• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Минглаб фаластинликлар Исроилнинг бомбардимонларидан қўрқиб, Ғазо шаҳрини тарк этяпти

    Исроилнинг Ғазо секторига ҳужуми ва бомбардимонлари ортиб бориши ҳақидаги хавотирлар кучаймоқда. Қўрқув билан яшаётган минглаб фаластинликлар ўз уйларини ташлаб, Ғазонинг шарқидан ғарбий ва жанубий ҳудудларга кўчиб кетмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

    Манбага кўра, Исроилнинг Ғазо шаҳрини тўла назоратга олиш режаси хорижда ҳам, мамлакат ичида ҳам хавотир уйғотган. Исроилда ўн минглаб одамлар уруш бошланганидан бери кузатилган энг йирик норозилик намойишларидан бирида қатнашиб, жангларни тугатиш ва Ғазода фаластинликлар қўлида қолаётган 50 нафар гаровни озод қилиш бўйича келишув тузилишини талаб қилишди.

    Foto: Reuters
    Фото: Reuters

    Миср ва Қатар воситачиларни сулҳ юзасидан ҳаракатларни жадаллаштиришга ундади. Қоҳирада ҲАМАС озодлик кучлари билан олиб борилган музокараларга яқин манбанинг айтишича, бу тинчлик учун охирги уриниш бўлиши мумкин.

    Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазо шаҳрини ҲАМАС озодлик кучларининг сўнгги йирик таянч пункти сифатида тасвирлаган. Исроил Ғазонинг 75 фоизини назорат қилиб турибди. Ҳарбий ҳужумни кенгайтириш гаровдагиларни хавф остига қўйиши ва аскарларни узоқ давом этадиган, қурбонларга бой партизан урушига тортиши мумкин.

    Ғазо шаҳрида кўплаб фаластинликлар ҳам урушни тугатишни талаб қилиш ва Исроилнинг қуруқликдаги ҳужумини олдини олиш учун ҲАМАСни музокараларни кучайтиришга ундовчи намойишлар ўтказишга чақирмоқда.

    Исроилнинг Ғазо шаҳрига бостириб кириши юз минглаб одамларнинг кўчирилишига сабаб бўлиши мумкин. Уларнинг кўпчилиги уруш давомида бир неча бор уйидан қувғин қилинган.

    Байт Лаҳия шаҳридаги бошпана раҳбари Аҳмад Мехейсаннинг сўзларига кўра, сўнгги кунларда 995 та оила Ғазонинг жанубига йўл олган. Мехейсаннинг таъкидлашича, фавқулодда бошпана учун 1,5 миллионта чодир керак. Бироқ шу йилнинг январь–март ойларидаги сулҳ доирасида Исроил Ғазога 120 мингта чодир киритилишига рухсат берган, холос. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гуманитар идораси Ғазода 1,35 миллион киши аллақачон фавқулодда бошпана воситаларига муҳтож эканини билдирган.

    “Ғазо шаҳридаги одамлар ўлим жазоси чиқиб, ижросини кутаётган кишига ўхшайди. Мен бугун ёки эртага ота-онам ва оиламни жанубга кўчирмоқчиман. Тўсатдан босқин бўлса, уларнинг биронтасини йўқотиш хавфини кўтара олмайман”, — деган Ғазо шаҳри тадбиркори Томер Бурай.

    Ғазо шаҳрида турли касаба уюшмалари норозилик намойиши ўтказишни режалаштирмоқда. Ижтимоий тармоқларда ҳам одамлар қатнашишга ваъда беришган. Бу эса ҲАМАСга нисбатан босимни ошириши мумкин. Сўнгги сулҳ музокаралари июль охирида муваффақиятсиз якунланган, томонлар унинг барбод бўлишида бир-бирини айблаган эди.

    Манбанинг хулосасига кўра, ҲАМАС воситачиларга АҚШ таклиф этган 60 кунлик сулҳ ва гаровдагиларнинг ярмидан воз кечиш юзасидан музокараларни қайта бошлашга тайёр эканини билдирган. Шу билан бирга, улар урушни бутунлай тугатадиган кенгроқ келишувни ҳам кўриб чиқиш истагини билдирган.

    18 август, 20:50   Изоҳ (0)   755
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    “Эгасиз аёллар мигрант бўлади” — “Ракурс” подкастининг навбатдаги суҳбатдоши 16 йилдан бери муҳожирликда яшаётган журналист Соҳиба Ҳаёт

    18 август, 21:35

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Трамп билан учрашувдан олдин НАТО ва Европа раҳбарлари билан позицияларни мувофиқлаштирдик” — Зеленский 

    Дунё | 18 август, 23:55

    Google Австралиянинг монополияга қарши қонунларини бузгани учун 30 млн евро жаримага тортилди

    Дунё | 18 август, 23:40

    Хитойда қишлоқ аҳолиси ва сайёҳлар тўрт соатдан ортиқ машина калитини ўғирлаган суғурни қидиришди 

    Дунё | 18 август, 23:25

    Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” боғи атрофида 12 та меҳмонхона қурилди

    Ўзбекистон | 18 август, 23:09

    Хитойдан Ўзбекистонга спиртли ичимликларнинг 2,5 млн дона қалбаки акциз маркасини олиб кираётганлар ушланди

    Ўзбекистон | 18 август, 23:01

    Чехия Европа Иттифоқида тезликни 150 км/соатгача чеклайдиган биринчи давлатга айланиши мумкин

    Дунё | 18 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.