• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Боламнинг она дейишини кутиб яшаяпман”. Фарзанди оғир хасталикка чалинган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари

    Фарзанднинг саломатлиги ота-она учун бахт. Жигаргўшаси касалликка чалинганида ота-она ўзини қўярга жой топа олмайди, қандай қилиб бўлмасин фарзанди саломатлигини тиклашга уринади. Ўзбекистонлик санъаткорлар орасида фарзанди жиддий касалликка чалинганлари талайгина. Уларнинг айримлари ўша вазиятда қандай аҳволга тушишганини қуйидагича эслашади. 

    Азиза Ёқубова: “Шифокорлар қизимни ’бўлмайди’ дейишганди”

    Фото: Instagram

    — Ҳаётимдаги энг синовли кунлар қизим Ясминанинг чақалоқлик пайтлари билан боғлиқ. Аллоҳим ҳеч бир аёлни фарзанди билан синамасин экан. Ўшанда қизим икки ойлик чақалоқ эди. Оғзига яра чиқиб, овқат еёлмай қолган. Икки ой касалхонада даволанганмиз, аммо натижа бўлмаган. Оғриқнинг зўридан сут ҳам ичолмасди. Иммунитети тушиб, пневмонияга ҳам чалинганидан кейин айрим шифокорлар “бўлмайди” ҳам дейишганди. Руҳий тушкунликка тушиб ўтирсам, шифокор аёллардан бири оғир аҳволдаги чақалоқлар даволанадиган бўлимга олиб чиқиб, “Бу болалар 20-30 кундан бери комада, уларнинг онаси сиздек йиғлаб умидини узгани йўқ”, деб танбеҳ берганди. Унинг гаплари таъсир қилиб, қизимнинг оғзидан томчилаб сут ичирганман. Афсуски ўша пайтда мени ҳеч ким тушунмаган, ёлғизланиб қолганман. Фарзандим ўлиб қолса нима қиламан деб қўрқандим. Аллоҳга шукрки, қизим соғайиб кетди. Ҳозир энг яқин кўмакчимга айланган, — дейди актриса Азиза Ёқубова.

    Моҳичеҳра Шомуродова: “Боламнинг она дейишини кутиб яшаяпман”

    Фото: Instagram

    — Ўғлим Бобуршоҳ бир ойлик бўлганида аутизм касаллиги билан туғилганини билганмиз. У пайтда тез-тез тутқаноғи тутиб, безовта бўларди. Бу касаллик билан оғриган болалар бошқа тенгдошларидан фарқ қилади. Оддий нарсани ҳам йиғлаб тушунтиради. Аввалига унинг касаллигидан уялардим. Кейинчалик буни оддий ҳолдек қабул қилишни ўргандим. Ўғлимни Ўзбекистон давлат консерваториясига олиб борсам, талабалар бунча ширин деб эркалашарди. Ҳақиқатан ҳам жисмоний жиҳатдан ўғлимда ҳеч қандай касаллик аломатлари сезилмайди. Гапирмаслиги ва шовқинни ёқтирмаслигини билгандан кейингина атрофдагилар унинг бошқа болаларга ўхшамаслигини пайқашади. Ўғлимдан уялмасликни бошлаганимдан кейин атрофдагиларнинг ҳам унга бўлган муносабатлари ўзгарди. Ҳозир ўғлим 13 ёшда, махсус мактабга боради. Саломатлиги ҳам аввалгидан анча яхшиланган. Аммо ҳалигача гапирмайди, унинг “Она” дейишини кутиб яшаяпман, — дейди хонанда. 



    Муҳаббат Қурбонова: “Аллоҳ мени қизим билан синади”

    Фото: Скрин

    — Онамнинг вафотидан кейин Аллоҳ мени қизим билан синади. Тўнғич фарзандим буйрак хасталигига чалиниб, икки йил ичида 3 марта жарроҳлик амалиётини ўтказди. Ўзбек шифокорларини ёмонлаш ниятим йўқ. Аммо улар тажрибасизлик қилиб, соғлом буйракка азият етказиб қўйишган. Кейин биз қизимизни Германия, Исроил ёки Москвага олиб бориб даволатмоқчи бўлганмиз. У пайтда қизим диализ олиб, буйрагига “трубка” улаб қўйилган эди. Қизимнинг жони оғриётганини кўриб, юрагим эзиларди. Чунки унинг ҳароратини 39 даражадан тушмасди. Москвалик шифокорлар ғайридин бўлса-да, улар қалбан Аллоҳга ишонади. У ҳаммаси Яратгандан эканлиги, насиб қилса болам соғайиб кетишига ишонтирди. Жойнамоз устида ўтириб, “Бизда имконият бор, балки қизимга бир буйрагимни берсам яшаб кетади”, деб ўзимни тинчлантиришга уриндим. Сўнгги операциядан кейин буйрагидан юборилган контрас ҳеч қандай тўсиқсиз ўтди. Бу ҳол нафақат мени балки жарроҳни ҳам қувонтирди. Ўша дамда икки йиллик азобли кунларим кўз олдимдан ўтди. Жони оғриб Москвага борган қизим, соғлом инсонлардек Тошкентга қайтди, — дейди Муҳаббат Қурбонова. 

    Жаҳонгир Позилжонов: “Ўзимни қўярга жой тополмаганман”

    Фото: Instagram

    — У кунларни эслашни ҳам хоҳламайман. Чунки ҳеч бир ота-она фарзандининг жони оғришини оддий қабул қилмайди. Қизим Райҳона йиқилиб, бошидан жиддий жароҳат олган. Кўчадан келганимда югуриб чиқадиган қизимнинг аҳволини кўриб, ўзимни қўярга жой тополмаганман. Бош билан боғлиқ жароҳатнинг тузалиши осон эмас. Аммо шукрки, ҳаммаси ортда қолди, — дейди хонанда.

     

    29.03.2023, 16:54   Изоҳ (1)   50055
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. xadichaxon808@gmail.com / 29.03.2023, 17:25

      Assalomu alaykum. nega manda bu habar ochmiyopti. har doim shunaqa muammo bo‘votti. × shu belgi ko'rsatvotti kirsam

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Маҳмуд Намозовдан Раъно Ярашевагача. Фарзандидан бевақт жудо бўлган ўзбекистонлик санъаткорлар (видео)

    23.02.2022, 15:14

    Севимли рафиқаси вафотидан сўнг тақдирини ҳеч ким билан боғламай, ўғилларини ёлғиз тарбиялаган америкалик актёр Лиам Нисон ҳикояси

    29.03.2023, 14:30

    Актёр Алишер Йўлдошев ўғли Шоҳруххоннинг илк марта 3 ёшда саҳнага чиққани ҳамда Фаррух Зокировдан дуо олгани ҳақида (видео)

    29.03.2023, 12:57

    Голливуд юлдузи Жонни Депп Англиядаги қишлоқлардан бирига кўчиб ўтди

    29.03.2023, 10:28

    Instagram: Сардор Тоиров ота бўлди, Дилфуза Исмоилова машина харид қилди, Рухшонанинг “боқиманда” мухлисларига мурожаати 

    28.03.2023, 22:27

    Голливуд актёрларининг реал ҳаётдаги қаҳрамонлари билан тушган суратлари

    28.03.2023, 20:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.