Фарғона шаҳрида ўзганинг сумкасидан телефон ўғирлаган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 17 сентябрь куни Б.Ф. исмли аёл ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, 15 сентябрь куни Паҳлавон Маҳмуд кўчасида сумкасидан нархи 2 миллион сўм бўлган Samsung русумли телефонини номаълум шахс яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.Ўтказилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Т.И. исмли аёл содир этгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)