«Новий очаг» нашри ошпаз ва профессионал пишлоқ ишлаб чиқарувчи Юлия Макиенконинг творогли ширинлик рецептини тақдим этди.
Керакли маҳсулотлар:
Ширинлик учун:- творогли пишлоқ ёки творог — 400 грамм;
- сариёғ — 50 грамм;
- шакар упаси — 20 грамм;
- ваниль — 1 ош қошиқ;
- қора шоколад — 50 грамм.
- сутли шоколад — 200 грамм;
- ўсимлик ёғи — 40 грамм;
- қовурилган ёнғоқлар — 50 грамм.
Идиш ичига творогли сариёғ, шакар упаси ва ваниль солиниб, блендер ёрдамида яхшилаб аралаштирилади.
Аралашма иккига бўлиниб, бир қисмига какао қўшилади ва аралаштиришда давом этилади.
Қўл ёрдамида аралашма керакли шаклга келтирилади ва қолипларга солинади, музлаткичга бир соатга қўйилади.
Сутли шоколад буғ ёрдамида эритиб олинади.
Устидан ўсимлик ёғи қуйилади ва майдаланган ёнғоқ солинади. Сўнгра яхшилаб аралаштирилади.
Музлаган творогли ширинликлар музлаткичдан олинади. Эритилган шоколад стаканга қуйилади.
Ширинликлар махсус тутқич ёрдамида шоколадли аралашмага ботириб олинади.
Сўнгра яна беш дақиқага музлаткичга қўйилади.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)