• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Айдар-Арнасойдан бошланиб катта қозихоналардан ахтарилаётган ҳақиқат

    ЎзАда журналист Тошқул Бекназаровнинг Ўзбекистон Олий судига мурожаати чоп этилди. Қуйида мурожаат тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди диққатига!

    Бир шикоят изидан

    Воқеалар ниҳоясида ҳақиқат барибир топилади. Аммо, у ҳар доим воқеанинг бошида бўлади. Ҳақиқат ахтарганлар шунинг учун қийналади. Айниқса, судлар орқали ахтарганлар...

    Мамлакатимиз экологиясида, иқтисодиётида муҳим ўрин тутувчи Айдар-Арнасой кўллари табиий бойликларидан атроф-муҳитга зарар етказмасдан оқилона фойдаланишга давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратиб келинаётир.

    Президентимизнинг 2018 йил 6 ноябрдаги «Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори асосида ушбу сув ҳавзаси биологик ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш тизими яратилиб, хўжалик юритиш қонуний асосларда йўлга қўйилмоқда. Қарорда белгиланган вазифалар ва республика ҳукумати томонидан ишлаб чиқилган ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлар асосида кўлда балиқчиликни ривожлантириш, балиқ овлашни тартибга солишга қаратилган тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида ҳавза ҳўжалиги учун масъул бўлган «Айдар-Арнасой кўллар тизими дирексияси» давлат унитар корхонаси ташкил этилди. Айни пайтда ушбу корхона келгусида балиқларни кўпайтириш учун балиқ чавоқлари етиштириш, тармоқда замонавий технология ва усулларини қўллаш, ҳудудга инвестиция жалб этиш билан шуғулланмоқда.

    Ўтган даврда ҳавзадаги тибиий бойликлардан самарали ва оқилона фойдаланишга қўйиш мақсадида дирексиянинг моддий-техник базси яратилди. Ҳозирги кунда дирексия ўзининг маъмурий биносига, баланс қиймати 9,3 миллиард сўм бўлган 15 та махсус транспорт воситаларига эга.

    2018 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида дирексия Арнасой кўли атрофида 2 дона ҳар бирининг сиғими 25 кубметр бўлган балиқларни сақлаш музлаткичлари ташкил этди. Корхона томонидан барпо этилган 70 гектар сунъий сув ҳавзаларда 5,3 миллион дона, ижарачилар билан биргаликда жами 7,1 миллион дона балиқ чавоқлари етиштирилиб кўллар тизимига ташланди.

    Эндиликда тадбиркорларга кўлда хўжалик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи тендер танловлари орқали берилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, жумладан, мазкур тизимнинг самарали ишлашига тўсқинлик қилаётганлар ҳам учраётгани ачинарлидир.

    ЎзА таҳририятига Фориш туманидан икки тадбиркор – «ОДИЛБЕК ОЛТИН БАЛИҒI» хусусий корхонаси раҳбари Комил Қурбонов ва «АЙДАР АЛБATRОС» хусусий корхонаси раҳбари Нуриддин Келдиевдан келган мурожаат шу ҳақда:

    «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 мартдаги «Айдар-Арнасой кўллар тизимининг биологик ресурслардан оқилона фойдаланишини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2018 йил 26 июлда балиқ овлаш хўжаликларининг танлов таклифларини кўриб чиқиш бўйича Жиззах вилояти танлов комиссиясига қатнашиб, 112 – 113-сонли контур участкаларга танлов ғолиби бўлганмиз. Танлов комиссияси қарорига мувофиқ, саноат асосида билиқ овлаш ва балиқчиликни ривожлантириш бўйича «Айдар-Арнасой кўллар тизими дирексияси» давлат унитар корхонаси билан шартнома тузиб, ушбу сув ҳавзаси участкаларини ижарага олганмиз.

    Танловда қатнашиш учун «ОSTRОВ ПУЛСАР» шў’ба корхонаси ҳам ариза берган. Бироқ, унинг «Айдар – Арнасой кўллар тизими дирексияси» ДUK билан аввал тузган шартномаси бекор қилингани, ижара тўловларидан 28 миллион 611 минг 563 сўм қарздорлиги мавжуд бўлгани туфайли танловга киритилмаган.

    Шундан сўнг «ОSTRОВ ПУЛСАР» шў’ба корхонаси Дўстлик туманлараро иқтисодий судига «Бизни танловда иштирок этишимизга йўл қўймади деб» даъво аризаси билан мурожаат қилган. Туманлараро иқтисодий суд ушбу даъво аризасини 2018 йил 25 октябрь куни кўриб чиқиб, вилоят танлов комиссиясининг 2018 йил 26 июлда ўтказилган танлов баённомасининг 112-113-участкалар бўйича қисмини ҳақиқий эмас, деб қарор қабул қилган.

    Биз Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг қароридан норози бўлиб, Жиззах вилояти иқтисодий суди апелляция инстанциясига шикоят апелляцияси билан мурожаат килдик. 2019 йил 8 январь куни вилоят иқтисодий судининг апелляция инстанцияси судлов ҳайъати «Айдар-Арнасой кўллар тизими дирексияси» ДUK ва биз тақдим этган тегишли ҳужжатлар ва танлов жараёни олинган видеотасвир, даъвогарнинг қарздорлиги ҳақида маълумот, давлат томонидан белгиланган балиқ овлаш кўрсаткичлари бажармагани ҳақидаги маълумотларни кўриб чиқиб, Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 25 октябрдаги қарорини бекор қилди. Биз ҳақиқат қарор топганидан, суднинг адолатли қароридан хурсанд бўлдик.

    Бироқ, хурсандлигимиз узоққа чўзилмади. «ОSTRОВ ПУЛСАР» шў’ба корхонаси Ўзбекистон Республикаси Олий Судига Жиззах вилояти иқтисодий суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 8 январдаги қарори устидан шикоят киритди. Республика Олий Суди вилоят иқтисодий суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 8 январдаги қарорини бекор қилди.

    Биз Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг Иқтисодий ишлар бўйича судьяси Б.Убайдуллаев олиб борган суд жараёнидан норозимиз. Биринчидан, суд мажлиси тендер комиссияси аъзолари иштирокисиз ўтказилди. Ваҳоланки, ушбу комиссия аъзолари нима учун «ОSTRОВ ПУЛСАР» шў’ба корхонаси танловда қатнашиши нолойиқ деб топилганлигини асослаб бериш керак эди. Бу ҳолатга бизнинг норозилигимизни судья «танлов ҳайъати аъзоларининг судга иштирокини таъминлаш менинг ваколатимга кирмайди», деган важ келтириб, ишни бир томонлама кўриб чиқди.

    «ОSTRОВ ПУЛСАР» шў’ба корхонаси томонидан олинган барча участкаларда умуман давлат ва жамият фойдасига бирон-бир амалий иш қилинмаган. Ушбу участкалардан мақсадли фойдаланмасдан, қуруқ ваъдалар бериб, республикамиз ҳудудига инвестиция киритамиз, деб алдаб юрибди.

    Биз давлат раҳбарининг «Ўзимиз ўзимизга хиёнат қилмасак, ўзимиз ўзимизни алдамасак, ҳалол-пок бўлиб меҳнат қилсак, мен аминман, кўзлаган барча марраларимизга албатта етамиз», деган гапларига тўлиқ ишонамиз. Биз шу ишонч билан яшаяпмиз, ишлаяпмиз. Судлар адолатсиз қарорлари билан бу ишончга путур етказмаслиги керак».

    Айдар-Арнасой кўллари, гарчи, кўз илғамас даражада кенг кўринса-да, унинг атрофидаги ҳар бир ўзгариш, амалга оширилган ҳар бир иш, ҳатто одамларнинг мақсад-ниятлари ҳам сезилиб туради. Шу маънода, ушбу мурожаат эгалари ва бошқаларнинг фаолияти ҳам оддий балиқчилардан тортиб кўл бошқаруви, назорат тизими идораларигача яхши маълум.

    Жумладан, сув ҳавзасининг 113-контурини танлов орқали олиб, «Айдар-Арнасой кўллар тизими дирексияси» ДUK билан шартнома асосида фаолият юритаётган «ОДИЛБЕК ОЛТИН БАЛИҒI» хусусий корхонаси балиқчиларнинг яшаши учун вагон уйлар ўрнатиш, «Казанка», «Прогресс» русумли жами 12 та қайиқ, қайиқ моторлари, бошқа жиҳозлар сотиб олишга 460 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфлади. 12 та иш ўрни яратди. Айни пайтда вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси билан келишиб, экотуризм йўналишида янги лойиҳани амалга ошириш устида иш олиб бораётир.

    –Биз шу ҳудудда туғилиб ўсганмиз, тақдиримиз, оиламиз ва фарзандларимиз ризқ-насибаси шу замин, шу кўл билан боғлиқ, – дейди Комил Қурбонов. – Шунинг учун кўлдан, унинг неъматларидан фақат жамият ва табиат қонунлари асосида ҳалол фойдаланамиз ва бошқалар ҳам шундай муносабатда бўлишини истаймиз. Биз танловда ҳалол қатнашиб ютиб чиққанмиз ва қонунга мувофиқ фаолият юритаётирмиз. Афсус, судда давлатимизга, жамиятимизга, кўл табиатига қандай наф келтираётганлар эмас, бунга тўсиқ бўлаётганларнинг фойдасига қарор чиқарилиши адолатдан эмас.

    Албатта, суднинг қарори адолат мезонларига қанчалик мослигини баҳолаш, тасдиқлаш ё рад этиш яна юқори суднинг, ҳуқуқшуносларнинг вазифаси. Аммо холислик нуқтаи назаридан арнасойлик балиқчиларнинг тендер танловида ютиб олган 112-ва 113-контурлардаги участкаларига даъвогарлик қилаётган «ОSTRОВ ПУЛСАР» шў’ба корхонаси фаолияти ҳақида ҳам айрим маълумотларни келтириб ўтишни ўринли, деб ҳисоблаймиз.

    Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармасидан берилган маълумотларга кўра, «Айдар-Арнасой кўллар тизими дирексияси» ДUK ҳамда «ОSTRОВ ПУЛСАР» шў’ба корхонаси ўртасида кўллар тизими ҳавзасидаги 57-,58-,59-,60-,112-,113-,114-,115- ва 116-участка (контур)лардаги жами 18 минг 393,2 гектар сув майдонини 10 йил муддатга ижарага бериш тўғрисида 2017 йил 15 июнда 24-сонли шартнома имзоланган.

    Шў’ба корхона ушбу шартномани бекор қилиш тўғрисида 2018 йил 12 апрелда «Айдар-Арнасой кўллар тизими дирексияси»га ариза билан мурожаат қилган. Дирексиянинг 2018 йил 19 апрелдаги 10-сонли йиғилиш баённомаси билан шартнома бекор қилинган.

    «ОSTRОВ ПУЛСАР» шў’ба корхонаси шартномаси бекор қилингандан буён ўтган деярли бир йилга яқин вақт давомида айтарли иш қилмаган. Ижара шартномасида белгиланган 268 тонна балиқ овлаш шарти бўйича 9 тонна балиқ овлагани тўғрисида маълумот тақдим этган холос. Бундан ташқари, ижара тўловларидан 28 миллион 611 минг сўм қарздор бўлган.

    «ОSTRОВ ПУЛСАР» шў’ба корхонаси 2018 йил 26 июлда ўтказиладиган балиқ овлаш хўжаликларининг навбатдаги тендер танловига 57-,112-, 113-участка (контур)ларга талабгор сифатида иштирок этиш таклифини киритган. «Айдар-Арнасой кўллар тизими дирексяси» ДUK томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида «ОSTRОВ ПУЛСАР»нинг фаолиятини ўрганиб чиққан танлов комиссияси бу таклифни рад этиши мантиқан тўғри бўлган.

    Олдинги шартнома муддатида катта майдонни ижарага олган, лекин энг кичик ижарачи қиладиган ишнинг ҳам ўндан бирини қилмаган, зиммасига олган мажбуриятини бажармаган корхонага яна қандай ишониш мумкин? Танлов комиссияси «ОSTRОВ ПУЛСАР»га ишонч билдирмай тўғри қилгани аниқ кўриниб турибди.

    Бироқ, суд...

    Ҳар қандай суд қарори ҳам соғлом мантиққа асосланиб чиқарилиши табиий. Аммо, юқоридаги вазиятда ушбу оддий ҳақиқат нега турли даражадаги судда турлича талқин қилинаётганини тушуниш қийин. Қолаверса, аввал ишни эпламаган корхона, кўлида шунча кенг майдон бўла туриб, яхши ишлаб келаётган, давлатга жамиятга, одамларга наф келтираётган айнан ана шу икки тадбиркорнинг ҳавзасига даъвогарлик қилмоқда?

    Бу борада мутахассис нима дейди: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳакамасининг 2017 йил 7 мартдаги «Айдар-Арнасой кўллар тизимининг биологик ресурслардан оқилона фойдаланишини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» қарори билан кўллар тизими участкаларни балиқ овлаш хўжаликларига бериш бўйича очиқ танлов ташкил этиш «Айдар-Арнасой кўллар тизими дирексияси» унитар корхонасининг асосий вазифаси қилиб белгиланган, – дейди «Адолат» хусусий адвокатлик фирмаси адвокати Шомурод Худойназаров. – Мазкур танлов ҳам Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарор билан тасдиқланган Низоми асосида ўтказилган. Танлов комиссияси аъзолари «ОSTRОВ ПУЛСАР» шўъба корхонасининг ижара шартномаси бўйича қарздорлиги мавжудлигини, балиқ овлаш мажбуриятларини бажармаганлигини ҳисобга олиб унинг таклифини кўрмасдан қолдириш тўғрисида бир овоздан хулосага келган. Олдинги шартнома бўйича шартнома мажбуриятларининг қандай бажарилганлиги ушбу танловда ҳисобга олинадиган асосий аҳамиятли жиҳат ҳисобланади. Ушбу жиҳат суд томонидан мазкур иш бўйича аввалги инстанция қабул қилинган қарорни ўзгартириш ёки бекор қилишда ҳисобга олиниши керак эди.

    Бу мавҳумлик ушбу ишга бевосита алоқадор бўлган ва бўлмаган одамларда турли тахмин ва фаразлар туғдириши аниқ. Айни пайтда суддаги тортишувлар кетидан «ОДИЛБЕК ОЛТИН БАЛИҒI» хусусий корхонасининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан текширилгани, балиқчилар ва назорат органлари ўртасидаги англашмовчиликлар тадбиркорга нисбатан тазйиқ ўтказаётгани тўғрисида тахмин-гумонлар пайдо бўлишига олиб келаётир.

    Албатта, воқеалар кўл ва унинг атрофидаги оғзаки ахборотлар қандай бўлишидан қатъи назар, оқибатда ҳақиқат қарор топишига ишонамиз. Аммо ҳозир ушбу воқеага бевосита алоқадорларни, иштирокчиларни бунга ишонтириш қийин. Фақат суднинг адолатли қарори ҳаётимизда ҳақиқат қарор топаётганига, мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар самарасига одамларни ишонтира олади.

    24.06.2019, 17:02   Изоҳ (0)   27171
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқанддаги Қуролли Кучлар Кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази битирувчиларига кўкрак нишонлари топширилди

    24.06.2019, 16:49

    Фоторепортаж: Хорижлик сайёҳларни ҳам ўзига ром этаётган Сурхондарёдаги Сангардак шаршараси

    24.06.2019, 16:37

    Сирдарёда байрам муносабати билан ОАВ ходимларига планшетлар совға қилинадиган бўлди

    24.06.2019, 16:25

    Фарғонада қирғизистонлик аёл фойдасига 87 млн сўм ундириб берилди

    24.06.2019, 16:12

    Олий суд «Суддаги чиркин ҳолатлар ёхуд ҳийлалар қачонгача давом этади?» мақоласига муносабат билдирди

    24.06.2019, 15:26

    Қозоғистондаги ғишт заводида 20 нафар ўзбекистонликнинг паспорти олиб қўйилиб, иш ҳақи берилмагани аниқланди

    24.06.2019, 15:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурхондарёда ЙПХ ходимлари қочишга уринган ҳайдовчига куч ишлатди (видео)

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:00

    Роналду клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этадими? Футболчининг ўзи бу ҳақда гапирди

    Спорт | 7 июн, 16:33

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси 

    Дунё | 7 июн, 16:20

    Сўнгги 30 йилда икки бараварга кўпайди: Ўзбекистонда ёш аёллар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 15:30

    Меҳнатга яроқли ҳар минг аҳолининг 224 нафарида кредит бор — Марказий банк

    Иқтисодиёт | 7 июн, 14:20

    “Ўзгидромет” 8 июнда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:45

    “Афғонистонда ҳайит байрамлари тинчлик ва осойишталикда нишонланиши катта воқеа” — Абдулқодир Ҳалимий

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.