Кўпинча ота-оналар фарзандларини муаммолардан ҳимоя қилишга уриниб, ўзи хоҳлаган касбини танлашига тўсқинлик қилади. Бироқ кўпчилик уларга қарамай, мақсадларига интилади. Ота-онаси касб танлашига қарши бўлган машҳурлар ҳақида маълумот берамиз.
Женнифер Лопес
Бугунги кунда Женнифер Лопесни актриса, қўшиқчи, ёзувчи ва раққоса сифатида биламиз. Аслида у адвокат ҳам бўлиши мумкин эди — ота-онаси шуни орзу қилишган. Шу сабабли Женнифер Баруч коллежига ўқишга кирган, аммо у ерда фақат бир семестр ўқиган, холос. Коллежга киришидан сал олдин Женнифер “Кичкина қизалоғим” номли кам бюджетли фильмда суратга тушган ва шундан сўнг актриса бўлишга қарор қилган.
Дарҳақиқат, Женнифер ўз орзуси йўлида ўқишни ташлаб, яқинларининг моддий ёрдам ва қўллаб-қувватлашисиз Манхеттеннинг кичкина квартирасига кўчиб ўтган.
Унинг ота-онаси қизларининг бу танловидан жуда хафа бўлишган, чунки улар бу қарорни маъносиз деб ҳисоблашган ва лотиноамерикаликлар қадриятларига мос келмайди, деб ўйлашган (унинг ота-онаси пуэрториколик эди). Улар Женнифернинг ташқи кўриниши билан киноиндустрияда муваффақият қозониши мумкин эмас деб ҳисоблашган. Аммо Женнифер уларнинг бу фикрини рад этиб, аксини исботлади.
Женнифер Лоуренс
Женнифер Лоуренснинг ота-онаси аввалига қизининг актриса бўлишига қарши бўлган. Улар бу касбни маоши кам ва жиддий бўлмаган иш деб билишган. Бироқ қайсар Женнифер пул йиғиб, театр институтига ўқишга киради. Агар унинг қатъиятли бўлмаганида, бундай гўзал актрисани ҳеч қачон кўрмаган бўлардик.
Дуэйн Жонсон
Бугунги кунда Дуэйн Жонсон кўпроқ “Иккинчи имконият”, “Чаёнлар қироли”, “Форсаж”, “Aмазон хазиналари”, “Жуманжи: Чангалзор чақириғи” каби фильмларда юлдуз сифатида танилган. Лекин аслида у энг машҳур курашчилардан бири эди. Ўзининг курашчилик фаолиятини 90 йилларда бошлаган, ўша пайтда у отаси Уэйд (Рокки тахаллуси билан машҳур) ва она томонидан бобоси Питер Майвияни (иккаласи ҳам курашчи эди) изидан боришга қарор қилган.
Дуэйн болалигида отаси билан бирга машғулотларга қатнашган ва ўшанда ўзининг “оилавий анъана”ни давом эттиришни хоҳлаётганини англаган. Johnson бу ниятини отасига айтганда, у хурсанд бўлмаган, бу касб унга катта фойда келтирмаслигини айтган. Ҳаттоки у ўғлини бу йўлдан қайтариш учун спортни тарк этишга ҳам тайёр бўлган. Кейин у Дуэйнга муваффақиятга эришиш эҳтимоли камлигини айтиб, уни фикридан қайтаришга ҳаракат қилган, лекин ўғли ўз фикрида қатъий турган.
Охир-оқибат Дуэйнни онаси қўллаб-қувватлаган ва эрини ўғли билан бирга шуғулланишга кўндирган. Бир неча йил ўтгач, Рокки ниҳоят хотинининг илтимосларига кўнган. Натижада “Тhе Rock” (Қоя) 10 карра жаҳон чемпиони, шунингдек, WWF (World Wrestling Federation) икки карра интерконтинентал чемпиони ва олтинчи Тriple Crown чемпиони бўлди.
Эминем
Болалигиданоқ қўшиқчининг онаси билан муносабатлари яхши бўлмаган. Қаршиликлар, жумладан, ўғлининг мусиқачи бўлишни танлаши билан боғлиқ. Эминем онаси билан фақат ўлимидан олдин ярашиб олишга улгурди. Айтганча, машҳурнинг онаси узоқ вақт давомида ўғлини тан олмаган. Эминем буни қуйидагича изоҳлайди:
“Ким ҳам ўзини таблеткаларсиз яшолмайдиган, алкоголга муккасидан кетган она деб билишларини хоҳлайди?”
Марго Робби
Актриса болалигида бувиси билан фермада яшаган. Табиийки, Маргонинг яшаш муҳити ижодкорликка ҳеч қандай алоқаси йўқ эди. Шунинг учун қариндошлар Роббининг кино саноатининг бир қисмига айланганидан ҳайратда қолишади.
“Ёшлигимда фильм ва сериалларга берилиб кетиб, онамнинг олдида кўрганларимни саҳналаштирардим. Мен ҳатто оиламни шоуларимни кўриш учун пул тўлашга мажбур қилардим. Беҳазил! Агар бирор нарсани хоҳласам, мени ҳеч нарса тўхтата олмайди”, дейди актриса.
Керри Вашингтон
Керрй Вашингтон “Озод Жанго”, “Рей”, “Фантастик тўртлик” фильмлари ва “Жанжал” сериалидаги роллари билан танилган. Аммо юлдузликка эришишидан олдин у ота-онасидан кўп танқидлар эшитган: улар қизи қора танли бўлгани учун актёрлик фаолиятида маълум бир чўққиларга эриша олмаслигини айтишган.
Бироқ Вашингтон аввалги қаҳрамонларимиз сингари ота-онасининг фикрига қарам бўлиб қолмаган (гарчи улар уни бошқа соҳаларда ривожланишига ёрдам берган бўлса ҳам). Масалан, улар Керрини Манхеттеннинг энг яхши мактабига, чет тиллари, ижтимоий фанлар ва жаҳон санъати тарихи чуқурлаштирилган ўқитиладиган мактабга ўқишга берган.
Керри Вашингтон мактабдаги саҳна асарида рол ўйнаганидан кейин ўз касбини танлаган. 1994 йилда ёш истеъдодлар танловида ғолиб чиқиб, YoungArts ташкилотининг нуфузли мукофотига сазовор бўлган. Ушбу мукофот пули эвазига у Жорж Вашингтон университетига ўқишга кириб, илмий даража олган. Шу билан бирга Керри актёрлик маҳорати курсларига ҳам қатнаган ва аста-секин телевизион лойиҳаларда суратга туша бошлаган.
Бундан ташқари, бир неча йил аввал актриса 90 йилларда Женнифер Лопесдан рақс дарслари олганини айтган.
Изоҳ (0)