• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дональд Трамп Владимир Путинга босим ўтказадиган вақт келди — WSJ

    Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампнинг энг катта ютуғи Украинада тинчлик ўрнатиш бўлиши мумкин эди. Бироқ Трамп бунинг учун бошқа давлатларда муваффақиятли қўллаган босим ўтказиш стратегиясини ишга солиши лозим. Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзди.

    Манбага кўра, Дональд Трамп Жо Байденни Украинага фақат ҳимояланишга рухсат берганликда айблади. У “фақат ҳимоя билан ғалабага эришиб бўлмаслигини” таъкидлади. Бу баёнот орқали Трамп АҚШнинг узоқ масофали ракеталаридан Россия ичкарисидаги нишонларга зарба беришга рухсат этилишини назарда тутгандек туйилди. Бу эса Россия президенти Владимир Путинга босим ўтказиб, уни музокара столига мажбур қилиши мумкин эди.

    Кейинчалик маълум бўлдики, АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага айнан шундай узоқ масофага учувчи қуроллардан фойдаланишни тақиқлаган.

    Foto: WSJ
    Фото: WSJ
    “Бундай тақиқ Пентагоннинг стратегик бўлими раҳбари Элбридж Колбининг сўнгги “шоҳ асари” бўлса керак. Савол туғилади: АҚШнинг Украина бўйича сиёсатида ким асосий ролни ўйнаяпти? Трампми ёки вице-президент Жей Ди Венснинг Пентагонидаги одамими?”, дея ёзади нашр.

    Аляскадаги саммит ҳеч қандай натижа бермади. Бу фақат Владимир Путинга санкциялардан қочиш имконини берди. Трамп нима қилишни ўйлаш учун икки ҳафта кераклигини айтди. У масъулиятни ҳар икки томонга ҳам юкламоқда. Бироқ Путиннинг мақсади — Украинани давлат сифатида йўқ қилиш. Шунинг учун урушни ер алмашиш орқали ҳал қилиб бўлмайди.

    Трампнинг Путинни тинчликка кўндириш уринишлари муваффақиятсиз тугади. Энди АҚШ президенти бошқа давлатларда жуда самарали қўллаган босим ўтказиш стратегиясига ўтиши лозим.

    “Трамп сайловчиларга қўлидан келганча Путинни тинчликка мажбурлашга ҳаракат қилганини очиқ айта олади. Бироқ бу уриниш муваффақиятсиз тугади. Кейинги стратегия эса Трамп бошқа минтақаларда самарали қўллаган максимал босим сиёсатидир. Трамп урушга барҳам бериш учун Путинга давом эттириш нархи жуда юқори эканини тушунтириши лозим”, дея хулоса қилади WSJ.

    New York Post нашрининг ёзишича, Владимир Путин музокаралардан воз кечиш “санъати” билан нафақат Владимир Зеленскийни, балки Дональд Трампни ҳам “тролл” қилмоқда. Таҳлилчиларга кўра, Дональд Трамп куч ишлатишга ўца, Путин Аляскадаги тинчлик сигналларини ўзининг шармандалигига айлантириб қўйиши мумкин.

    Аввалроқ Дональд Трамп уруш учун Украинага пул бермаслигини маълум қилган эди. Америка Украинага берадиган қуроллар учун НАТО давлатлари пул тўлайди. Шунингдек, у Украинадаги можарони тўхтатиш энг осони бўлади, деб хато ўйлаганини тан олган. Бироқ барибир уруш тартибга солинишига ишонч билдиришини айтган.

    26 август, 22:25   Изоҳ (0)   893
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади

     

    Тавсия этамиз

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    26 август, 20:10

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўқонда ушланган 11 та “валютчик” қамалди

    Ўзбекистон | 27 август, 00:10

    Фарғонада она-бола гиёҳфурушлар қўлга тушди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:55

    Сурия президенти ўзини ИШИДнинг асосий қурбони деб атади 

    Дунё | 26 август, 23:40

    Тошкент вилоятида хотинини тош билан уриб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:31

    Банкларда муаммоли кредитлар улуши бир йилда 1,7 трлн сўмга кўпайди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:30

    Туркия транспорт вазири 225 км/соат тезликда машина ҳайдагани учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 26 август, 22:55

    Xiaomi овозли бошқарувга эга “ақлли” сув иситгични тақдим этди

    Дунё | 26 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.