Тез тайёрланиши ва мазали экани билан ўзига хос бўлган мазкур таомни ўз қўлингиз билан тайёрлаб кўринг. Фета ўрнига бошқа пишлоқдан ҳам фойдаланиш мумкин.
Керакли маҳсулотлар:
- черри ёки унда бироз катта бўлган помидорлар — 500 гр;
- пишлоқ (фета) — 250 гр;
- макарон;
- саримсоқ 2 дона;
- қалампир 1 дона;
- зайтун ёғи;
- туз, мурч;
- райҳон;
Тайёрланиш жараёни:
- Печга қўйишга мўлжалланган идиш ўртасига пишлоқ қўйинг.
- Помидорларни пишлоқ атрофига териб чиқинг.
- Устидан саримсоқ пиёз ва майда тўғралган қалампир солинг.
- Ўсимлик ёки зайтун ёғи қуйинг.
- Туз ва мурч сепинг.
- 200 даража қизиган печда 15 дақиқа давомида пишириб олинг.
- Туз солинган қайнаган сувда макаронларни пишириб олинг.
- Пишлоқни ёғоч қошиқ билан эзинг, макаронни аралашмага қўшиб аралаштиринг.
- Устини райҳон билан билан безанг.
Мавзуга доир:
- Ўз қўлингиз билан туркча донер кабоб тайёрлаб кўринг
- Макаронга қийма ва қўзиқорин қўшиб итальянча «тимбал» пишириб кўринг
- Товуқ филесига сабзавот ва пишлоқ қўшиб, тушлик учун таом тайёрлаймиз
- Тушликка ўз қўлингиз билан нон кабоб тайёрланг
- Кечки овқатга уйғурча бешбармоқ пиширинг
- Турк ошхонасининг энг мазали нонуштаси — менемен тайёрлаймиз!
- Озарбайжонча қатиқли таом — довға пишириб кўринг
- Мазаси оғизда эрийдиган товуқли лағмон пиширамиз
- Сметанали соусда қовоқча ва помидор қўшиб — паприкаш тайёрлаб кўринг
- Кўп маҳсулот кетмайдиган мазали «Смак» салатини уйда тайёрлаш учун рецепт
Изоҳ (0)