Қарсилдоқ хамирли қопча ичида мазали гўшт, хушбўй қўзиқорин ва юмшоққина картошка пюреси яширинган.
Керакли маҳсулотлар:
- картошка — 750 грамм;
- саримсоқ — 2 бўлак;
- лавр япроғи — 3 дона;
- товуқ оёғи — 6 дона;
- пиёз — 2 дона;
- ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ;
- қўзиқорин — 300 грамм;
- сут — 50 мл;
- сариёғ — 30 грамм;
- оширилмаган хамир — 500 грамм;
- тухум — 1 дона;
- ун — 1 ош қошиқ;
- майдаланган мускат ёнғоғи — бир чимдим;
- майдаланган мурч;
- шивит;
- кунжут;
- туз.
- Картошкани арчиб, катта куб шаклида тўғранг. Саримсоқни пўстидан тозаланг.
- Картошка ва саримсоқни қозонга солиб, лавр япроғини ҳам қўшинг. Устидан иссиқ сув қуйиб, 20-25 дақиқа қайнатинг.
- Товуқ оёқларига туз ва мурч сепинг. Товага 1 ош қошиқ ўсимлик ёғи солиб, икки томонини қизартириб қовуринг.
- Пиёзни тўғраб, қолган ёғда тилларангга киргунча қовуринг. Қўзиқоринларни ҳам майда куб шаклида тўғранг.
- Қовурилган пиёзга қўзиқоринни қўшинг. Туз, мурч солиб, 7-8 дақиқага димланг.
- Пишган картошканинг сувини тўкиб, лавр япроғини олиб ташланг. Қозонга илиқ сут ва сариёғ солиб, картошкани пюре ҳолига келтиринг.
- Шивитни майда тўғранг. Пюрега қўзиқоринли пиёз, шивит, ёнғоқ, туз, мурч солиб, яхшилаб аралаштиринг.
- Печни 180 даражага қиздириб, печ патнисига пергамент қоғоз солинг.
- Қоғоз устига озгина ун сепиб, хамирни 6 бўлакка бўлинг. Ҳар бирини 15-20 смлик диаметрда ёйинг.
- Ёйилган хамир устига 2-3 ош қошиқ пюре солиб, товуқ оёғини тикка қилиб қўйинг.
- Оёқларга пюре суртинг, хамир четларини йиғиб, ҳосил бўлган хамирли қопчани ип билан боғланг.
- Қопчаларни ётқизиб, устига тухум суртинг, кунжут сепинг. Товуқ оёғидаги суякни фольга қоғози билан ўраб қўйинг.
- Тайёр бўлган қопчаларни қизиган печда 30-35 дақиқада пишириб олинг
Изоҳ (0)