• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино

    Кулгидан ўзингизни тиёлмайсиз: Кореянинг энг кулгили 4 та сериали 

    Қуйида энг енгил комедик сериалларни тақдим этамиз. Шунчаки барча муаммоларингизни унутинг ва вақтингизни мароқли ўтказинг.

    “Вайкики меҳмонхонаси”

    Уч йигитнинг кино соҳасидаги амбицияларини амалга ошириш учун меҳмонхона бизнесида пул ишлашга уринишлари ҳақидаги ҳикоя. Улар тўғридан тўғри тайёр жамоа — режиссёр, актёр, сценарийнавис. Режиссёрнинг ҳаётида доимий муаммолар бор, актёрга фақат бемаъни роллар берилади, сценарийнавис эса кино оламини забт этишни орзу қилади, лекин бунинг ўрнига майда-чуйда ишлар билан кун кўради.

    Ҳар бири буюк орзуларни кўради ва бунга эришиш учун улар ўзларининг “Вайкики” меҳмонхонасини очишади. Аммо учовлон тентак бўлгани учун даромад қила олишмайди. Мижоз топиш ҳам имконсиз бўлиб қолади, қолаверса, янги туғилган чақалоғи билан бир қиз бошпана сўраб келади — айнан шу қиз мижозлар билан боғлиқ вазиятни яхшилашда ёрдам беради.

    “Қиролича Чорин”

    Корейслар бошқа даврга боришни, иккинчи имкониятлар ёки альтернатив тарихларни ҳикоя қилишни яхши кўришади.

    Аммо бу сафар воқеалар ривожи ўзгача: Жанубий Корея президентининг қароргоҳида ишловчи эркак ошпаз ўтмишга тушиб қолади. Лекин аёл танасида, аниқроғи, Чорин маликаси бўлиб уйғонади.

    Эркак ошпазнинг маликага айланган ҳолда янги ҳаётга мослашиш жараёнини кузатиш жуда қизиқарли. Шу билан бирга, у замонавий дунё билимларини ўтмишда қўллай бошлайди. Яна у эри бўлган қирол билан мулоқот қилишига тўғри келади. Ушбу мулоқот сериалнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучларидан бири ҳисобланади.

    Сериалдаги ўзига хос ҳазил қаҳрамоннинг замонавий дунёқарашлари билан Чосон даври анъаналари ўртасидаги контраст орқали яратилади. Маликанинг одатий ҳаракати ва гапириши ҳайрат, тушунмовчилик, баъзан эса шокка сабаб бўлади.

    Аёл (эркак) ролини ижро этган актриса йилнинг энг яхши актрисаларидан бири сифатида тан олинган. Суратга олиш жараёнида актёрларга ҳам импровизация қилишга рухсат берилган.

    “Қалбинг садоси”

    Дорама худди шу номдаги Вебтун (асосан смартфонларда ўқиш учун Жанубий Кореяда яратилган рақамли комикс тури) асосида яратилган бўлиб, у Кореяда энг узоқ давом этган ва муваффақиятли сериаллардан бири ҳисобланади.

    Ҳикоя вебтун рассоми Чо Сок (Ли Кван Су ижро этган) ҳақида. У дангаса ва нўноқ инсон, бироқ буюк рассом бўлиш орзусида яшайди. Аммо у қанчалик ҳаракат қилмасин, доимо атрофида тартибсизлик келтириб чиқаради, ҳаётини назорат қилолмайди ва мақсадига эришиш учун тўғри йўл топа олмайди. Унинг бутун оиласи ҳам, атрофдагилар ҳам бу туганмас тартибсизликка фаол ҳисса қўшади.

    Ли Кван Suning ажойиб ижроси бу ҳазилни жонли ва табиий қилади. Ли Кван Су Жанубий Кореянинг энг яхши комедия актёрларидан бири ҳисобланади. У “Югураётган эркак” деб номланган энг узоқ давом этган кўнгилочар шоулардан биридаги иштироки туфайли “Осиё шаҳзодаси” номини олган.

    “Менинг йўлим”

    Тўрт дўст ўз орзулари учун курашади. Уларнинг на пули, на танишлари бор.

    Ко Дон Ман бир пайтлар умидли спортчи эди, аммо ҳозир оддий ва унчалик обрўли бўлмаган ишда кун кечирмоқда. Шунга қарамай, у рингга қайтиб, аралаш жанг санъати бўйича карьерасини бошлаш истагидан воз кечолмайди. Унинг энг яхши дугонаси Чхве Э Ра ҳам зерикарли ишда ўзини тиқилиб қолгандек ҳис қилади ва атрофдагиларнинг масхарасига қарамай, телебошловчи бўлишни орзу қилади.

    Бошқа жуфтлик – Ким Жу Ман ва Пак Сол Хи – муносабатларида муаммоларга дуч келишади. Жу Ман уларнинг муносабатларини ҳамкасбларидан яширади ва турли муаммоларга дуч келади, бу эса Сол Хи учун ноқулайлик туғдиради.

    Дорамадаги асосий мавзулар: дўстлик ва муҳаббат. Аммо бу мавзулар ривожи асосан ҳазил ва ноқулай вазиятлар орқали очиб берилади, масалан, Дон Маннинг спортдаги маҳоратини тиклашга уринишлари ёки Э Ранинг телевизион оламда ўзини кўрсатишдаги муваффақиятсиз ҳаракатлари.

    Бундан ташқари, дорамада Жанубий Кореяда ёшлар дуч келадиган ҳаётдаги реал қийинчиликлар тасвирланади:

    • молиявий қийинчиликлар,
    • карьерадаги умидсизликлар,
    • жамият босими.

    “Менинг учинчи даражали йўлим” сюжет жиҳатидан “Вайкики меҳмонхонаси”га ўхшайди, лекин мазкур фильм янада реал воқеаларга бой. Унда юракни ўртайдиган, романтик лаҳзалар ва яшашга илҳом берадиган, таслим бўлмасликка ундовчи вазиятлар бор.

    12.11.2024, 10:57   Изоҳ (0)   20886
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #корейс сериаллари#сюжет

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Томошабинни экрандан кўз узмай кўришга ундовчи қизиқарли турк сериаллари (видео)

    28.09.2021, 11:55

    2022 йилда энг кўп томоша қилинган 10 та турк сериали

    17.12.2022, 15:50

    «Ғаройиб шифокор» «Қарға» ва Туркияда севиб томоша қилинган бошқа янги сериаллар

    18.12.2022, 12:30

    Беғубор муҳаббат ҳақида ҳикоя қилувчи Жанубий Корея тарихий сериаллари 

    26.04.2024, 18:20

    Яхши кунлар ҳали олдинда: ҳаёт нақадар гўзаллигига ишонч бахш этувчи корейс сериаллари (трейлер) 

    30.05.2024, 13:50

    Кинотавсия: Юрагингиз тубидаги энг нозик ҳисларни уйғотиб юборадиган корейс сериаллари

    12.06.2024, 09:37

    Бир ўтиришда томоша қиласиз: биринчи дақиқаларданоқ экран қаршисига михлаб қўядиган корейс сериаллари

    20.06.2024, 14:29

    Драмалар даврини бошлаб берган энг яхши корейс сериаллари 

    10.08.2024, 10:50

    Фақат “Калмар ўйини эмас”: қизиқарли сюжетга бой энг яхши корейс сериаллари

    23.08.2024, 13:13

    Экран қаршисига михлаб қўядиган корейс детектив сериаллари

    21.09.2024, 13:55

    Романтика мавсуми: фантастика жанридаги энг яхши корейс сериаллари

    24.09.2024, 16:03

    Фильм сўнгигача киприк қоқмай томоша қилинадиган корейс сериаллари (трейлер) 

    15.10.2024, 19:10

    Анча вақт таъсиридан чиқиб кета олмайсиз: Энг қўрқинчли корейс сериаллари

    22.10.2024, 17:05

    Netflix томонидан тақдим этилган энг яхши 5 та корейс сериали (трейлер) 

    28.10.2024, 18:40

    Қизиқарли сюжети билан ҳар қандай Голливуд фильмларини ортда қолдирадиган чет эл сериаллари

    07.11.2024, 17:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европанинг бешта мамлакати ўрмон ёнғинларига қарши курашда Европа Иттифоқидан ёрдам сўради

    Дунё | 14 август, 19:45

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    Россияда шифокорлар бошига 12 сантиметрли мих кирган беморни ҳаётини сақлаб қолишди

    Дунё | 14 август, 19:35

    Якка тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бекор қилинади

    Ўзбекистон | 14 август, 19:25

    “Афросиёб” поезди рельсига бетон ташлаб, қўпорувчилик қилган темирйўлчилар узоқ муддатга қамалди

    Ўзбекистон | 14 август, 19:12

    Украина дронлар билан Россиянинг Ростов ва Белгород шаҳарларига зарбалар берди

    Дунё | 14 август, 19:10

    Навоийда кўчаларда дрифт қилган “йўл полвони” қўлга тушди

    Ўзбекистон | 14 август, 19:00

    Анжелина Жоли жосус ролида: “Жаноб Смит ва Смит хоним” режиссёри янги фильм суратга олади

    Кино | 14 август, 18:55

    Мелания Трамп Байденнинг ўғлини судга бериши мумкин

    Дунё | 14 август, 18:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.