Москванинг Басманний суди Россия собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Россия Қуролли кучлари бош штаби раҳбари Валерий Герасимовни ҳибсга олишга ордер берган Гаагадаги Халқаро жиноят суди судьяси Ҳайкел Бен Маҳфудни сиртдан ҳибсга олди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.
“Суд дастлабки тергов органларининг илтимосини қаноатлантирди ва Ҳайкел Бен Маҳфудни РФ Жиноят кодексининг 301-моддаси 2-қисмига биноан сиртдан ҳибсга олди”, дейилади хабарда.
ХЖС судьяси, шунингдек, халқаро қидирувга берилган.
ХЖС бош прокурори Карим Хон 2023 йилда Россия президенти Владимир Путинни “қамоққа олишга ордер” берган эди.
ОАВ аввалроқ хабар беришича, Карим Хон жинсий зўравонликда айбланмоқда. Унинг укаси, Британия Консерватив партиясидан сиёсатчи Имрон Аҳмад Хон вояга етмаган болага жинсий тажовуз қилгани учун 18 ойга қамалган эди.
Бундан ташқари, оммавий ахборот воситаларида ХЖС прокурорининг укаси Путинга “ҳибсга олиш ордери” берилишидан роппа-роса уч ҳафта олдин қамоқдан муддатидан олдин озод этилгани хабар берилган.
Изоҳ (0)