Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Инсон истеъмол қилаётган маҳсулотлар ҳар бир организмга алоҳида таъсир кўрсатади. Улар орасидан жигар учун фойдали бўлган 5 маҳсулот билан танишинг.

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Ёрқин рангли сабзавотлар

Табиий антиоксидант каратионидлар сабзавотларга ёрқин ранг беради. Сабзавотнинг ранги қанчалар тиниқ бўлса, ундаги озуқавий моддаларнинг миқдори шунча юқори бўлади. Антиоксидантлар жигар ҳужайраларини эркин радикаллар зарарлашидан ҳимоя қилади ва яллиғланишнинг олдини олади. Қариш жараёнини секинлаштиради. Шунинг учун рационга иложи борича кўпроқ қизли ва тўқ сариқ сабзавотлар, сабзи, қовоқ ва булғор қалампирини қўшиш тавсия этилади.

Гулкарам

Гулкарам нафақат жигар саломатлиги, балки бутун вужуд учун ҳам зарур бўлган витамин ва минераллар омборидир. Гулкарамни мунтазам равишда истеъмол қилиш жигарни рағбатлантиради, сафрони фаол синтез қилади ҳамда организмдан токсинларни чиқариб ташлайди. Бундан ташқари, гулкарам парҳез маҳсулот бўлиб, уни вазн ташламоқчи бўлганлар ҳам қўрқмай истеъмол қилиши мумкин.

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Авокадо

Авокадо ҳам жигар учун жуда фойдали бўлиб, у антиоксидант бирикмалар, витамин ва соғлом ёғларга бой. Унинг таркибидаги антиоксидант глутатион жигар ҳужайраларини кучайтириш, тиклаш ва фаолиятини рағбатлантиришга ёрдам беради.

Жўхори уни

Жўхори унида клетчатка ва бета-глюканлар кўп бўлиб, бу асосан жигар ҳужайраларини шикастланишдан ҳимоя қилади, сурункали касалликларнинг ривожланиш эҳтимолини камайтиради. Жўхори уни ошқозон-ичак саломатлиги, мия фаолияти ва вазнни назорат қилишда фойдалидир. У углеводларга бой бўлиб, очликни ҳис қилишга тўсқинлик қилади ва ортиқча овқатланишдан сақлайди.

Қуритилган мевалар

Жигарнинг меъёрида ишлаши учун унга ҳамиша глюкоза, витамин ва минераллар керак. Буларнинг барчасини эса қуритилган мевалардан олиш мумкин. Сабаби улар шакар қўшилмаган, витамин ва клетчаткага бой бўлган мутлақо табиий маҳсулотдир. Жигар учун энг фойдалилари қуритилган ўрик, олхўри ва анжир ҳисобланади. Фақатгина уларни юқори калорияга бой маҳсулот эканлигини унутмаслик лозим. Шунинг учун қуритилган меваларни чекланган миқдорда истеъмол қилиш ҳамда кунлик калория миқдорини ошириб юбормаслик зарур.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
«Ҳудудгазтаъминот» аҳолини газдан оқилона фойдаланишга чақирди
Маҳаллий
«Кимдир жавоб бериши, кимдир қусиши керак» — фаоллар газ ва электр муаммоси сабабчиларига жазо сўрамоқда
Маҳаллий
Тошкент вилоятида эр-хотин ва уларнинг уч ойлик чақалоғи ис газидан вафот этди