича эса журналистларга огоҳлантиришлар бериб, суд жараёнини ёритишда эҳтиёткор бўлишни, олдиндан хулоса қилиб қўймасликни сўради. 

    Фото: “Дарё”

    21 нафар айбланувчининг аксарияти айбини тан олмади

    Фото: “Дарё”

    “Док-1 Макс” судининг дастлабки мажлислариданоқ судланувчиларнинг аксарияти ўзларига қўйилган айбловларни рад этиб чиқди. Энг биринчи сўроқ қилинган ҳиндистонлик судланувчи Quramax Medical МЧЖ директори С.Р.П. суддаги чиқишида айбига қисман иқрорлигини айтиб, Ўзбекистонга яна бир инспексион текширувдан ўтмаган дорини 33 минг доллар пора бериш эвазига киритишга уринганини тан олганди. Гарчи кейинчалик у бу гапини рад этган бўлса-да, бу пулнинг олди-бердисида асосий иштирокчи бўлган судланувчи Ж.Э. 33 минг доллар воқеаси бўлганини тасдиқлаганди.

    Фото: “Дарё”

    Мазкур жиноят ишида асосий фигурантлардан бири сифатида кўрилган Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги собиқ раҳбари С.К. ҳам аксарият ҳамкасблари сингари унга қўйилган айбловларни рад этди. Шунингдек, “Док-1 Макс” сиропи дастлаб 14 нафар бола ўлимига сабабчи бўлгани ойдинлашгач, сиропдан сичқонларга ҳам берилгани ва дорининг заҳарлилик даражаси шу йўсинда текширилганини очиқлади.

    Фото: “Дарё”

    Одатдаги текширувлар орқали “Док-1 Макс”даги заҳарли моддани аниқлаб бўлмаслиги кўп маротаба такрорланди

    Фото: “Дарё”

    Навбатдаги судларнинг бирида адвокатлардан бири Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари С.К.га савол билан юзланиб, “Док-1 Макс” сиропи қонуний рўйхатдан ўтказилиб, лаборотория текширувларидан ўтганида, ундаги заҳарли моддани аниқлаш имкони бормиди, дея савол берди. Собиқ мансабдор эса бу саволга “Йўқ, барибир шу натижа чиқар эди”, дея жавоб қайтариб, заҳарли модда аниқланмасдан қолиши мумкинлигини тан олди. Ва “Лаборатория синови тасдиқланган норматив ҳужжатлар асосида ўтказилишини инобатга олиб айтсак, барибир ўша натижа ўша натижа бўларди”, — деди.

    Собиқ мансабдорнинг бу иқрорини кўплаб судланувчилар тасдиқлаб, Ўзбекистонда ўрнатилган одатий дори текширувлар давомида нафақат “Док-1 Макс”, бошқа дорилар таркибидаги заҳарли моддаларни ҳам аниқлаш имкони йўқлигини билдирди. Бу заҳарли моддани билиш учун қўшимча текширув талаб қилинишини айтди. 

    Фото: “Дарё”

    Тергов органи руҳий босим қилгани, қаматиб юбориш билан таҳдид қилгани айтилди

    Ўтган икки ой давомида судланувчиларнинг аксарияти тергов органига берган кўрсатмаларини рад этди ва тан олмаслигини маълум қилди. Сабаб сифатида терговчи томонидан унга руҳий босим бўлганини, қаматиб юбориш билан қўрқитилганини айтди. Дастлаб сўроқ қилинган М.Н. исмли аёл суддаги терговда дастлабки терговдаги кўрсатувларига тўғри келмайдиган ўша кўрсатувларини рад этувчи маълумотларни айтаётганини терговда унга руҳий босим бўлгани билан изоҳлади.

    Фото: “Дарё”

    “Бунақа терговда биринчи марта иштирок этишим, қийноқ бўлиб қийноқмас, дўқ уришлар бўлди”, деди. Судья эса “Сизни ҳақорат қилишдими? Аниқроқ айтинг”, деди. Бунга жавоб берган судланувчи “Аёл киши учун бақир-чақирлар ҳам руҳий босим”, — дейди. 

    Тергов органи томонидан босимлар бўлганини яна икки нафар судланувчи тилга олди ва дастлабки терговда айтган аксарият маълумотларидан тонишини қўшимча қилди. Судланувчилардан бири ҳатто олдиндан ёзиб берилган кўрсатмага қўл қўймаса, қаматиб юбориш билан таҳдид қилинганини тилга олди. Суд барча судланувчиларга агар тергов органи сизга босим қилган деб ҳисобласангиз, буни текширтирамиз, дея бот-бот такрорлади.

    Фото: “Дарё”

    Судда самарқандлик шифокорларни чақириш сўралди

    Суд мажлисида сўроқ қилинган “Дори воситалари тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКнинг собиқ масъули С.С. суддаги чиқишида самарқандлик шифокорларни, масъулларни судга чақиришни сўради. У сироп ҳақида 2022 йилнинг 15 декабрь куни Самарқанд вилоятдаги Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази маъмурияти томонидан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига юборилганини, хатда “Док-1 Макс” сиропидан заҳарланганлар ва вафот этганлар билан боғлиқ ҳолат шифохона раҳбарияти ва шифокорларига икки ой илгари маълум бўлганини эслатиб, “Улар нега икки ой давомида бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигига хабар беришмаган? Хабар беришган бўлса, нега вазирлик бу ҳақда 2022 йилнинг октябр ойида масъул ташкилотларга хабар бермади? Мурожаат билан чиқмади? Шу каби саволларга жавоб топиш учун судга Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси масъулларини ҳам чақиртиришни сўрайман”, — деди.

    Фото: “Дарё”

    Мазкур илтимосномага жавоб қайтарган раислик этувчи судья Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига нисбатан ҳам жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланганини маълум қилди.

    “Дарё” “Док-1 Макс” суди билан боғлиқ энг қизиқ хабарларни жамоатчиликка хабар беришда давом этади.

    06.10.2023, 15:53   Изоҳ (0)   10523
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Док-1 Макс” суди: сиропга берилган гувоҳномадаги раҳбар имзосини экспертиза қилиш сўралди. Адвокатга кўра, имзолар сохталаштирилган бўлиши мумкин 

    20.09.2023, 18:44

    “Док-1 Макс” иши: судланувчи суддаги кўрсатмасини 65 нафар боланинг яқинларига таъзия изҳор этиш билан бошлади. Бу ҳолат судда илгари кузатилмаганди

    27.09.2023, 15:18

    “Ойига 80-100 млн сўмлик дорилар сотилиб, ўзаро тақсимлаб келинган”. “Док-1 Макс” судида фармацевтларнинг яна бир кирдикори фош бўлди

    03.10.2023, 17:52

    “Док-1 Макс” иши: Ҳиндистонлик судланувчининг адвокати яна уни қамоқдан олиб чиқишга уринди

    04.10.2023, 17:24

    “Қўл қўймасанг қамаласан дейишди”. “Док-1 Макс” судида сўз олган судланувчи терговда унга босим бўлганини айтмоқда

    06.10.2023, 09:10

    Тошкентда соврин жамғармаси 600 млн сўмни ташкил этадиган “Заковат-Гамбит” шахмат чемпионати ўтказилади

    06.10.2023, 15:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.