• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Путин, албатта, айбланувчилар ўриндиғида ўтиради” — ХЖС прокурори

    Халқаро жиноий суд (ХЖС) прокурори Карим Хон Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер бериш ҳақидаги қарор қандай қабул қилинганини гапириб берди.

    Фото: РИА Новости

    ХЖС 2023 йил март ойида Путин ва Россиядаги болалар ҳуқуқлари бўйича комиссар Мария Львова-Беловани ҳибсга олиш учун ордер берган эди. Улар Украинадаги уруш пайтида содир этилган ҳарбий жиноятларда гумон қилинган.

    Москва ХЖСнинг Путинни ҳибсга олишга ордер бериш ҳақидаги қарорини қонуний асоссиз деб атаган. Россия Тергов қўмитаси ХЖС прокурори ва судьяларига қарши жиноий иш қўзғатган, Путиннинг жиноий жавобгарликка тортилиши “шубҳасиз ноқонуний” эканини айтган.

    Карим Хон Россиянинг Украинага бостириб кириши унга бошқа танлов қолдирмаганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, Украина томони ундан 2021 йилда Украина бош прокурори билан учрашганида Россиянинг хатти-ҳаракатлари юзасидан текширув ўтказишни сўраган. Прокурорнинг айтишича, у Путиннинг Украинага бостириб киришга қарор қилишига ишонмаган.

    “Бу жуда ачинарли. Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси, Россия — фашизм устидан қозонилган ғалабада муҳим рол ўйнаган, БМТнинг асосчиларидан бири. Бу қарор  менга ҳеч қандай қувонч келтирмаган. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг муҳим аъзоси Путинга қарши ҳибсга олиш учун ордер берилиши қайғули бўлган”,  дея давом этган прокурор.

    Россия Гаагадаги Халқаро жиноий судни тан олмайди ва унинг юрисдикциясига амал қилмайди. Аммо Владимир Путин Рим статутини имзолаган ҳамда ХЖС буйруқларини бажаришга, мамлакатларга халқаро сафарларни рад этишга мажбур бўлган. Путин 2023 йил июль ойида гарчи мамлакат расмийлари уни ҳибсга олмасликларини айтган бўлса-да, Жанубий Африкадаги БРИКС саммитига бормаган.

    Аввалроқ у Монголияга ташриф буюрган эди, у ерда Путин дўстона кутиб олинган.

    Карим Хон Манголия нега ХЖС буйруғини эътиборсиз қолдирганини тушунтириши кераклигини таъкидлаган.

    “Музокара жараёни суд доирасида давом этмоқда. Мен ҳеч нарсани олдиндан тахмин қилмоқчи эмасман бу масала судьялар ва Манголия ҳукумати ўртасида ҳал қилинмоқда”, дейди у.

    BBCънинг “Владимир Путин қачондир Гаагадаги суд маҳкамасига тушишига ишонасизми?” деган саволига Хон собиқ Югославия мисолини келтириб жавоб берган:

    “Собиқ Югославия трибунали Каражич ва Младични ҳибсга олишга ордер сўраганида, Серра-Леоне бўйича Махсус суд собиқ президент Чарльз Тейлорни ҳибсга олишга ордер берганида одамлар кулишган эди, бироқ ўз мамлакатида ва минтақада катта ҳокимиятга эга бўлган бу одамлар охир-оқибат судлов маҳкамасида ўтиришди”, дейди Карим Хон.  

    Ҳозирда ХЖС ҳибсга олмоқчи бўлган энг юқори мартабали шахслар Владимир Путин, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва Исроил мудофаа вазири Йоав Галантдир.

    Хон, шунингдек, ҲАМАСнинг уч нафар етакчисини ҳибсга олиш учун ордер берган, бироқ улардан иккиси Ғазодаги ҳарбий ҳаракатларда ҳалок бўлган эди.

    06.09.2024, 18:39   Изоҳ (0)   8550
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путин Мексика президентлик инаугурациясига ташриф буюрса ҳибсга олинадими?

    09.08.2024, 19:57

    Путин уни ҳибсга олиш ордери амал қиладиган давлатга боради

    30.08.2024, 09:37

    “Монголияга ташрифи чоғида Путинга дахлсизлик кафолатланган” — Bloomberg 

    30.08.2024, 22:15

    Монголия Путинни ҳибсга олишдан бош тортиш сабабини тушунтирди

    04.09.2024, 17:45

    АҚШ Россиянинг энергия таъсирини заифлаштириш учун санкциялар киритди

    06.09.2024, 18:20

    Япония Мудофаа вазирлиги бюджетдан рекорд даражада маблағ ажратилишини сўрамоқда

    06.09.2024, 18:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple уч миллиард дона iPhone сотди

    Дунё | 1 август, 23:45

    Эроннинг “Истиқлол” клуби Рустам Ашурматов билан шартномани бекор қилиши мумкин

    Спорт | 1 август, 23:30

    “АҚШ Ғазо секторидаги очарчиликка қарши курашиш режаси устида ишламоқда” — Трамп

    Дунё | 1 август, 23:25

    “Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари яҳудий қадриятларига зид” — нидерландиялик раввин

    Дунё | 1 август, 23:10

    АҚШдаги музей экспозициядан Трампнинг импичментлари ҳақидаги маълумотни олиб ташлади

    Дунё | 1 август, 23:00

    Хитойда одамлар аномал иссиқдан метрода ўтириб сақланмоқда

    Дунё | 1 август, 22:40

    Чет элларда оғир шароитда қолган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш акциясига старт берилди

    Ўзбекистон | 1 август, 22:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.