• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Эгизак фарзандларни тарбиялаётган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    Кўча-кўйда бир хил кийинган, ташқи кўриниши ҳам бир-бирига ўхшаш болакайларни кўрсангиз, ҳавас билан ўтишингиз аниқ. Чунки оиланинг қувончи — фарзанд, агар улар эгизак бўлса, бу бахтни ота-онаси икки карра кўпроқ ҳис қилиш имконини беради. Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари орасида бу бахтни ҳис қилаётганлар кўплаб топилади.

    Ёдгора Зиёмуҳаммедова

    Умрини ёш томошабинлар учун бағишлаган устоз санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ёдгора Зиёмуҳаммедованинг уч фарзанди бўлиб, эгизак қизлари тўнғич ҳисобланади.

    Фото: Ёдгора Зиёмуҳаммедованинг шахсий архивидан

    — Фотима ва Зуҳра 1977 йилнинг май ойида ўн дақиқа фарқ билан дунёга келган. Улар муддатидан олдин, яъни етти ойлигида туғилган. Шу боис тўққиз ойлик бўлгунга қадар ҳаво ҳарорати бир хил хонада парваришлаганмиз. Бу борада онам ва қайнонам яқиндан кўмаклашган.

    Эгизакларнинг иккисига ҳам тенг муомала қилиб, кўнглига бирдек қараш керак. Масалан, Фотима бирор воқеани айтгач, ҳеч қанча вақт ўтмай, Зуҳра ҳам худди ўша воқеани сўзлаб берса, биринчи эшитиб тургандек, жим тинглашга мажбурсиз. Қизларимни ҳозиргача хафа қилмасликка ҳаракат қиламан. Уларни бирин-кетин турмушга узатганман. Зуҳранинг уч қизи, Фотиманинг эса икки ўғил фарзанди бор. Бугунги кунда Фотима ва Зуҳра “Тантана” болалар ашула ва рақс ансамблида раҳбарлик лавозимида фаолият юритади, — дейди Ёдгора Зиёмуҳаммедова.

    Юлдуз Ҳамидова

    “Темир аёл”, “Тангалик болалар”, “Чавандоз”, “Туташ тақдирлар” каби фильм ва сериаллардаги роллари билан танилган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Ҳамидованинг ҳам эгизак қизлари бор. Актриса бир йилдан бери Американинг Лос-Анжелес шаҳрида яшаб келмоқда. Океан ортига кетишига фарзандлари — Фотима ва Зуҳра сабаб бўлган.

    Фото: Instagram / @zukhrakbar

    — Қизларимга беш ёшлигидан инглиз тилини ўргатганман. Улар Тошкентда инглиз тили чуқурлаштирилган мактабни тамомлагач, хорижда ўқишни давом эттиришни исташди. Аввал Малайзияга, кейин АҚШга ўқишга келишди. Америкага қизларим билан келганман, — дейди актриса.

    Райҳон Ғаниева

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва актёр Йигитали Мамажонов 2012 йилнинг ноябрида турмуш қурган. Жуфтлик 2014 йил май ойида эгизак фарзанд кўрган бўлиб, уларга Ислом ва Имрон деб исм қўйишган.

    Фото: Instagram / @rayhonganieva

    2016 йилнинг майида эса Райҳон ва Йигиталининг никоҳи расман бекор қилинган. Эгизак ўғиллар хонанда Райҳон қарамоғида қолган.

    Аваз Охун

    Оммага шахсий ҳаёти ҳақида кам гапирадиган сўз устаси Аваз Охуннинг эгизак қизлари борлигини, шубҳасиз, кўпчилик билмайди. Унинг рафиқаси 2019 йил майида Фотима ва Зуҳрани дунёга келтирган.

    Фото: Instagram

    Тўрт фарзанднинг отаси бўлган Аваз Охун ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига оилавий суратларини қўймайди.

    Диёрбек Бекжонов

    Таниқли санъаткорлар — Меҳри ва Александр Бекжоновларнинг ўғли Диёрбек Бекжонов 2019 йили илк марта оталик бахтига эришган. Унинг Фотима ва Зуҳра исмли қизлари бор.

    Фото: Instagram / @dilyorbek_bekjanov

    27 ёшли Диёрбек айни пайтда “Аристократлар” жамоаси аъзоси. У бошловчи сифатида ҳам ўз мухлисларига эга.

    Абдураҳмон Мавлонов

    Фото: Instagram / @abduraxmon_mavlonov_dizayn

    “Дизайн” кулги жамоаси аъзоси Абдураҳмон Мавлоновнинг эгизак фарзандлари 2017 йил 18 июнь куни туғилган. Instagram саҳифаси орқали қўшалоқ ўғилли бўлганини маълум қилган актёр нафақат Ҳасан ва Ҳусанни, балки оилавий суратларини ҳам ижтимоий тармоқларга жойламайди.

    Улуғбек Холиқов

    Фото: Instagram / @ulugbekhalikov_official

    Хонанда Улуғбек Холиқовнинг эгизак фарзандлари 2021 йилнинг май ойида туғилган. Бир ўғил ва бир қиз эгизакларга қўшиқчининг яқинлари Марям ва Муҳаммадамин деб исм қўйган.

    Малика Авазова

    Ўзбекистон давлат драма театри актрисаси Малика Авазова эгизак фарзандларни дунёга келтирди. У тўрт йилдан буён фарзандли бўлишни интизор бўлиб кутгани ва уни қўллаб-қувватлагани учун турмуш ўртоғидан миннатдор эканлигини айтиб ўтди.

    Фото: Instagram / @malika_avazova_official

    — Аллоҳимдан битта фарзанд сўрагандик, иккита фарзанд билан сийлади. Турмуш ўртоғим билан бирга тўрт йил давомида фарзандли бўлишни кутдик. Ўзбекчиликда ҳар хил гап-сўзлар бўлади, уларни енгишимда турмуш ўртоғимнинг далдаси катта бўлди. Қайнотам раҳматлининг исми Ҳасан бўлган, улар ҳам эгизак бўлишган экан. Такрор бўлмасин, бобосининг исмини ўғилларимизга қўймайлик, деб бошқа исм қўйишга қарор қилдик. Ўғилларимизга Муҳаммадали ва Муҳаммадамин деб исм қўйдик, — дейди Малика Авазова.

    Умида Норбоева

    “Исканжа” ва “Денгиз гули” сериалларидаги иштироки билан томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Умида Норбоева ҳам 12 йил деганда ҳомиладор бўлди. У Instagram саҳифасига видео жойлаб, қувончли хабарни кузатувчилари билан бўлишди.

    Фото: Instagram / @umida_norboyeva_official

    — Кимдир бефарзанд эканлигимни билади, кимлардир йўқ. Аммо мен ҳомиладор бўлишни 12 йил кутдим. “Қачон ҳомиладор бўлар эканман? Бу бахт менга насиб этадими?” деб кўп ўйлардим. Шукрки, 12 йилда бўлса-да, бу бахт насиб этди. Эгизак қиз фарзандли бўлдим, — дейди актриса Умида Норбоева.

    08.11.2023, 15:48   Изоҳ (0)   68413
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Райҳон биринчи марта эгизак фарзандлари суратлари билан бўлишди (фото)

    21.04.2015, 23:32

    Пугачёва ва Галкиннинг анча улғайиб қолган эгизак фарзандларининг илк расмлари эълон қилинди (фото)

    02.07.2015, 10:41

    Америкалик модел ва тадбиркор Кайли Женнер 1 соат ичида 1 миллион доллар ишлаб топди

    08.11.2023, 11:29

    “Бу ер сенга каптархона эмас” — Дилшод Мусабеков ёрдам беришни истамаган дўсти ва қолдирилишига оз қолган концерти ҳақида (видео)

    07.11.2023, 14:42

    “Икки йил имтиҳондан йиқилганман” — актриса Юлдуз Ражабова таржимон бўлолмагани ва реп айтиш нияти борлиги ҳақида гапирди

    07.11.2023, 13:50

    Instagram: Иккинчи марта ота бўлган Имрон, Италияда кўнгилсизликка учраган Liil Хуррамов, Сўғдиёна Азимова умрада

    06.11.2023, 22:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Россия Покровскни қуршаб олишга уринмоқда – Британия разведкаси

    Дунё | 3 август, 11:30

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.