Андижон вилояти Асака туманида хавфсизлик чоралари кўрилмаган метан заправка газ таъминотидан ажратилди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “Ўзэнергоинспекция” Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Асака туманида жойлашган “А.П.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўрнатилган технология жараёнларининг амалдаги меъёр ва қоидаларга мувофиқлиги, табиий газни қабул қилиб олиш, сақлаш, тарқатилиши ҳолатлари юзасидан ўрганиш ўтказилган.
Ўрганиш жараёнида АГТКШлар фаолиятида аҳоли ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилиши билан боғлиқ бўлган қўпол қоидабузарликлар аниқланган.
Ушбу ҳолатдаги қоидабузарликка сабаб бўлувчи омиллар тўлиқ бартараф этилгунга қадар мазкур АГТКШ табиий газ таъминотидан ажратилган.
Бундан олдин Бош прокуратура Тошкент вилояти Бўка туманидаги метан заправкада бир ойда 1,8 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)