Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Туябўғиз» маҳалласида жойлашган 30,5 сотих ер участкаси учун кимошди савдолари 26 соатдан бери давом этмоқда. Маълумотлар «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Қарийб 26 соатдан буён давом этаётган савдода (4 июль 10:00 да бошланган) 10 нафар талабгор иштирок этмоқда. Бу вақт ичида 2 мингга яқин нарх таклиф этилган.
Бошланғич нархи 3,5 млн сўмга ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилган ер участкаси учун айни пайтда 690 млн сўм нарх таклиф этилмоқда. Аукцион савдоси давом этмоқда.
Маълумот учун, ушбу ерда мактабгача таълим муассасасини қуришга рухсат берилган.
Изоҳ (0)