Lifehacker нашри тайёрланиши оддий, аммо мазаси оғизда қоладиган наггетс рецепти билан бўлишди.
Керакли маҳсулотлар:
- ун — 120 грамм;
- тухум — 2 та;
- сув — 2 ош қошиқ;
- қуритилган нон — 250 грамм;
- товуқ филеси — 300-350 грамм;
- ўсимлик ёғи — 500 мл;
- туз ва мурч.
- Ун, туз ва мурч бир идишга солиниб, яхшилаб аралаштирилади.
- Тухум сув билан кўпиртирилади. Қуритилган нон алоҳида идишга солинади.
- Товуқ майда бўлакларга бўлинади ва унли аралашмага ботирилади.
- Сўнгра, тухумли аралашма ва қуритилган нонга ҳам ботирилади.
- Ёғ ўртача оловда қиздирилиб, товуқ бўлаклари ҳар икки томондан қизаргунча қовурилади.
- Ортиқча ёғдан халос бўлиш учун наггетслар қоғоз салфетка устига териб чиқилади.
Изоҳ (0)