• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қирғизистон президенти Тожикистон билан тинчлик йўлида оқсоқоллардан иборат комиссия тузишни таклиф қилди

    Қирғизистон президенти Садир Жапаров можаро содир бўлган ҳудудга қўшни қишлоқларда яшовчи Қирғизистон ва Тожикистон оқсоқолларидан иборат «тинчликпарварлик комиссиясини» тузишни таклиф қилди. Бу ҳақда мамлакат президенти матбуот хизматига таяниб, «РБК» хабар берди.

    Фото: e-sis.info

    Фото: e-sis.info

    «Кейинги тўқнашувларнинг олдини олиш учун мен қўшни ёки аралаш қишлоқларда яшовчи ҳар икки томоннинг оқсоқолларидан иборат тинчликпарварлик комиссиясини тузишни таклиф қиламан», — дейилади президентнинг халққа мурожаатида.

    Жапаровнинг айтишича, Тожикистон билан зиддият пайтида Қирғизистоннинг ҳудудий яхлитлиги таҳдид остида бўлган, аммо «Қирғизистон чегарачилари ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг тайёргарлиги, юксак маънавияти ва қаҳрамонлиги туфайли» ҳудудлар сақлаб қолинган.

    Унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳукумати «Боткенга зудлик билан боришни ва қўлига қурол олиб, шу орқали ўзларининг ватанпарварлигини намойиш этишни истаган» ёшларнинг ушбу ҳаракатларини тўғри тушунган, бироқ кенг миқёсли можаронинг олдини олиш ва барқарорликни сақлаш учун уларга қурол бермаган.

    Қирғизистон президенти таъкидлашича, иккала томон ҳам такроран тўқнашувга йўл қўймаслиги керак, акс ҳолда бунинг натижасида кўплаб одамлар азият чекиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, расмийлар вайрон бўлган ва ёниб кетган уйларни қайта тиклаш бўйича чоралар кўради ва одамларни яшаш жойларига қайтишга чақирди.

    Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати Қирғизистон ва Тожикистон чегараларни аниқлаш ва белгилаш тўғрисида битим имзолагани ҳақида хабар берди.

    Хабарга кўра, 2 май, якшанба куни Боткен вилоятида икки мамлакат ҳукумат делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди. Делегациялар раҳбарлари низоларни умумий чегарада тинч йўл билан ҳал қилиш зарурлигини таъкидлади.

    «Қирғизистон—Тожикистон давлат чегараси лойиҳа линиясининг давлат чегарасининг қолган қисмларидан ўтишини янада тавсифлашни кучайтириш бўйича келишувга эришилди», — дейилади хабарда. Ҳукумат делегациялари учрашуви якунлари бўйича қўшма баённома имзолаган.

    Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиевнинг маълум қилишича, чегарадаги можаро ҳал қилингандан сўнг, Қирғизистон ва Тожикистон аввал бошдан эгалик қилиб келаётган ҳудудларини ўзида сақлаб қолади. «Биз ҳар икки томон ушбу воқеалардан олдин ўзларига тегишли бўлган ер участкаларига эгаликни давом эттиришига келишиб олдик», — деди у.

    Шунингдек, ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий техника қисмларини чегарадан уларнинг доимий жойларига олиб кетиш ва томонларнинг келишувлар бажарилишини назорат қилиш учун қўшма комиссия тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

    Шу билан бирга, «РИА Новости» Тожикистоннинг Исфар шаҳар ҳокимлигига таяниб, чегарадаги вазият тинч экани ҳақида хабар берди.

    «Айни пайтда биз ўз қўшинларимизни чегарадан бутунлай олиб чиқдик. Чегарадаги қуролли тўқнашув тугади, энди биз имзоланган келишувнинг барча бандларини босқичма-босқич бажариб, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара муаммосига чек қўйишимиз керак. Бизнинг асосий мақсадимиз одамларни тинч ҳаётга чақиришдир. Ҳаммаси ўтиб кетади. Бугун биз одамларни тинч ва ўзаро ҳамжиҳатликда яшаши учун ҳаракат қилишимиз керак», — деди Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Сайимумин Ятимов.

    Аввалроқ Қирғизистон ва Тожикистон ўз қўшинларини давлат чегарасидан олиб чиқиб кетишни бошлагани, шунингдек, низо чоғида гаровга олинган ўн нафар Қирғизистон фуқароси Тожикистонда асирликдан озод этилгани, низодан кейин 11 та жиноят иши қўзғатилгани хабар берилган эди.

    Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги низо 28 апрель куни маҳаллий аҳоли ўртасидаги жанжал билан бошланган эди. У эса тожикистонлик ҳарбийлар баҳсли ҳудудда жойлашган «Головной» сув тақсимлаш пункти яқинидаги электр устунига видеокузатув камераларини ўрнатганидан кейин келиб чиққан. Қирғизистон чегара хизматининг ахбороти бўйича 29 апрелда икки давлат ҳарбийлари ўртасида отишма содир бўлган.

    Мавзуга доир:

    • Қирғизистонда чегара можаросида ҳалок бўлганлар учун мотам эълон қилинди
    • Қирғизистон ва Тожикистон президентлари музокаралар ўтказди
    • Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги низо чоғида ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди

    03.05.2021, 08:28   Изоҳ (0)   34539
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистонда Тожикистон билан чегарадаги низодан кейин 11 та жиноят иши қўзғатилди

    02.05.2021, 22:55

    Эрондаги кимёвий заводда кучли ёнғин содир бўлди (видео)

    02.05.2021, 21:37

    Хитойда юз берган шиддатли шамол тўхтаб турган самолётни буриб юборди (видео)

    02.05.2021, 21:16

    SpaceX’нинг Халқаро коинот станциясига биринчи миссияси астронавтлари Ерга қайтиб келди (видео)

    02.05.2021, 18:34

    Колумбия президенти солиқлар оширилишига қарши норозиликлар туфайли шаҳарларга қўшин киритилишини эълон қилди

    02.05.2021, 17:12

    Европанинг энг йирик шаҳарларидаги намойишлар полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди

    02.05.2021, 16:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.