Қаршида жарима майдончасига жойлаштирилган Nexia-2 ҳайдовчиси майдон дарвозасини бузиб, машинасини олиб қочди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жавлон Бахтиевнинг «Дарё» сўровига асосан маълум қилишича, воқеа 13 октябрь куни Қарши шаҳридаги 3-митти туманда жойлашган жарима майдончасида юз берган.
Шу куни ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган ҳайдовчи ҳужжатлари текширилганда унда камчилик чиққани боис машина жарима майдончасига олиб кетилган. Ҳайдовчи машинаси эвакуатордан туширилганида уни ҳайдаб, жарима майдончасининг дарвозасини бузиб, олиб қочиб кетган.
Айни пайтда ҳайдовчи қўлга олинган. Унинг ҳуқуқбузарлиги бўйича ҳудуд профилактика инспектори томонидан судга ҳужжат тайёрланмоқда.
Изоҳ (0)