Ўзбекистон туманидаги метан газ тўлдириш шохобчасида 792,5 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати хабар берди.
Инспекциянинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Ўзбекистон туманидаги “Ф.М.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўрнатилган газ ҳисоблагичга автоматик ўчириб ёқиш қурилмасини ўрнатиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилган.
Ушбу қоидабузарликлар натижасида давлат манфаатларига 792,5 миллион сўмлик (304,8 минг куб метр табиий газ) зарар етказилгани маълум бўлди.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.
Изоҳ (0)