Грузиянинг Батуми шаҳридаги турар жой мажмуасининг 24—25-қаватларида жойлашган ресторан ёниб кетди. Бу ҳақда «Рустави 2» телеканали хабар бермоқда.
Vox ресторани бинонинг энг юқоридаги икки қаватини эгаллаган, муассасанинг иккинчи қавати бутунлай ёниб кетган. Ёнғиннинг хонадонларга тарқалиб кетиш хавфи туфайли бинодан 250 та оила эвакуация қилинди, дейилади телеканал хабарида. Батуми мэри Арчил Чиковани аҳоли эвакуация қилинганини тасдиқлаб, қурбонлар ҳақида маълумот йўқлигини қўшимча қилди.
Чикованининг сўзларига кўра, ресторан таъмирланаётгани учун ишламаётган эди. Бинонинг вайрон бўлган қисмлари қулаб тушиши хавфи туфайли мажмуага барча кириш йўллари тўсиб қўйилган.
Аввалроқ Афғонистоннинг Парвон вилояти Саланг туннелида юз берган ёнғин оқибатида 19 киши ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)