Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия Эрондан Shahed-136 камикадзе дронларининг янги партиясини олган. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги разведка бош бошқармаси вакили Андрей Юсов маълум қилди.

Фото: Sputnik 

Фото: Sputnik 

Шу билан бирга, Россиянинг 16 декабрь куни Украинага уюштирган ҳужуми чоғида бу дронлардан фойдаланилмаган. Юсовнинг сўзларига кўра, Эрон томонидан тақдим этилган камикадзе дронларнинг навбатдаги партияси аввалгиларига қараганда камроқ, шу боис россияликлар энди бу дронлардан авайлаб фойдаланмоқда.

«Бу янги партия, лекин Shahed’ларнинг дастлабки оммавий ишлатилиши билан қиёслаганда, у аниқ камроқ. Ҳозир уларнинг сони бўйича фикр билдирмаймиз, лекин кечаги йирик ракета зарбалари пайтида Shahed’лардан фойдаланилмаганини кўрмоқдамиз. Бошқа барча воситалар, барча ракета қуроллари қўлланилди», — деди Юсов.

19 декабрга ўтар кечаси эса Россия ушбу камикадзе дронлари билан Киевга зарбалар берди.

Маълумотларга кўра, Россия Украинадаги урушда Эронда ишлаб чиқарилган Shahed-131 ва Shahed-136 дронларидан фойдаланмоқда, Россия Қуролли кучлари уларнинг номини «Геран-1» ва «Геран-2» деб ўзгартириб олган. Россия расмийлари дронларнинг Эрондан олиб келинишини тан олмаяпти.

Ноябрь ойи бошида Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Абдуллоҳиан Россияга бир қанча дронлар юборилганини тасдиқлаб, бу уруш бошланишидан бир неча ой олдин содир бўлганини айтди.

13 декабрь куни Эрон мудофаа вазири Муҳаммад-Ризо Аштианий Киев уруш пайтида Эрон қуролларидан фойдаланилаётгани ҳақида бирорта далил келтирмаганини даъво қилди. Вазирнинг айтишича, Украина ва Эрон ҳарбийлари ўртасида учрашув бўлиб ўтган, унда Украина томони Эроннинг Россияга дронлар етказиб бераётгани, улардан Украина шаҳарларига ҳужумда фойдаланилаётганини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжат тақдим этмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Америкалик миллиардернинг террорчига айланган набираси, Атлантикада тўқнашиб кетган икки сув ости кемаси ва АҚШнинг биринчи президентига айланган Вашингтон. Кун хр...
Дунё
Францияда поездда кетаётган йигит ўзини портлатиб юбориш билан таҳдид қилди
Спорт
“Барселона” MLS вакилини рўйхатдан ўтказишда 18 сония кеч қолган