Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бир ҳафтадан камроқ вақт ичида вазн камайтириш имконсиз бўлиб туйилса-да, аслида 5-7 кун ичида ортиқча 3-5 килограммни йўқотиш мумкин. Marie Claire нашри тез вазн камайтиришнинг сирлари билан бўлишди.

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Спорт билан шуғулланишдан аввал қаҳва ичиш

Албатта, спорт мураббийлари имкон қадар фойдали нарсаларни маслаҳат беради. Масалан, машғулот бошланишидан бир соат олдин бир стакан қаҳва ичиш. Ушбу тадбирдан мақсад машқлар самарадорлигини оширишдир. Қаҳва организмни энергия билан таъминлайди. Шундан сўнг ҳар қандай инсон одатдагидан кўпроқ ҳаракат қилади, натижада шунга яраша калория сарфлайди.

12 соат давомида овқатланмаслик

Тўғри, бу унчалик осон эмас, лекин ҳақиқатан ҳам иш беради. Озиқ-овқатсиз 12 соат аслида унчалик кўп вақт эмас, аммо таъсир жуда сезиларли. Бундан ташқари, очлик асосан ухлаш пайтига тўғри келади. Демак, кечки овқат ва нонушта орасида 12 соат овқат емаслик кифоя. Биринчи 6 соат ҳушёрликни талаб қилади

Организм дастлабки 8 соатни мавжуд бўлган овқатни ҳазм қилишга, қолган 4 соатни организмни зарарсизлантиришга сарфлайди, бу вақтда ёғ эриши ҳам содир бўлади. Ёдда бўлсин, ҳатто ётишдан олдин кичик бир газак ҳам натижани ўзгартириб юбориши, яъни бу овқат ҳазм қилиш учун кўпроқ вақт талаб этиши ва керак бўлган охирги босқич содир бўлмаслиги мумкин.

Чуқур уйқу

Узоқ ва чуқур уйқу организмдаги гормонлар даражасини нормаллаштиради ва табиий равишда озишга ёрдам беради. Бунинг сири шундаки, қоронғи хонада соат 23:00 дан олдин уйқуга ётиш ва ётишдан олдин камида икки соат давомида ҳеч қандай электрон қурилмалардан фойдаланмасликдир. Буларнинг барчаси қариш жараёнини секинлаштирадиган, антиоксидант хусусиятларга эга ва овқат ҳазм қилиш трактининг функцияларини тартибга солувчи мелатонин ишлаб чиқаришга ёрдам беради.

Смузи истеъмол қилишни бошлаш

Суюқ маҳсулотлар фавқулодда вазн йўқотиш пайтида мукаммал танловдир. Агар тезда вазн йўқотиш керак бўлса, дарҳол смузи истеъмолини бошлаш зарур. У организмнинг калория ва энергияга бўлган эҳтиёжини қондира олади ва шу билан бирга метаболизм ҳамда ёғ эришини тезлаштиради. Бундан ташқари, тўғри тайёрланган смузи организмдан токсинларни чиқариб ташлашга, турли тери муаммолари билан курашишга ёрдам беради ва иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.

Муқобил машқлар

Эсда тутингки, юқори интенсив машғулотлар тинчлантирувчилари билан алмаштирилиши керак. Бу нафақат вазн камайтириш, балки мушакларни шикастламаслик имконини беради. Кундалик интервалли машқлар организмдаги ёғларни эритишга, балки мушакларни яхшилашга ёрдам беради, бу эса ёғ эришини сезиларли даражада тезлаштиради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди