• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Туркманистон Афғонистон билан чегара ҳудудидаги ҳарбий сафарбарликни кучайтиради

    Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 1 июль куни Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказган. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» хабар қилди.

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Йиғилишнинг очиқ қисмида Туркманистон президенти мамлакатда жиноятчиликнинг ўсиб кетгани ва кучишлатар тизим ходимларининг малакаси борасида хавотирда эканлигини билдирди.

    Бундан ташқари, «Хроника Туркменистана» нашрининг ўз манбаларига таяниб ёзишича, йиғилишнинг ёпиқ қисмида ОАВ вакиллари иштирок этмаган ва унда Бердимуҳамедов ҳамда ҳарбий идораларнинг раҳбарлари қўшни Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилиб, икки мамлакат чегаралари ҳудудида ҳарбий қўшин сонини ошириш борасида суҳбатлашган.

    Йиғилишда Мари ҳамда Лебоб вилоятларида чегарадан 130 километр узоқликда ракета қуролларини жойлаштириш, Мари-2 ҳарбий аэродромига қўшимча равишда ҳарбий вертолётлар ва штурм учун техника юбориш ҳақида топшириқлар берилган. Аэродромда авиация гуруҳларининг бошқарув пункти жойлашган.

    Шунингдек, армияда юк машиналар учун малакали ҳайдовчилар, танклар ва бронетранспорт учун ходимлар етишмаслиги қайд этилган. Зарурат бўлганда ҳарбий техникани бошқаришга фуқаролик тузилмаларидан 60 ёшгача бўлган юк машинаси, бензовоз, трейлер ва санитар автомобилларининг тажрибали ҳайдовчилари жалб қилиниши таъкидланган.

    Номаълум сабабларга кўра Эрон билан чегара ҳудудидаги Гарригала, Сердар (собиқ Қизилравот), Бахарден ва Кака туманларидаги ҳарбий қисмларга ҳам қўшимча бўлинмалар юбориш ҳақида топшириқ берилган.

    Шу билан бирга йиғилишда чегарани қўриқлаш учун хориждан ёлланма қўшин жалб этиш масаласи ҳам муҳокама қилинган.

    «Толибон» ҳаракати Афғонистондан АҚШ ҳарбийлари ва уларнинг иттифоқчилари чиқиб кета бошлаганидан кейин фаоллашган. Аввал «Толибон» вакилларининг Афғонистонда Туркманистон билан чегара ҳудудидаги Андхой вилоятини эгаллагани хабар қилинган эди.

    Мавзуга доир:«Толибон», АҚШ ва Марказий Осиё. Афғонистондаги вазият ҳақида

    5 июль куни Эмомали Раҳмон тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлаш учун армия резервидаги 20 минг нафар ҳарбий хизматчини сафарбар этгани,  Россия президенти Владимир Путин Тожикистонга Афғонистон билан чегарадаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан ёрдам беришни ваъда қилгани ҳақида хабарлар берилган.

    Шунингдек, «Толибон» билан тўқнашувдан сўнг 1000 дан ортиқ афғонистонлик ҳарбийлар Тожикистонга чекингани, Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Афғонистондаги кескинликнинг кучайиши билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилган. 3 июль куни «Толибон» билан тўқнашувдан кейин 300 дан ортиқ афғонистонлик ҳарбийлар Тожикистонга чекинган, ундан олдин «Толибон» Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарадаги ҳудудини эгаллаб олган ҳамда тожик—афғон чегарасидаги вазият кескин деб баҳоланган. Кейинчалик Афғонистонда ҳукумат қўшинлари «Толибон» жангариларини мамлакат шимолидаги бир нечта туманлардан сиқиб чиқарган. АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Афғонистондан АҚШ қўшинлари олиб чиқиб кетилгач, мамлакатда ҳокимият тепасига «Толибон» ҳаракати вакиллари келиши мумкинлигини истисно қилмаган.

    Афғонистондан НАТО қўшинларини олиб чиқиш 29 апрелда бошланган, АҚШ ва «Толибон» ўртасида тузилган келишувга биноан жараён кузда якунланиши керак. Бугунга қадар Германия ва Италия Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишни якунлаган.

    06.07.2021, 17:33   Изоҳ (0)   28655
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АP: АҚШ ҳарбийлари Афғонистондаги Баграм авиабазасини огоҳлантиришсиз тарк этган

    06.07.2021, 17:21

    Евроиттифоқ Афғонистонга очликка қарши курашиш учун 25 млн евро ажратади

    06.07.2021, 15:25

    Россиянинг Камчатка ўлкасида бортида 28 киши бўлган самолёт денгизга қулаб тушди

    06.07.2021, 14:41

    ЖССТ: дунёда COVID-19 билан касалланиш даражаси барқарорлашди

    06.07.2021, 14:12

    Туркияда сайёҳлар ўтирган қайиқ чўкиб кетди. 2 ёшли бола ҳалок бўлди (видео)

    06.07.2021, 13:55

    Путин афғон-тожик чегарасидаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан Тожикистонга ёрдам беришни ваъда қилди

    06.07.2021, 13:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.