Ҳафта давомида Ўзбекистон ва дунёнинг турли бурчакларида олинган қизиқарли суратларни тақдим этамиз.

Санта-Моникадаги қиз совун пуфакларига қўл узатмоқда. АҚШдаги Хотира кунида коронавирус сабаб ўрнатилган чекловлар юмшатилгандан сўнг биринчи марта Калифорния штатининг Санта-Моника шаҳри марказига оломон йиғилди.

Фото: AFP

Тошкентдаги собиқ Миллий боғ ҳудудида қурилган Magic City кўнгилочар истироҳат боғи 1 июнь куни очилди. Дастлабки кун боғ атрофидаги йўлларда юзага келган тирбандликлар сабаб айрим кўчаларда автомобиль ҳаракати чекланди.

Фото: «Дарё» / Муҳаммадамин Тошкандий

Австрияда 61-наргис гули фестивали пайтида ушбу гуллар билан қопланган эчки ҳайкали ўрнатилган қайиқ Грундлсей кўлида сузиб кетмоқда.

Фото: AFP

Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидаги «Шеробод анор импекс»га ташрифи давомида корхона маҳсулоти ҳисобланган қовунни қўлига олиб, уни ҳидламоқда. Бу корхона анор бўлмаган пайтда тўхтаб қолмай, мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини саралаб, бозорга чиқаради.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ҳокимият тўнтарилишига қарши намойиш пайтида оёғидан айрилган 24 ёшли Ко Пйо Мьянманинг Янгон шаҳри четидаги уйда ногиронлар аравачасида ўтирибди.

Фото: Reuters

Италиядаги Европанинг энг йирик фаол вулқони – Этнадан лава отилиб чиқмоқда.

Фото: AP Photo

Тошкендаги Magic City боғида қум ўйнаётган болалар.

Фото: «Дарё» / Муҳаммадамин Тошкандий

Сиднейда бўлиб ўтган Австралия мода ҳафталигида дизайнер Даниэл Авакианнинг намойиши пайтида подиумда юрган модель.

Фото: Getty Images

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида уй қурилишида ишлаётган уста.

Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов

Лос-Анжелес яқинидаги Уиттиер шаҳридаги Рио Ҳондо жамоат коллежи ўқувчиси Вероника Камачо битирув маросимида қатнашмоқда.

Фото: Reuters

Сурхондарёда Шавкат Мирзиёев расилигида ўтказилган фаоллар йиғилиши бошланишидан аввал ўз жойига келиб ўтирган бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фаластин озодлик ташкилотининг Халқ фронти томонидан Ғазо шаҳрида ўтказилган митинг пайтида фаластинлик аёл қурол ушлаб турибди. Бир ҳафтадан кўпроқ вақт олдин Ғазонинг ҲАМАС ҳаракати ва Исроил ўртасида 11 кунлик урушни тугатган сулҳ ҳозиргача давом этмоқда, аммо сулҳда можарони қўзғаган бирон бир масала ҳал қилинмаган.

Фото: AP Photo

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридаги кўчалардан бирида кетаётган велосипеддаги маҳаллий аҳоли вакиллари.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Хитойнинг Наннинг шаҳри яқинида ёмғирдан кейинги нилуфар гул.

Фото: «ТАСС»

Бангладешнинг Дакка шаҳридаги ғишт заводи ишчиси.

Фото: Getty Images

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри кўчаларидан бирида велосипедда кетаётган кекса отахон ва болакай.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Санкт-Петербургдаги «Осмонда кечки овқат» лойиҳаси иштирокчилари.

Фото: AP Photo

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридаги «Болажон» истироҳат боғида фарзандларини кузатиб турган ота-оналар.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

АҚШнинг Мейн штатидаги дарёда сузиб юрган сельд балиқлари.

Фото: AP Photo

Тошкенда янги очилган Magic City боғида Дисней компаниясининг машҳур қасрига ўхшатиб қурилган бино.

Фото: «Дарё» / Муҳаммадамин Тошкандий

Мексиканинг Пуэбла штати Санта-Мария яқинидаги далада фермерлар томонидан топилган чуқурнинг ҳаводан кўриниши.

Фото: AFP

Австриялик энтомолог Гернот Кунз Албаниянинг Селеница шаҳридаги Вйоса дарёси бўйида ҳашаротларни жалб қилиш учун ультрабинафша нурлардан фойдаланяпти.

Фото: Reuters

Франциянинг Ницца шаҳридаги коронавирус чеклови сабаб ёпилган уй ҳайвонлари учун махсус кафе дарвозасидан қараб турган мушук.

Фото: Reuters

АҚШнинг Канзас-Сити шаҳрида ҳаво шари фонида суҳбатлашиб турган одамлар.

Фото: AP Photo

Туркиянинг Анқара шаҳридаги Кугулу боғидаги қора оққуш.

Фото: Getty Images

Сиднейдаги мода ҳафталигида қатнашаётган модель.

Фото: Getty Images

Англиянинг Нью-Брайтон пляжида ўрнатилган болаларнинг муздан ясалган ҳайкаллари. Музли ҳайкаллар яқинлашиб келаётган COP26 глобал иқлим конференцияси олдидан ўрнатилди.

Фото: Getty Images

Лондон шаҳридаги Saatchi галереясида бўлиб ўтган «JR: Хронология» кўргазмасида бадиий асарларни томоша қилаётган аёл.

Фото: Getty Images

Покистоннинг Лаҳор шаҳрида ёзнинг иссиқ кунида каналда чўмилаётган одамлар.

Фото: AFP

Хитой Коммунистик партиясининг 100 йиллигини нишонлаш пайтида дизайнер Ху Шегуангнинг мода кўргазмасида қатнашаётган саҳна ортида модель.

Фото: Getty Images

Санкт-Петербургда бўлиб ўтган «Энг кучли ўт ўчирувчи» халқаро танловининг финали.

Фото: «ТАСС»

Ғазодаги Исроил ҳаво ҳужумлари оқибатида катта зарар кўрган маҳаллада дўстлари билан беркинмачоқ ўйнаётган бола кўзларини юмиб саноқ санаяпти.

Фото: AP Photo

Фламенко раққосалари Барселонада чиқиш қилмоқда.

Фото: EPA

Хитойнинг Юньнань провинциясидаги Эшон округига қараб кетаётган ёввойи Осиё филлари. 15 та фил мамлакат жануби-ғарбий қисмидаги қўриқхонадан 500 километр узоқликка кетиб, катта Кунминг шаҳрига яқинлашмоқда. Ҳокимият уларни аҳоли зич жойлашган ҳудудларга киритмаслик чораларини кўришни бошлаган.

Фото: AP Photo

Римда нишонланган Республика кунида самолётларнинг чиқиши фонида турган чағалай.

Фото: «ТАСС»

Конголик аскар Нйирагонго вулқони отилиши натижасида Гомадан эвакуация қилинган одамларнинг хавфсизлигини таъминлаган ҳолда совуган лава устида юриб кетмоқда.

Фото: EPA

NASA сўнгги 20 йил ичида олинган 370 та расмдан иборат Сомон йўли галактикаси маркази суратини эълон қилди.

Фото: NASA

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: