• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандлик «Аҳмадбой»нинг найранглари фош бўлди

    Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида ўзганинг мулкини ноқонуний тарзда фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган самарқандлик «Аҳмадбой»нинг жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.

    Фото: «Bezumno.ru»

    Фото: «Bezumno.ru»

    Суд жараёнида маълум бўлишича, судланувчи Рамеш Муртазаев 2014 йилнинг февраль ойида Камол Эгамқуловга тегишли бўлган Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида жойлашган «Янги аср» газ қуйиш шохобчасини сотиб олиш учун 60 минг АҚШ доллари беришини айтиб, 42 000 АҚШ доллари бериб ушбу шохобчани ўзининг номига расмийлаштириб олган. Қолган 18 минг АҚШ доллар пулларини эса ўз эҳтиёжларига учун сарфлаб юборган.

    Рамеш Муртазаев ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2016 йилнинг октябрь ойида таниши Фаёз Жўраевдан Spark русумли транспорт воситаси учун 6 000 АҚШ доллари пул беришини айтиб, автомашинани фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, уни бошқа одамга сотиб юборган.

    2016 йилнинг ноябрь ойи охирларида таниши Фарруҳ Хуррамовнинг ишончига кириш учун 2016 йил октябрь ойида бошқа бировга сотиб юборган Volvo русумли экскаваторини ўзига тегишли эканлигини билдириб, экскаваторни 200 000 000 сўм эвазига уни номига расмийлаштириб беришлигини ваъда қилиб, алдов йўли билан 7500 АҚШ доллари пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритади. Ваъда қилинган Volvo русумли экскаваторини унинг номига расмийлаштириб бермасдан, пул маблағларини ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

    Рамеш Муртазаев ўзининг навбатдаги «тузоғи»ни 2016 йил декабрь ойида Самарқанд шаҳрида яшовчи таниши Армен Арустамовга қўяди. У Армен Арустамовнинг Nexia-2 русумли автомашинаси учун 6 500 АҚШ доллари пул беришини айтиб, автомашинани фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, уни бошқа одамга сотиб юборади.

    Ўзгалар мулкини осонлик билан қўлга киритиб, фирибгарлик йўли билан мўмай пул топаётган Рамеш Муртазаев 2017 йилнинг январь ойида таниши Камол Эгамқуловнинг таъсисчилигида очилган «Боғдон Газ Сервис» МЧЖнинг директори сифатида иш бошлайди. Ўз мансабидан фойдаланиб «Боғдон Газ Сервис» МЧЖ фаолиятини ривожлантириш мақсадида «Ипотека банк»нинг Кўксарой филиалидан корхонани қайта таъмирлаш ва ривожлантириш мақсадида Ипотека кредити тариқасида ташкилот ҳисоб рақамига 450 000 000 сўм пулни ўтказдиради. Бироқ, Рамеш Муртазаев МЧЖни таъмирлаш ва ривожлантиришга йўналтирган кредит маблағларининг 100 000 000 сўмини «Сала-Бала» КТИЧФнинг ҳисоб рақамига қурилиш моллари олиш учун ўтказиб, 350 000 000 сўмини «Эвеллина Строй Сервис» МЧЖнинг ҳисоб рақамига бажарилган ишлар учун ўтказиб, шундан 144 000 000 сўмни Камол Эгамқуловнинг номига «Ипотека банк» Кўксарой филиалидан очилган пластик картага ўтказиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланди.

    Бу ҳам етмаганидек, 2017 йилнинг январь ойида «Боғдон Газ Сервис» МЧЖнинг ҳисобида бўлган умумий қиймати 14 700 000 сўмга тенг бўлган икки дона газ сақлаш сиғимининг газ қувурлари, газни тўкиш компрессори ва газ ўлчов колонкасини дастлабки тергов давомида аниқлашнинг имкони бўлмаган шахсларга сотиб юборган.

    Ўз ишининг «устаси»га айланиб қолган Рамеш Муртазаев 2017 йилнинг март ойида Самарқанд шаҳрида яшовчи таниши Сирожиддин Турсуновдан Lacetti (Gentra-2) русумли автомашинаси учун 14 500 АҚШ доллари пул беришини айтиб, автомашинани фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, уни ҳам бошқа одамга сотиб юборади. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан, таниши Аброр Жабборовдан тез кунда қайтариб беришини вада қилиб 22 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.

    2017 йилнинг апрель ойида эса таниши Илҳом Исмоиловдан вақтинча фойдаланиб туриши учун бир дона баҳоси 180 000 000 сўмлик Samsung русумли ковшли экскаваторни ҳам фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, уни ҳам бошқа шахсларга сотиб юборган.

    «Ўзига хон, кўланкаси майдон» бўлган Рамеш Муртазаев 2017 йилнинг май ойида таниши Аҳрор Каримовга газ шохобчаси учун ёқилғи олиб келиб беришини айтиб, 134 000 000 сўм, Оқдарё тумани ҳокимиятида ишловчи танишларининг ёрдами билан Оқдарё тумани ҳудудидан 40 сотих ер олиб беришини айтиб, 2000 АҚШ доллари пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ушбу маблағларни ҳам ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборади.

    Бу ҳам етмаганидек, 2017 йилнинг 5 май куни Аҳрор Каримовнинг АТБ «Халқ банки» Боғишамол филиалига 50 000 000 сўм миқдорида омонат пули қўйганлигини билган ҳолда, ушбу пул маблағини қўлга киритиш мақсадида Аҳрор Каримовнинг номидан ушбу пул маблағини ўзи раҳбарлик қилган «Янги Аср-1» хусусий корхонасининг ҳисоб рақамига ўтказиш сўралган аризани сохталаштириб, АТБ «Халқ банки» Боғишамол филиали бухгалтер-назоратчи Д.Обидовага тақдим қилган ҳолда Аҳрор Каримовнинг ҳисобида бўлган 50 000 000 сўм миқдордаги омонат пулларини «Янги аср-1» ХК ҳисоб рақамига ўтказиб юборади. Қўлга киритилган пулларни эса ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборади.

    Суд жараёнида 2017 йилниг май ойида Рамеш Муртазаев таниши Илҳом Бадаловга онаси шифохонада эканлигини, онасини даволатиш учун ва автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси ташкил қилиш учун пул кераклигини айтиб, 160 000 000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланди.

    Ўзгаларни чув туширишни касбга айлантириб олган Рамеш Муртазаев 2017 йилниг май ойида таниши Сайфулло Маҳмудовдан тез кунда қайтариб бериш шарти билан 4 700 АҚШ доллари пулларини қўлга киритади. 2017 йилнинг май ойида Оқдарё тумани Қум кишлоғида яшовчи таниши Баҳриддин Абдуллаевдан эса тез кунда қайтариб бериш шарти билан 13 000 АҚШ доллари пулларини олиб бу пулларни ҳам ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборади.

    «Сутдан оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади», деган нақл бор. Рамеш Муртазаевнинг фирибгарлигидан бир бора куйган Камол Эгамқуловдан иккинчи бор унинг алдовига ишонади. 2017 йилнинг июнь ойида Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида Камол Эгамқуловдан Ғаллаорол туманида жойлашган «Янги аср» газ қуйиш шохобчасини ишга тушириш учун 180 000 000 сўм пулларини тез кунда қайтариш шарти билан қўлга киритиб, ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжларига учун сарфлаб юборади.

    Бундан ташқари, Рамеш Муртазаев 2017 йилнинг июль ойида таниши Сухроб Саидовнинг таъсисчилигида очилган «Минбар Самарқанд» МЧЖда директор лавозимида ишлаб келиши давомида МЧЖ фаолиятини ривожлантириш мақсадида суюлтирилган газ олиш учун «Агро банк»нинг Жомбой тумани филиалидан «Минбар Самарқанд» МЧЖнинг ҳисоб рақамига 300 000 000 сўм пулларни ипотека кредити тариқасида олиб, ушбу кредит маблағларини МЧЖ фаолиятини ривожлантиришга йўналтирмасдан, ўз манфаатлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланди.

    Боз устига Р. Муртазаев 2017 йилнинг июль ойида «Минбар Самарқанд» МЧЖ ҳисобида бўлган икки дона баҳоси 117 384 580 сўмлик Lacetti русумли транспорт воситалари ва бир дона баҳоси 97 183 000 сўмлик Cobalt русумли автомашиналарни бошқа одамларга сотиб, пулларини ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

    Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида судья Ғ.Негматов раислида ўтказилган суд жараёнида томонларнинг фикрлари тўлиқ ўрганилиб, ушбу жиноий иш юзасидан суд ҳукми эълон қилинди. Суд ҳукмига кўра Рамеш Муртазаев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а» банди, 168-моддаси 4-қисми «а» банди, 28,211-моддаси 1-қисми, 228-моддаси 1-қисми ва 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Рамеш Муртазаевдан давлат фойдасига 16 376 660 сўм, жабрланувчи Камол Эгамқулов фойдасига жами 327 389 940 сўм, жабрланувчи Жўраев Фаёз фойдасига 45 035 815 сўм, «Боғдод Газ Сервис» МЧЖ ҳисобига жами 464 700 000 сўм, жабрланувчи Аброр Жабоаров фойдасига 180 143 260 сўм, жабрланувчи Сирожиддин Турсунов фойдасига 118 730 785 сўм, жабрланувчи Илҳом Исмоилов фойдасига 180 000 000 сўм, жабрланувчи Илҳом Бадалов фойдасига 160 000 000 сўм, жабрланувчи Сайфулло Маҳмудов фойдасига 38 485 151 сўм, жабрланувчи Баҳриддин Абдуллаев фойдасига 106 448 290 сўм, «Минбар Самарқанд» МЧЖ фойдасига 307 000 000 сўмлик моддий зарар ундирилиш тўғрисида ҳукм чиқарилди.

    27.05.2018, 12:06   Изоҳ (0)   133418
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навоий ва Зарафшон шаҳарларига янги ҳокимлар тайинланди

    27.05.2018, 11:06

    Ўзбекистонда бир нафар пенсионерга бир ярим нафар ишловчи тўғри келмоқда. Пенсия жамғармаси самарали ишлаши учун улар камида 4 нафар бўлиши керак

    27.05.2018, 10:00

    Тошкентда муқаддам судланган 3 нафар шахс Matiz ҳайдовчисини аввал бўғиб, сўнг пичоқлаб ўлдирди

    27.05.2018, 09:12

    Ўзбекистонда 28 майдан бошлаб ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда

    27.05.2018, 07:43

    Ўзбекистонда 1 июлдан эски намунадаги паспортлар «бир парча қоғоз»га айланади. Тошкентда ҳозиргача 1,8 млнга яқин фуқаро янги биометрик паспорт олган

    26.05.2018, 22:52

    6 бор жиноят содир этган сурхондарёлик 8 март куни хотини ва қайнсинглисини пичоқлади

    26.05.2018, 21:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ламин Ямал: “Роналду — афсона, лекин менинг вазифам ғалаба қозониш”

    Спорт | 8 июн, 14:05

    “Озодликка қоронғи йўл орқали” — аввал қизил армияда, сўнг Туркистон легиони ва АҚШ разведкасида ишлаган ўзбек ўғлони ҳақида

    Ўзбекистон | 8 июн, 13:30

    Ёпиқ либослар ажойиб ечим: Санэпидқўм жазирамада кийиниш бўйича тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 8 июн, 12:55

    Трамп Лос Анжелесдаги намойишларни тўхтатиш учун Миллий гвардия аскарларини юборди

    Дунё | 8 июн, 12:25

    Қозоғистон терма жамоаси устози: “Ўзбекистонни мундиал билан табриклаймиз, лекин УЕФА бошқа даража”

    Спорт | 8 июн, 12:08

    Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ботаника боғлари барпо этилади

    Ўзбекистон | 8 июн, 11:51

    Лукашенко Си Сзинпинга ҳайкал ўрнатишни таклиф қилди

    Дунё | 8 июн, 11:20

    Илон Маск Трамп билан зиддиятдан сўнг молия вазири билан муштлашиб кетган — ОАВ

    Дунё | 8 июн, 10:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.