Покистон БРИКСга (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка Республикаси иттифоқи) қўшилиш учун расмий сўров юборди. Тегишли қарор Йоханнесбургдаги БРИКС саммити натижалари таҳлили асосида қабул қилинди, деди Покистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мумтоз Заҳра Балоч брифинг чоғида.
Ҳа, мен Покистон БРИКСга қўшилиш учун расмий сўров юборганини тасдиқлай оламан, биз уни ривожланаётган мамлакатларнинг муҳим гуруҳи деб ҳисоблаймиз. БРИКСга қўшилиш орқали Покистон халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва инклюзив кўп томонлама муносабатларни тиклашда муҳим роль ўйнашига ишонамиз, — деди Балоч хоним.
ТИВ вакили Покистон БРИКСга аъзо аксарият давлатлар билан дўстона муносабатларни сақлаб келаётганини таъкидлади.
22—24 август кунлари ЖАРнинг Йоханнесбург шаҳрида БРИКСнинг 15-саммити бўлиб ўтганди. Саммитдан кейин Аргентина, Миср, Эфиопия, Эрон, Саудия Арабистони ва БАА БРИКСга таклиф қилинди. Улар 2024 йил бошидан ассоциациянинг тўлиқ аъзосига айланади. Жами 23 давлат ташкилотга аъзо бўлиш учун расмий ариза топширган.
Изоҳ (0)