Ижтимоий тармоқларда Жиззах кўчаларида қўпол қоидабузарликлар содир этган “Жигули” ва Cobalt автомобиллари тасвирланган видеолар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти маълумот берди.

Қайд этилишича, вилоятнинг Шароф Рашидов туманида қўпол йўл қоидабузарликларини содир этган ҳайдовчилар ва уларнинг Cobalt ҳамда “Жигули” машиналари топилиб, уларга нисбатан тегишли тартибда баённомалар расмийлаштирилган.
Ҳайдовчилардан бири видеолардаги ҳолатлар тўй маросимида содир этилганини маълум қилган.
“Зиён кўрсак кўрдик, фойда кўрмадик. Бошқа қайтарилмайди, хулоса чиқардик”, деган ҳайдовчилардан бири.
Ҳозирда иккала транспорт воситаси ҳам вақтинчалик сақлаш майдончасига жойлаштирилган.
Аввалроқ Навоий вилоятида машинада бажарган хавфли ҳаракатлари билан ижтимоий тармоқларда “йўл полвони” дея ном олган фуқаро қўлга тушгани тўғрисида хабар қилгандик. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128 прим 10-моддасига асосан баённома расмийлаштирилган.
Изоҳ (0)