• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Томошабинни экрандан кўз узмай кўришга ундовчи қизиқарли турк сериаллари (видео)

    Мексика, Бразилия телесериаллари ва корейс драмалари сўнгги йилларда ўз ўрнини машҳур бўлиб келган турк мелодрамаларига бўшатиб берди. Уларда ҳаяжонли севги ҳикоялари, оилавий интригалар ва албатта, ақл ва ҳис-туйғулар ўртасида қийин танловни кўриш мумкин.

    «Севги изтироби»

    «Севги изтироби» драмаси томошабинлар орасида юқори рейтингни қўлга киритди, нафақат Туркияда, балки дунё бўйлаб машҳурликка эришди. Масалан, 2017 йилда сериал «Энг яхши теленовелла» номинациясида «Эмми» мукофотига сазовор бўлди. Сериал бутунлай бошқача олам ва ижтимоий келиб чиқиши турлича бўлган икки севишган ҳақида ҳикоя қилади.

    Ниҳон – инқироз арафасида турган бой тадбиркорнинг қизи, Камол оддий сартарошнинг ўғли. Улар муҳаббатининг келажаги борми? Бундан ташқари, Ниҳонга ақлдан озар даражада ошиқ Амир учун отаси Ғолиббей жиноят қилишга қодир. У Ниҳоннинг отаси Ўндерни қўрқитиб, Ниҳон ва Амирнинг тўйига розилик олади.

    «Эшигимни қоқ»

    Ёз мавсуми учун ажойиб ва романтик сериал – «Эшигимни қоқ» драмаси. Мазкур сериал ҳам Туркияга қараганда бошқа давлатларда юқори рейтингга эришди.

    Сериал қаҳрамони Эданинг кўплаб севимли машғулотлари бор, лекин унинг асосий иштиёқи пейзаж дизайнига қаратилган. У ота-онаси вафотидан кейин бутун кучини таълимга бағишлайди. Энг яхши талаба сифатида Италияда амалиёт учун грант олади. Аммо орзуси амалга ошмайди: охирги лаҳзада қиз стипендиясидан маҳрум бўлади. Хафа бўлган қиз ўз грантини бекор қилган, ёш тадбиркор ва машҳур архитектура фирмасининг эгаси Серкан Бўлат билан боғланишга уриниб, холасининг гул дўконида ишлай бошлайди.

    Серкан – келишган йигит ва иқтидорли тадбиркор, лекин у ўз ишида мутлақо прагматик ва барча ҳис-туйғулар унга бегона. Эда Серкан билан юзма-юз гаплашишга қарор қилади. Бу учрашув бир қатор саргузаштларга айланади ва натижада Серкан шуҳратпараст Эдага ғайриоддий шартни таклиф қилади: у қизни келин қилиб кўрсатиши эвазига ваъда қилинган амалиёт учун пул тўлайди.

    «Золим Истанбул»

    Сулола урушлари, оилавий интригалар, урф-одатлар ва ҳис-туйғулар орасидаги танлов турк сериалларининг асосий мавзуларидир. «Золим Истанбул» драмаси сюжетининг марказида кучли сулола – Карачай ҳақида ҳикоя бор.

    Ишбилармон Агах Карачай логистика компаниясини бошқаради, ҳашаматли машинаси бор, катта ҳисоб рақамларига эга ва Истанбулдаги энг гўзал аёлга уйланган. Агахнинг ўғли Женк АҚШнинг нуфузли университетида ўқийди ва ўқишни тугатгач, отасининг бизнесини бошқариши керак. Агах бундан бир неча йил олдин уйининг томидан сирли тарзда йиқилиб, ногиронлар аравачасида қолган касал жияни Недимга ҳам ғамхўрлик қилади. Бир куни Карачай умидсиз Недимга хотин топишга қарор қилади ва унинг танлови камбағал оиладан бўлган қизга тушади. Агах келинни Недим ва бўлажак қариндошлари билан танишиш учун ўз оиласи билан уйида яшашга таклиф қилади. Кутилмаганда Женк Америкадан қайтиб, қизга ошиқ бўлади...

    «Эртуғрул»

    «Муҳташам юз йил»нинг мухлисига айланганларга «Эртуғрул» сериалини томоша қилиш тавсия этилади. Ушбу сериал Туркия тарихига чуқур кириб боради ва қудратли Усмонли империяси тузилишидан олдинги воқеалар ҳақида ҳикоя қилади. Сериал 1225 йил воқеалари билан бошланади. Ёш жангчи Эртуғрул — Кайи қабиласи етакчиси Сулаймон Шоҳнинг ўғли, ов пайтида учта маҳбусни қутқариш учун салибчилар гуруҳи билан жанг қилади. Уларнинг кимлигини аниқ билмай, ўз қароргоҳига таклиф қилади, чунки меҳмондўстлик ҳар доим қабиланинг асосий анъаналаридан бири бўлган. Бир тарафда мусулмонлар бир-бири билан жанг қилмоқда, Папа Европа князларини Қуддусга янги юриш қилишга чақирмоқда. Кайиларнинг ўзи эса зудлик билан янги жойга кўчиб ўтишлари керак, акс ҳолда улар очликка дуч келади. Сулаймон Шоҳ Ҳалаб амири ал-Азиздан энг яхши жангчилари эвазига ер сўрашга қарор қилади. Узоқ вақтдан бери ҳокимиятни орзу қилаётган Сулаймоннинг ўғилларидан бири – жасур Эртуғрул ёки Кундоғду ал-Азиз билан келишувга бориши керак.

    «Қузғун»

    Энг машҳур турк актёрларидан бири Бариш Ардуч ўтмиш сирлари ва умидсиз қасос ҳақидаги «Қузғун» телесериалида рол ўйнаган. Қузғуннинг отаси Юсуф ҳеч қачон пора олмаган, яхши ва ҳалол полициячи. Унинг энг яхши дўсти ва шериги бор, унга тўлиқ ишонади. Аммо бир куни Рифат дўстининг фожиали ўлимига сабаб бўлади. Бу қўрқинчли воқеадан сўнг Юсуфнинг рафиқаси ва болалари шаҳарни тарк этади ва Қузғун 20 йил Истанбулдан узоқда яшайди. Уни олдинда оғриқ, азоб-уқубат ва қасосга чанқоқ тўла қийин ҳаёт кутмоқда. Ва энди Қузғун вояга етганида ватанга қайтишга, жиноятчини жазолашга ва ундан ҳамма нарсани олишга тайёр. Пойтахтда Қузғун Дила – болалигида севиб қолган қиз билан учрашади. У адвокат бўлиб ишлайди. Уларнинг ораларида ҳис-туйғулар янгитдан кучаяди, лекин муаммо шундаки, Дила – Рифатнинг қизи. Дилани хафа қилмасдан Рифатга зарар етказиш мумкинми?

    «Қўлимни қўйиб юборма»

    Азра туркиялик машҳур кабобчининг қизи. Женк – озиқ-овқат фабрикасига раҳбарлик қилувчи бой оиланинг фарзанди. Улар АҚШдан Туркияга келади ва чамадонлари чалкашиб кетгани учун аэропортда танишади. Азра ва Женк ресторан бизнеси билан боғлиқ бўлган бой турк оилаларининг фарзандлари. Ота-оналари энг яхши таълим олиши учун уларни Америкага ўқишга юборган. Ёшлар ўша университетга ўқишга кирган, лекин ҳали ҳам бир-бирларини танимайди. Азра ошпазлик ишини ўрганади, қандолатчи бўлишни ва отаси каби ўз корхонасини очишни орзу қилади. Женк ота-онаси империясининг вориси бўлишни ва бизнес юритишни хоҳлайди.

    Қаҳрамонларнинг учрашуви кутилмаганда содир бўлади. Таътилда улар мустақил равишда ўқишдан ўз оилаларига, Истанбулга қайтади. Аввалига самолётда Азра ва Женк ўртасида жанжал келиб чиқади, сўнгра аэропортда уларнинг юклари чалкашиб кетади. Агар Женкнинг бувиси бўлмаса эди, илк танишувдан сўнг улар бир-бирларини, балки, кўра олмасди. Хўш, қаҳрамонлар бирга бўладими? Уларнинг ҳаёти қандай ўзгаради?

    «Ҳалқа»

    1990 йиллар. Иккита мутлақо бошқача йигитлар – Жиҳангир ва Каан «Ҳалқа» номли махфий жиноий ташкилотга қарши курашга қўшилади. Улар мақсади ягона – қотиллик учун қасос олиш.

    Эрен Қорабулут исмли одамнинг ўғли ўғирлаб кетилади ва ундан пул сўрашади. Ота пул олиб келади, лекин у ўлдирилади ва талон-торож қилинади, яна бир бола жиноят жойида қолдирилади. Эреннинг рафиқаси Хумейра болани асраб олишга қарор қилади ва уни Каан деб атайди.

    Орадан 25 йил ўтатди. Каан – ўғрилик учун беш йилга ҳукм қилинган йигит. Бир марта полициядан унинг «отаси»нинг ўлдирилиши акс этган видеони олади ва буни Эржан Санер ва Искандар Акай қилганини билиб олади. Жиноятчилар бу одамни «Ҳалқа» гуруҳи раҳбари Илхон Тепелининг буйруғи билан ўлдирган. Комиссар анчадан буён уни қамоққа тиқиш илинжида ва қасос учун Каан унга ёрдам бериши мумкинлигини тушунади.

    «Тўқнашув»

    Полиция ходими Кадир хотини ва қизининг ўлимида ўзини айбдор ҳис қилади. У бахтсиз ҳодиса уюштириб, ўз жонига қасд қилишга қарор қилади. Шундай қилиб, у нафақат ўз ҳаётини, балки йўлда қолган яна уч кишининг ҳаётини ўзгартириб юборади. Кадир Адали – Истанбул жиноятчиликка қарши курашиш бўлими сардори. У даҳшатли теракт туфайли хотини ва қизидан айрилгунга қадар оиласи билан бахтли яшар эди. Кадир содир бўлган воқеа учун жавобгарликни ҳис қилади ва бу оғриқдан омон қололмайди. У жонини беришга ва автоҳалокатда ўлишга қарор қилади.

    «Орамизда ким севмади?»

    Мунир ва Адиле ёшлигида учрашиб, бир-бирларини севиб қолган, бу ҳаётда бир марта содир бўлади. Тақдирнинг ўзи уларга бирга бўлишни айтгандай туюлди, лекин айни пайтда уларнинг муносабатларини қийин синовларга дучор қилди. Афсуски, қаҳрамонлар бу синовдан ўтолмади. Жуфтлик доимий равишда арзимас нарсалар учун жанжаллашди. Аммо бир марта баҳснинг сабаби шу қадар жиддий бўлдики, ёшлар ҳар бири ўз йўлидан кетиши, алоҳида ҳаёт қуриши керак эди. Вақт ўтади, собиқ севишганлар яна учрашади ва иккаласи ҳам тушунади: уларнинг ҳис-туйғулари совиган эмас, лекин турли шароитлар уларни бирлашишига тўсқинлик қилади. Ҳар кимнинг ўз мажбуриятлари, мақсадлари, болалари бор...

    «Шахсият»

    Истанбул полицияси Альцгеймер касаллиги билан касалланган қотилни қидирмоқда. Бу терговни бўлимдаги ягона детектив аёл — Невра 65 ёшли Агах билан бирга олиб боради, у собиқ суд-тиббиёт олими эди.

    Невра Элмас Истанбул полиция тергов бошқармасидаги ягона аёл. Эркак ҳамкасблар унга жамоанинг «безаги» сифатида қарайди ва ҳақиқий ишлар ўрнига Невра кўпинча тенглик ҳақида гапириб, матбуотга интервью беради. Шаҳарда қотилликлар содир бўлгач, ҳамма нарса тўсатдан ўзгаради ва сирли қотил Неврага хабар қолдиради.

    Мавзуга доир:

    • Кетказган вақтингизга ачинмайсиз: Анжелина Жоли иштирокидаги қизиқарли сюжетга эга фильмлар
    • Ҳаммасини кўришга улгурганмисиз? Барча даврларнинг энг кўп даромад келтирган фильмлари (фото)
    • Ҳар қандай инсоннинг таом тайёрлашга бўлган иштиёқини оширувчи фильмлар (фото)
    • Муҳаббат ўлимдан ҳам кучлироқ эканлиги акс этган таъсирли фильмлар (фото)

    28.09.2021, 11:55   Изоҳ (0)   58642
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Улар учун битта ҳаёт камлик қилар, эҳтимол». «Суғур куни» фильми билан боғлиқ 10 факт

    27.09.2021, 18:57

    Кетказган вақтингизга ачинмайсиз: Анжелина Жоли иштирокидаги қизиқарли сюжетга эга фильмлар

    26.09.2021, 16:50

    Дэниел Крейг Британия ҳарбий-денгиз флотининг фахрий офицерига айланди. Жеймс Бонд ҳам айнан шу лавозимда хизмат қилади

    25.09.2021, 21:57

    Кристен Стюарт малика Диана образида: «Спенсер» фильмининг илк расмий трейлери тақдим қилинди

    25.09.2021, 16:52

    Леонардо Ди Каприо сунъий гўшт етиштириш стартапига сармоя киритди

    24.09.2021, 21:57

    Раъно Зокирова: «Машҳур сулола вакили эмасман, лекин бир марта Ботир Зокировнинг қизиман, деб ёлғон гапиришга мажбур бўлганман»

    24.09.2021, 17:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Катта миқдорда қарздорликни тўламасдан келган — “Ўзбектелеком” Humans иши бўйича муносабат билдирди  

    Ўзбекистон | 5 июн, 09:55

    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

    Реклама | 5 июн, 09:46

    Ҳар куни бир пиёла қаҳва ичиш қариганда соғлом бўлиш эҳтимолини оширади — 30 йиллик тадқиқот

    Саломатлик | 5 июн, 09:32

    Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 5 июн, 09:08

    Трамп 12 мамлакат фуқароларига АҚШга киришни тақиқлади 

    Дунё | 5 июн, 08:46

    Қўқонда кадастр инспектори 150 минг долларни ноқонуний олаётганда қўлга тушди (видео)

    Ўзбекистон | 5 июн, 08:34

    Миллатлар Лигаси. Роналдунинг голи Португалияни финалга олиб чиқди (видео)

    Спорт | 5 июн, 07:16

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.