Тошкентнинг Яккасарой туманида 4 та машина иштирокида ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 26 август куни соат 14:30 ларда Яккасарой тумани, Бобур кўчасида Zeekr, Matiz, ВАЗ-2105, Nexia-2 русумли автотранспорт воситалари иштирокида ўзаро тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Юз берган тўқнашув натижасида жабрланган Zeekr машинаси ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тошкентда шу каби автоҳалокат жорий йилнинг 1 август кунида ҳам содир бўлганди. Унда Янгиҳаёт тумани, Чоштепа кўчасида 10 та машина тўқнашуви натижасида ЙТҲ содир бўлган ва ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Изоҳ (0)