Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида жойлашган Экспомарказ А3 павильонида БРИКС саммитини ёритиш учун матбуот маркази фаолият юритмоқда. Бу ерда иштирокчи давлатлардан келган оммавий ахборот воситалари ходимлари қизғин фаолият олиб бормоқда. Ушбу саммитни 59 давлатдан келган икки мингга яқин журналист ёритади. “Дарё” фотомухбири ушбу жараёнларни кадрларга муҳрлади.
Ушбу саммитда иштирок этишга Шавкат Мирзиёевни ҳам таклиф қилинган. Ўзбекистон президенти “БРИКС плюс” форматидаги ялпи сессияда нутқ сўзлайди. Учрашув кун тартибидан инклюзив ва барқарор тараққиётни таъминлаш мақсадида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган. Шунингдек, глобал сиёсатнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинади.
Изоҳ (0)