Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Қирғиз-тожик чегарасидаги отишма 29 апрель куни соат 04:30 атрофида Боткен вилоятининг Кўктош қишлоғида бошланди. 30 апрелга ўтар кечаси эса Лайлак туманининг Максат, Достук, Арка, Интернационал қишлоқларида ўт очиш бошланди. Қишлоқ аҳолиси барча мол-мулкларини ташлаб, оловдан қочишга мажбур бўлди.

2 май куни Kloop журналистлари Максат қишлоғига бориб, ёниб кетган уйлар, дўконлар, ёқилғи қуйиш шохобчалари ва мактабларни шахсан кўздан кечирди.

Фото: Kloop

Фото: Kloop

Фото: Kloop

Фото: Kloop

Баъзи уйлардан фақат мўрилар қолган. Баъзилари ўқ отиш ва ёнғинлардан камроқ шикастланган ва мол-мулкнинг бир қисми омон қолган. Одамлар аллақачон уйларига қайтишни бошлашган.

Фото: Kloop

Фото: Kloop

Фото: Kloop

Фото: Kloop

Фото: Kloop

Фото: Kloop

Фото: Kloop

Фото: Kloop

Фото: Kloop

Фото: Kloop

Ҳозир Максат қишлоғидаги мактаб шундай кўринишда. 2019 йилнинг кузида ҳам чегарадаги можаро пайтида мактабнинг дераза ойналари синиб, деворлар бузилган эди. Ўшанда вазият барқарорлашгандан бир неча кун ўтгач, болалар мактабга қайтган. Энди эса бино жиддий шикастланган, баъзи синфхоналар тўлиқ ёниб кетган.

Ҳозир Максат қишлоғидаги мактаб шундай кўринишда. 2019 йилнинг кузида ҳам чегарадаги можаро пайтида мактабнинг дераза ойналари синиб, деворлар бузилган эди. Ўшанда вазият барқарорлашгандан бир неча кун ўтгач, болалар мактабга қайтган. Энди эса бино жиддий шикастланган, баъзи синфхоналар тўлиқ ёниб кетган.
Фото: Kloop

Фото: Kloop

Фото: Kloop

Фото: Kloop

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотларига кўра, 3 май ҳолатига бўйича, қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашув натижасида биргина Лайлак туманида 48 та уй, битта чегара пости, 10 та ёқилғи қуйиш шохобчаси ва 8 та дўкон вайрон қилинган. Объектларга ва турар жой биноларига етказилган зарарни баҳолаш бўйича комиссия иш бошлаган.

Фото: Kloop

Фото: Kloop

Фото: Kloop

Фото: Kloop

Фото: Kloop

Фото: Kloop

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги низо 28 апрель куни маҳаллий аҳоли ўртасидаги жанжал билан бошланган эди. У эса тожикистонлик ҳарбийлар баҳсли ҳудудда жойлашган «Головной» сув тақсимлаш пункти яқинидаги электр устунига видеокузатув камераларини ўрнатганидан кейин келиб чиққан. Қирғизистон чегара хизматининг ахбороти бўйича 29 апрелда икки давлат ҳарбийлари ўртасида отишма содир бўлган.

Аввалроқ Қирғизистон ва Тожикистон ўз қўшинларини давлат чегарасидан олиб чиқиб кетишни якунлангани, шунингдек, низо чоғида гаровга олинган ўн нафар Қирғизистон фуқароси Тожикистонда асирликдан озод этилгани, низодан кейин 11 та жиноят иши қўзғатилгани хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар