Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги метан заправка 6,6 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, “Д.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасига ўрнатилган газ ҳисоблаш ускунасининг манифолд қурилмасига ташқи таъсир ўтказилган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида газ таъминоти корхонасига 6,6 млрд сўмлик зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Аввалроқ Ўзбекистон туманидаги метан газ тўлдириш шохобчасида 792,5 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланганди.
Изоҳ (0)