• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда мактаб ўқувчилари Open budjet учун пул тўплади, Қашқадарёда намунали уйнинг, Хоразмда эса мансабдорларнинг сири фош бўлди: “Дарё”да дайжест

    Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги 17-мактабда ўқувчилар Open budjet’га овоз йиғиш мақсадида сим карта сотиб олиш учун 10 минг сўмдан 20 минг сўмгача пул йиғишга мажбурланди. Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида эса қуриб битказилганига беш йил ҳам бўлмаган намунали уй қулаб тушиши мумкинлиги айтилган видеотасвирлар тарқалди. Хоразм вилоятида эса Адлия бошқармаси ва туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи оилавий меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари бўлган қизларга жинсиз зўравонлик қилиб келгани маълум бўлди. “Дарё” ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаларини эсга олишда давом этади.

    Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги 17-мактабда ўқувчилар Open budjet’га овоз йиғиш мақсадида сим карта сотиб олиш учун 10 минг сўмдан 20 минг сўмгача пул йиғишга мажбурланди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда видеолар тарқалгач, вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати вазият назоратга олинганини, ҳоким ўринбосари бошчилигидаги масъуллар ҳолатни ўрганишга киришганини очиқлади. Ва кўп ўтмай мазкур ташаббус иштирокчилари аниқланганини, вазият мазкур мактабнинг филиалида содир бўлганини билдирди.

    “Филиалда 45 нафар бошланғич синф ўқувчиси таҳсил олади. Ўқувчиларни кампанияга жалб қилган синф раҳбарларига интизомий жазо берилди, мактаб директори Л.Усманова эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган. Мактаб филиали яқинда таъмирдан чиқарилган бўлиб, зарур жиҳозлар билан таъминланган. Мактаб жамоаси ўз ташаббуси билан ‘Ташаббусли бюджет’ кампаниясида қўшимча электрон доска, компьютер жиҳозлари олиш учун иштирок этган.

    Сўралган маблағ миқдори — 300 миллион сўм. Тошкент вилояти ҳокими, вилоят Таълим кенгаши раиси Зоир Мирзаев тегишли мутасаддиларга ушбу жиҳозларга эҳтиёж ҳақиқатда мавжудлигини ўрганиш, шундан сўнг маҳаллий бюджет ҳисобидан мактабни сўралган жиҳозлар билан таъминлаш бўйича кўрсатма берган”, — дейилади расмийлар ахборотида.

    Қашқадарё вилоятида эса кредит эвазига аҳолига топширилган намунали уйлар кўп ўтмай қулаб тушиши мумкин бўлган аҳволга тушиб қолгани айтилган видеотасвирлар тарқалди. Мазкур видеода туманнинг Рус қишлоғида жойлашган хонадонларнинг биридаги вазият тасвирланган.

    “Уй деворлари ёрилиб, силжигани сабаб эшиклар ёпилмайдиган бўлиб қолган. Плиталар силжиб, девор орасидан нариги томон кўринади. Уй қулаб тушиб, хонадон вакилларини босиб қолиши ҳам мумкин”, — дейди видеочиқишдаги фуқаролар.

    Айтилишича, уй деворларининг силжиши оқибатида хонадондаги электр симлари ҳам тортилиб, узилган. Видео давомида айтилишича, уйнинг пойдевори ҳам силжиган.

    “Бу уйни бузиб ташламаса, яшаш учун жуда хавфли. Бу ердаги аксарият уйлар шу аҳволда”, — дейди видео муаллифи.

    Мурожаатчиларнинг аниқлик киритишича, ушбу намунали уйлар 2017—2018 йилларда қурилиб, 20 йил муддатга ипотека кредити эвазига аҳолига топширилган.

    Китоб тумани ҳокимлиги мазкур вазиятга эътибор қаратиб, вазият назоратга олинганини билдирди.

    “Китоб тумани ‘Шарқ юлдузи’ МФЙ Рус қишлоқ даҳасида жойлашган намунали уйнинг таъмирталаб ҳолатда келиб қолганлиги ҳамда айни вақтда яшаш учун яроқсиз эканлиги билан боғлиқ мурожаат туман ҳокимлиги ҳамда туман прокуратураси томонидан назоратга олинди. Айни вақтда ҳолат юзасидан суриштирув ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Жарайонлар якунига етгач батафсил маълумот берилади”, — дейилади ҳокимлик изоҳида.

    Мазкур муаммога эътибор қаратган вилоят прокуратураси ҳам “Дарё”га қўшимча қилиб, вазият вилоят прокуратураси томонидан ҳам ўрганилаётганини очиқлади.

    Ҳафта якунида кўпчилик эътиборини тортган яна бир аянчли ҳолат бу — Хоразм вилоятида Адлия бошқармаси ва туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг собиқ мансабдорлари меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари бўлган вояга етмаган қизларга жинсий зўравонлик қилиб келгани бўлди.

    Аниқланишича, икки мансабдор меҳрибонлик уйи раҳбарига ҳомийлик ёрдами кўрсатиб, эвазига 10 ой давомида 15, 16 ва 17 ёшли уч нафар қизни доимий равишда жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келган. Меҳрибонлик уйи мудираси ва икки идора бошлиқлари ишини кўриб чиққан суд меҳрибонлик уйи мудирасини Жиноят кодексининг 135-(одам савдоси), 167-(ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш) ва 209-моддалари (мансаб сохтакорлиги) билан айбли деб топиб, 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш бўйича ҳукм чиқарган.

    Адлия бошқармаси ва Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиқлари Жиноят кодексининг 128-моддалари (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан айбли деб топилган. Улар 1 йил 6 ой муддатида озодликни чеклаш жазосига тортилган. Уларга соат 22:00 дан 06:00 гача уйдан чиқиш, яшаш жойини пробация органлари билан келишмаган ҳолда ўзгартириш ва ўзлари яшаётган вилоят ҳудудини тарк этиш тақиқланган.

    2022 йил декабрь ойида апелляция суд инстанцияси тайинланган жазони ўзгартиришсиз қолдирган. Мазкур воқеаларга муносабат билдирган Олий суд Хоразмда қизлар билан жинсий алоқа қилган мансабдорларга нисбатан чиқарилган суд қарорига ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилган бўлса, Бош прокуратура меҳрибонлик уйи қизлари зўрлангани иши бўйича протест киритганини ошкор этди.

    Мазкур ҳафтада шунингдек, Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида 44 ёшли эркак поезд релсларига йиқилиб тушиши оқибатида боши танасидан узилиб тушгани кўринган расмлар тарқалди. “Дарё”га маълум бўлишича, воқеа 24 март куни тонгда Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманидаги “Қилчиноқ” ОФЙ ҳудудида содир бўлган. Ҳолат юзасидан Оролбўйи транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Якунланган ҳафтанинг яна бир шов-шувли воқеаси бу истироҳат боғларидаги аттракционлар билан боғлиқ бўлди. Бухоро вилоятида эр-хотин ва унинг фарзанди, Фарғонада эса 17 ёшли қизнинг истироҳат боғларидан биридаги аттракциондан йиқилиб тушиши жамоатчилик орасида бугунги кунда аттракционларнинг талабга жавоб бериши масъуллар томонидан ўрганиладими? Уларнинг инсон ҳаёти учун хавфсизлиги қай даражада деган саволлар туғилишига сабаб бўлди. “Дарё” нашри ана шу саволларга жавоб олиш мақсадида масъулларга юзланди.

    “Биз бирор-бир боғга кириб, камчиликларни кўрсатиб, уни бартараф этиш бўйича айтиб, чиқиб кетсак, ўша боғга қайтиб киролмаймиз. Боиси тадбиркор ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун яратилган имконият бунга йўл бермайди. Яна ўша боғга кириб, аттракциондаги камчиликлар бартараф этилганини билиш учун Бизнес-омбудсмандан рухсат олишимиз керак бўлади”, — дейди Тоғ-кон геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг истироҳат боғларини назорат қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари Абдуфотиҳ Рашидов.

    Абдуфотиҳ Рашидов.
    Фото: “Дарё”

    Масъулларнинг айтишича, тадбиркорлар уларнинг манфаати шахсан давлат раҳбари томонидан ҳимоя қилинаётганидан келиб чиқиб, аттракционларида камчилик бўлса-да, ўзбошимчалик билан уларни ишлатиб, одамлар ҳаётини хавф остига қўймоқда.

    “Биз тадбиркор ишлатаётган аттракционнинг носоз эканини айтсак-да, хулоса берсак-да, буни тақиқлаб қўйишга ваколатимиз йўқ. Хусусан Бухоро ва Фарғона вилоятларидаги носоз аттракционлар ҳам фаолият юритиши учун хавфли деб топилган. Бироқ тадбиркорлар ўзбошимчалик қилиб, тартибга бўйсунмаган. Оқибатда кўнгилсиз воқеалар рўй берди”, — дейди Абдуфотиҳ Рашидов.

    Аниқланишича, Тоғ-кон геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг айни пайтда Андижон, Наманган, Қашқадарё, Сирдарё, Жиззах ва Тошкент вилоятларида вакиллари йўқ. Ва бу вилоятлардаги мавжуд аттракционлар назорати ҳам очиқлигича қолмоқда.

    Якунланган ҳафта раҳбарларнинг жамоатчиликка мурожаати билан ҳам эсда қоларли бўлди. Дастлаб, Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани собиқ ҳокими Наримон Ҳайитқулов жамоатчиликка мурожаат қилиб, 2011 йилда нега қамалганига аниқлик киритган бўлса, Адлия вазири “Дарё” мухбирининг саволига берган жавоби жамоатчилик томонидан нотўғри талқин қилинаётганини айтиб чиқди.

    Наримон Ҳайитқулов.
    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги 

    Собиқ ҳоким Наримон Ҳайитқулов 2011 йилда ҳоким сифатида 400 минг сўмлик ош маҳсулотини, шунингдек, 5 минг доллар пора олишда айбланиб, жавобгар қилинганини эслаб, «Янгиланаётган конституциямизнинг 28-моддасида эса бунақа ҳолатларга алоҳида урғу берилиб, шахсга нисбатан бўлаётган кўрсатмаларга далиллар бўлмаса, шахснинг фойдасига ҳал этилиши кераклиги белгиланган.

    Бундан ташқари, қариндош-уруғчилик бўйича ҳам тўхтаб ўтилган ва бирор-бир шахс қамалганда унинг қамалгани қариндошларига таъсир кўрсатмаслиги белгилаб қўйилган. Шу нуқтаи назардан янгиланаётган конституцияни қўллаб-қувватлаб, барчани референдумда фаол бўлишга чорлаб қоламан”, — деди.

    Адлия вазири Акбар Тошқулов эса 28 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Дарё” журналистининг нега 500 минг сўм пора олган шифокор 5 йилга қамалгани, давлат мулкини талон-торож қилган Асака тумани собиқ ҳокимига нисбатан эса 3 йил-у 1 ой муддатга озодликдан чеклаш жазоси берилгани ҳақидаги саволига жавоби ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлганини, шу сабаб фикрларига тушунтириш беришини айтди.

    “Брифингда журналистнинг жиноий жазоларни қўллашда қонунчилик ва суд амалиёти бўйича саволига берган жавобим айрим интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинибди. Аслида журналист саволида аниқ шахсларга нисбатан қўлланилган жазони мисол келтирган бўлса-да, бу масалага мен эмас, суд баҳо беришини айтиб, мендан қонунчиликда жуда кўп миқдорда растрата ва талон-торож ҳамда бошқа мансабдорлик жиноятларига нисбатан 500 минг сўм пора олиш жиноятига оғирроқ жазо белгиланганига муносабатимни сўраган.

    Мен жавобимда аниқ суд ҳукмига эмас, балки жиноят қонунчилигидаги жазони белгилашга асос бўлган мезонларга тўхталганман. Афсуски, айрим интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари журналист саволидан қонунчиликдаги белгиланган жазога муносабат билдириш қисмини тушириб қолдириб, ‘Вазир нега 500 минг сўм пора олган шифокор 5 йилга, давлат пулини талон-торож қилган ҳоким эса 1 йилга қамалганига изоҳ берди’ деган мавзу билан нотўғри (контекстдан юлинган) маълумот тарқатишмоқда”, — деди вазир.

    Акбар Тошқулов.
    Фото: “Дарё”

    Шов-шувларга бой ҳафтада шунингдек, Қашқадарёдаги перинатал марказида қисқа фурсатда 21 нафар чақалоқ вафот этгани айтилди ва кейинчалик рад қилинди. “Ёшлар” канали эса Қорақалпоғистон Республикасини Қорақалпоқ вилояти дея эътироф этишига ўхшаш воқеалар ҳам содир бўлди.

    02.04.2023, 22:50   Изоҳ (0)   10340
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навоийдаги газ тақсимлаш станцияси давлатга 14,1 млрд сўмлик зарар етказди 

    02.04.2023, 18:55

    Сурхондарёда юк машинаси жарликка тушиб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди

    02.04.2023, 18:15

    Тошкентнинг уч туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади 

    02.04.2023, 17:55

    Сурхондарёда эркак ўзганинг Тico’сини олиб қочди. Энди у 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин

    02.04.2023, 15:05

    Тошкентдаги тўртта метан заправка газдан ноқонуний фойдаланиб, 7,1 млрд сўм зарар етказди

    02.04.2023, 14:30

    Жанубий Кореядан Фарғонага тўғридан тўғри авиақатнов йўлга қўйилади 

    02.04.2023, 14:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика компаниялари қўшма корхона ташкил этди

    Ўзбекистон | 6 июл, 09:40

    Арзон нархдаги “дача”га олдиндан тўлов қилманг — Ички ишлар бош бошқармаси

    Ўзбекистон | 6 июл, 08:56

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.