Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.

Прогнозларга кўра, ҳаво ҳарорати 35-37 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 40 даражагача бўлади.
Дам олиш кунлари республика бўйича нисбатан нам ва бир оз иссиқ бўлган кучсиз ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Мамлакат ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Ҳаво ҳарорати 2-3 даражага пасаяди.
Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда ҳаво бир оз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат якшанба куни 32-35 даража бўлади. Кечалари ҳарорат асосан 20-22 даража бўлади.
Изоҳ (0)