Lifehacker нашри тақдим этган қовоқчали рулет рецепти иссиқ кунлар учун айни муддао. Егуликка қўшилган саримсоқ ва кўкатлар иштаҳани очиши шубҳасиз.
Керакли маҳсулотлар:
- қовоқча — 2 дона;
- тухум — 2-3 дона;
- ун — 3-4 ош қошиқ;
- ўсимлик мойи — 4-5 ош қошиқ;
- саримсоқ — 2-3 бўлак;
- творог — 100-120 грамм;
- майонез — 1-2 ош қошиқ;
- кўкат, туз ва зираворлар.
- Қовоқча тозаланиб, узунлиги бўйлаб, ингичка кесиб олинади. Тузлаб, 15-20 дақиқага қолдирилади. Сўнгра қоғоз салфетка билан артиб олинади.
- Идишда тухум, туз ва мурч санчқи ёрдамида кўпиртирилади. Алоҳида идишга ун сепилади.
- Ўртача оловда қиздирилади. Қовоқчанинг ҳар икки томони унга ботирилади. Кейин тухумли аралашмага ва яна унга ботирилади. Оловда ҳар икки томони қизаргунга қадар қовурилади.
- Қовоқчадаги ортиқча ёғни бартараф этиш учун қоғоз салфеткалар устига териб чиқилади.
- Саримсоқ ва кўкатлар майда тўғралади.
- Творог туз, майонез қўшиб, яхшилаб аралаштирилади.
- Совиган қовоқчалар устига творогли начинка солинади ва рулет тайёрланади.
Изоҳ (0)