• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ўзбек шоу-бизнесидаги гонорари энг қиммат хонандалардан бири, уч фарзанднинг отаси Тоҳир Содиқов 51 ёшда (фото, видео)google is broken

    Мухлислари унга баҳо беришда луғатларидаги энг қойилмақом сўзларни аямайдиган хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Болалар” гуруҳи солисти Тоҳир Содиқов санъатни энди бошлаган вақтларидаёқ Америкадаги мусиқий альбомлар дўконидаги рўйхатга қўшиқлари киритилган. Қисқа вақт ичида машҳурликка эришиб, гастроллар сафарларида бир стадионда 2-3 маротаба концерт берган, бугунги кунда тўйлардаги “биррови” нархи 2000 доллар бўлган хонанданинг санъатга кириб келиши қандай кечган?

    Фото: Instagram

    Тоҳир Содиқовнинг болалигидаёқ дунёдан кўз юмган отаси Баҳромжон Содиқов заҳирадаги офицер ва учувчи бўлган. Турмуш ўртоғининг вафотидан кейин масъулият ўз елкасига тушгач, онаси заводга ишга кирган. Болалигини жуда яхши эслайдиган хонанда мактабда энг шўх ўқувчилардан бири бўлган бўлса-да, яхши ўқиган.

    Фото: Instagram

    — Мактабда жуда шўх эдим, лекин 10 йил ўқиб бирор марта чорагимга уч баҳо олмаганман. Тўрт баҳоларим ҳам бир-иккита бўларди холос. Китоб ўқиш жон-у дилим эди. Мен ўзбек синфда, опаларим эса рус синфда ўқишган. Аммо рус тилини ҳам жуда яхши билардим. Мактабдош дўстларимиз билан 1989 йили гуруҳ ташкил қилиш ва қўшиқ айтиш фикри пайдо бўлган. Жавоҳир Зокиров поччаси билан гаплашиб кўришини айтган. У пайтда Наргиз Зокированинг турмуш ўртоғи Руслан Шарипов эди, — дейди Тоҳир Содиқов.

    Жавоҳир Зокиров сабаб Тоҳир Содиқов Руслан Шарипов билан танишган. У ўз даврининг энг ҳит қўшиқларини ёзадиган бастакори эди. “Болалар” гуруҳининг илк таркибида Баҳодир Пўлатов, Ҳусан Содиқов (Тоҳир Содиқовнинг акаси), Жавоҳир Зокиров, Наргиза Зокирова, Тофик Мордухаев, Тоир Одилов ва Тоҳир Содиқовлар бўлган.
    Фото: Instagram

    — Ҳамма билади, ўша йиллари Юрий Шатунов бошчилигида “Ласковий май” гуруҳининг ижоди гуллаган йиллар эди. Биз ҳам барча ёшлар сингари уларга ҳавас қилардик, баъзида ўхшашга интилардик. Гуруҳга ном топиш керак бўлганида ҳам “Жозибадор май” деб номламоқчи бўлганмиз. Бир куни Руслан Шариповнинг офисига бориб, шу борада гаплашиб қолдик. У ўзбек қўшиқчилари билан ишласа ҳам бу тилни унча яхши билмасди. Ёшимиз деярли тенг бўлса ҳам “Пацани” деб мурожаат қиларди. Шунда Баҳодир Пўлатов “Болалар” деб қўйсак-чи деб таклиф киритди. Ном барчага маъқул бўлганидан кейин шундай номлашга қарор қилдик, — дейди хонанда.

    [video id=“7wL-z18abeo” type=“youtube”]

    Гуруҳ илк яккахон концерт дастурини 1990 йил 23 февралда “Алпомиш” спорт саройида тақдим этган. Январь ойида эса “Эсингдами сени” номли илк альбоми тақдим этилган эди. Орадан уч ой вақт ўтмасдан мухлислардан концерт бериш борасида жиддий таклифлар тушган ва улар “Халқлар дўстлиги” санъат саройида концерт беришган.
    Фото: Instagram

    — Ўша йилларда концерт ташкилотчилари бўлиб ишлаган инсонлар “Болалар”ни жуда яхши эслашади. Талаб юқори бўлгани учун битта стадионда икки-уч маротаба концерт берардик. Жамоамиз катта эди, унинг устига дискотека руҳиятини яратиш учун чироқлар ва овоз кучайтирувчи ускуналарни ҳам ўзимиз билан олиб юрардик. Энди Тошкентга қайтамиз деганимизда яна қайсидир вилоят ёки қўшни республикадан таклиф тушарди. Аммо жуда қийин йиллар эди. Бир машина пулингиз бўлса ҳам дўконларда сотиб олишга нарса бўлмасди. Гастролларда овқатдан кўп қийналардик, — эслайди Тоҳир Содиқов.

    Тоҳир Содиқовнинг илк бор АҚШга борганида кўзларига ишонмагани ва мусиқий дўконда бўлган воқеалар ҳақида сўзлаб берди.

    Биринчи марта АҚШга борганим пайтларимда кассеталар йўқолиб, дисклар пайдо бўлаётган йиллар эди. “Болалар” гуруҳи Ўзбекистондан биринчилардан бўлиб альбомини диск кўринишида чиқарган. Яширмайман, ўшанда АҚШдаги баланд биноларни кўриб оғзим очилиб қолганди. Мусиқий альбомлар дўконига борганмиз. Мамлакат ҳарфини танласангиз, у ердаги машҳур қўшиқчиларнинг номи чиқар экан. Ўзбекистонлик қўшиқчилардан Турғун Алиматов, Муножат Йўлчиева ва “Ялла” гуруҳининг альбомлари сотилар экан. Сотувчига 10 та янги альбомимни қолдириб, картатекага киритиб қўйишини сўрагандим, — дейди Тоҳир Содиқов.

    Фото: Instagram

    Қўшиқчи уйлаган ва илк бор ота бўлган кунини ҳаётидаги энг бахтли кунларидан деб атайди. Хўш, аёли Шаҳноза билан муҳаббат тарихи қандай бўлган?

    Фото: Instagram

    — Бир куни Тошкентдаги Қорасув даҳаси томондан қайтаётгандик. Ёмғир ёғиб турибди, бир қиз йўлда кетаётган экан. Унга раҳмим келиб тўхтасам, “Керакмас, кетаверинг” деб ноз қилган. Эртаси куни ҳам уни йўлда кўрганман. Хуллас, кўнглим тушиб, уй телефонини сўраганман. Аммо мени ҳалигача қизиқтирадигани Шаҳноза у даҳада яшамаган, ўқимаган бўлса (кулиб). Мен билан учрашиш учун атайин йўлимдан чиққанмикан?

    Аёлим билан тўрт йил давомида бир-биримизни синаганмиз. Онамга совчиликка боринг десам, “Аввал ишни пишит, борсам уйдагилари йўқ деса-чи”, деган. Чунки онам жуда ғурурли инсон бўлган. Хуллас, бир-биримизни синаганимиздан кейин оила қуришни таклиф қилганман. Икки қиз ва бир ўғил фарзандни тарбияладик. Шаҳнозанинг асл касби шифокорлик, аммо фарзандларимиз сабаб ишламади, уларнинг тарбияси билан шуғулланди, — дейди Тоҳир Содиқов.

    Тоҳир Содиқов ўзбек эстрадасида дуeтдош танлаш борасидаги энг инжиқ хонанда ҳисобланади. Ҳатто, у Cоver Up лойиҳасида ғолиб бўлган ёш ижодкор билан дуeт куйлашни ҳам рад этган. Бунинг сабабини қуйидагича изоҳлайди.

    — Юристим ва менежерим бор. Мен аввалдан дуeтларни шунчаки ижро этган одам эмасман. Таклиф у хонанда томонидан киритилаётган бўлса, албатта, ҳақ сўрайман. Мен билан дуeт айтиш учун 25-30 минг АҚШ доллари миқдорида гонорар тўлаши керак. Кўрсатувга борганимда кутилмаганда дуeт айтасиз деб қолишган. 34 йиллик санъаткор ёш ижрочи билан дуeт куйлаши қанчалик тўғри? Дадаси ёки канал маъмурияти пул берса бошқа гап эди, — дейди хонанда.

    03.07.2024, 12:00   Изоҳ (0)   199873
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Авариядан кейин, бир йил тўшакка михланганман” — отасидан айрилган, мактабдаёқ машҳурликка эришган ва тўйдан олдин аёлини тўрт йил синаган Тоҳир Содиқов 50 ёшда (...

    02.07.2023, 18:50

    Instagram: Беларуслик йигит билан унаштирилган Муниса Ризаева, Тоҳир Содиқовнинг дабдабали туғилган куни, ўғлини уйлантирган Мирзабек Холмедов 

    02.07.2023, 20:29

    Instagram: Рихситилла Абдуллаев ўғлини уйлантирди, Тоҳир Содиқов неварали бўлди, Зарина Йўлдошева синглисини узатди 

    19.10.2023, 22:20

    XXI аср фильмларидаги энг кўп гонорар тўланган машҳур образлар: уларни қайси актёрлар гавдалантирган?

    18.04.2024, 12:51

    Биргина фильм учун 100 миллион доллардан ортиқ гонорар олган жаҳон кино юлдузлари

    11.05.2024, 14:53

    Forbes рейтинги: 2023 йилда Голливуднинг энг кўп гонорар олган топ-10 актёрлари (фото)

    20.05.2024, 10:50

    Баҳодир Жалолов жанглардан тушган гонорарни нималарга сарфлаши ҳақида айтди (видео)

    27.05.2024, 13:49

    Instagram: Раққоса Паризода оғир жудоликка учради, Севинч Мўминова 42 ёшни қарши олди, Шоҳруххон ўғлини тўйга олиб чиқмоқда

    01.07.2024, 11:07

    Instagram: Муқаддас Холиқова хонадонида бешик тўй, DJ Piligrim рафиқаси билан ажрашди, Тоҳир Содиқов туғилган кунини нишонлади

    02.07.2024, 10:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурияда ИШИД раҳбарларидан бири йўқ қилинди 

    Дунё | 26 июл, 19:52

    Австралиялик 38 ёшли аёл “ҳаётидаги энг яхши қарор”ни қабул қилиб, қариялар уйига кўчиб ўтди

    Қўзиқорин | 26 июл, 19:29

    Эронда номаълум шахслар суд биносига қуролли ҳужум уюштирди 

    Дунё | 26 июл, 18:50

    “Арсенал” салкам 70 млн евролик футболчи харид қилади

    Спорт | 26 июл, 18:30

    АҚШ сенаторлари Трампни Нетаньяхуга босим ўтказишга ундади

    Дунё | 26 июл, 18:05

    “Кимгадир шу керак экан”. Тошкентдаги кўп йиллик арчалар ёнғини уюштирилганмиди? (репортаж)

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:41

    Юқори ҳарорат иш қобилиятига қандай таъсир қилади? Кардиолог жавоб берди

    Карьера | 26 июл, 17:35

    Тошкентдаги автоҳалокатда 20 ёшли йигит вафот этди

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.