Жорий йилда таниқли теледўконлардан бири «Hop Shop»га эътироз билдирилган кўплаб мурожаатлар келиб тушган. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги хабар берди.
Агентликка тушган 90 дан ортиқ мурожаатлар ўрганилганда жами зарар миқдори 51 млн сўмдан ортиқни ташкил этгани маълум бўлди.
Аслида телевизорда реклама қилинган товарларни ўрганиш учун фурсат йўқлиги сабаб истеъмолчилар уларни кўпинча етказиб берилгандан кейин синаб кўради.
Буюртма айнан истеъмолчи кутганидек яъни телевизорда кўрсатилганидан бутунлай бошқача бўлиб чиққан ҳолларда унга нисбатан эътироз билдирилади.
Қонунга мувофиқ – агар товар ҳақида нотўғри ёки етарли даражада тўлиқ бўлмаган маълумот товар сотиб олинишига сабаб бўлса, истеъмолчи шартномани бекор қилишга ва ўзига етказилган зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақлидир.
Нотўғри реклама оқибатида сотиб олинган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчига етказилган зарар ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.
Истеъмолчи мазкур ҳуқуқларидан кафолат муддати давомида товарнинг нуқсонлари аниқланган тақдирдагина фойдаланади.
Изоҳ (0)