Рим папаси Франсиск Украинадаги воқеалар «жаҳон уруши» эканини айтди. Унинг фикрича, уруш яқин орада тугамайди. Бу ҳақда Франсиск Испаниянинг ABC газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
«Қисқа муддатда тугашини кўрмаяпман, чунки бу жаҳон уруши... Урушга аллақачон бир неча томонлар жалб қилинган. Бу глобал характерга эга... Кўплаб манфаатлар тўқнашуви», — деди Рим папаси.
Бундан олдин Рим папаси Франсиск Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда воситачилик қилишга тайёрлиги маълум қилинганди.
Италиянинг La Stampa газетаси маълумотларига кўра, Ватикан ўз ҳудудини тегишли музокараларни ўтказиш учун нейтрал жой сифатида таклиф қиляпти.
Бундай ташаббусга тайёрлик Франция президенти Эммануэль Макроннинг 24 октябрь куни Ватиканда Франсиск билан учрашувидан сўнг маълум қилинди.
Изоҳ (0)