Ўзбекистон Суперлигасининг 19-тури доирасидаги “Хоразм” ҳамда “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Қизиқарли ва кескин кураш остида ўтган баҳсда навоийликлар сафарда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувдаги ягона гол 10-дақиқада киритилди. Роман Папариганинг узатмасидан сўнг Шаҳзод Раҳматуллаев рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Ўйиннинг қолган дақиқалари ҳам муросасиз ўтди. “Хоразм” бир қанча хавфли ҳужумлар уюштирди, бироқ “Қизилқум” дарвозабони Санжар Қувватов ажойиб сейвлари эвазига дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.
Мазкур ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди ва навоийликлар муҳим уч очкони қўлга киритди. Ушбу ғалабадан сўнг “Қизилқум” 25 очко билан турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди. 19 очкога эга “Хоразм” эса 12-поғонага жойлашган.
Ўзбекистон Суперлигаси
19-тур
18 август, душанба
“Хоразм” — “Қизилқум” 0:1
Гол: 0:1 — Раҳматуллаев (10)
Изоҳ (0)