• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти этиб қайта сайланди

    10 июль куни Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистон президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистонда муддатидан илгари президент сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтди. Мамлакат бўйлаб очилган 10 мингдан ортиқ сайлов участкалари соат 8:00 дан соат 20:00 га қадар сайловчиларни қабул қилди. Марказий сайлов комиссияси берган маълумотга кўра, сайловда жами рўйхатга олинган сайловчининг 15,6 миллион нафари, яъни сайловчиларнинг 79,8 фоизи овоз берди. Сайлов кодексининг 96-моддасига мувофиқ, агар сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 33 фоизи овоз беришда иштирок этган бўлса сайлов ўтган ҳисобланади.

    Президент сайловининг дастлабки натижаларига кўра:

    Абдушукур Ҳамзаев (Экологик партия) — 3,74 фоиз; 
    Улуғбек Иноятов (ХДП) — 4,02 фоиз;
    Робахон Маҳмудова (“Адолат”) — 4,43 фоиз;
    Шавкат Мирзиёев (ЎзЛиДеП) — 87,05 фоиз овоз тўплаган.

    Фото: МСК матбуот хизмати

    Сайловчиларнинг 87 фоиздан ортиқ овозини олгани учун Шавкат Мирзиёев 7 йил муддатга Ўзбекистон президенти этиб қайта сайланди.

    Муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови

    30 апрелда бўлиб ўтган референдум натижаларига кўра, Ўзбекистон Конституцияси янги таҳрирда қабул қилинди. Янгиланган Конституция давлат ҳокимияти олдига янги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазифаларни қўйди. Шу боис давлат раҳбари Конституциянинг 128-моддасига мувофиқ, муддатидан илгари президент сайлови ўтказиш ҳақида халққа мурожаат қилди. Бу ташаббус Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда жамоатчилик фаоллари томонидан қўллаб-қувватланди.

    6 май куни Сайлов кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра президент муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайловини тайинлаган тақдирда, сайлов ушбу кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 2 ой ичида ўтказилади. Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади. Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан бошланди. Ўзбекистон президенти сайловида иштирок этаётган ҳар бир номзодга тарғибот тадбирлари учун 4 миллиард 914 миллион сўм ажратилган.

    Шавкат Мирзиёев ҳақида

    Шавкат Мирзиёев 1957 йил 24 июлда Жиззах вилоятининг Зомин туманида шифокор оиласида туғилган. Миллати — ўзбек. Маълумоти — олий. 1981 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган. Ихтисослиги — муҳандис-механик. Техника фанлари номзоди, доцент.

    1981 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида кичик илмий ходимликдан бошлаб, катта ўқитувчи, доцент, ўқув ишлари бўйича проректор лавозимларида ишлаган. 1990 йилда Республика Олий Совети депутати этиб сайланиб, Мандат комиссиясининг раиси сифатида фаолият юритган.

    1992 йилда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими, 1996—2001 йилларда Жиззах вилояти ҳокими, 2001—2003 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими лавозимларида хизмат қилган. Ижро ҳокимиятидаги фаолияти билан бир пайтда 1995—2003 йилларда Олий Мажлис депутати сифатида қонунчилик жараёнида ҳам иштирок этган.

    Шавкат Мирзиёев 2003 йилда Ўзбекистон бош вазири этиб тасдиқланиб, 2016 йилга қадар фаолият юритган. 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган Президент сайлови якунлари бўйича сайловчиларнинг 88,61 фоиз овози билан Ўзбекистон президенти этиб сайланган. 2021 йил 24-октябрь куни бўлиб ўтган президент сайловида 80,1 фоиз овоз билан Ўзбекистон президенти этиб қайта сайланган. “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан тақдирланган.

    10.07.2023, 11:12   Изоҳ (0)   26778
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Адолат”, ХДП ва Экологик партиядан президентликка номзодлар сайловда овоз берди (фото)

    09.07.2023, 11:17

    Ариповдан Мусаевгача — ҳукумат аъзолари президент сайловида қатнашди (фото) 

    09.07.2023, 17:10

    Президент сайловида кўриниш берган ҳокимлар (фото, видео)

    09.07.2023, 16:54

    “Бири турмуш ўртоғи билан келса, бошқаси ўғли билан, яна бири эса набираси ёнида”. Ўзбекистондаги шаҳар, туман ҳокимларининг сайловдаги фаоллиги қай даражада бўлди...

    09.07.2023, 21:08

    “Барчаси қонунчилик талабларига мувофиқ амалга оширилганига гувоҳ бўлдик”. Сайлов ҳақида халқаро кузатувчиларнинг фикри

    09.07.2023, 22:20

    Абу Сахий бозори яқинида Mercedes-Benz автобусида ёнғин чиқди (видео)

    10.07.2023, 10:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.