• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Молия вазирлиги 2021 йилда Ўзбекистоннинг солиқ сиёсатида кутилаётган асосий ўзгаришлар тўғрисида маълумот берди

    Ўзбекистон Молия вазирлиги 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибига киритилган асосий ўзгаришларни маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум қилинишича, Молия вазирлиги юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибига 2021 йил 1 январдан киритилаётган ўзгаришлар тўғрисидаги ахборот хабарини Давлат солиқ қўмитаси, ҳудудий бошқармалар ва қуйи бўғин ташкилотларга юборган.

    Солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш бўйича асосий ўзгаришлар

    1. ҚҚС

    Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби, шунингдек, солиқ ставкаси 15 фоиз миқдорида сақлаб қолинмоқда. Тушум ҳажмидан қатъий назар ҚҚС тўловчиси корхоналар доираси қуйидаги корхоналар ҳисобига кенгайтирилмоқда:

    • алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан, пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шохобчалари;
    • бозор ва савдо комплекслари.
    Товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш бўйича айланмаси ойига бир миллиард сўмдан ошмайдиган солиқ тўловчилар учун солиқ даври чорак этиб белгиланмоқда.

    2. Акциз солиғи

    Акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби сақлаб қолинмоқда. Акциз солиғи ставкалари Солиқ кодекси (289(1) ва 289(3) моддалари) билан белгиланмоқда. Ушбу моддаларда товар позициялари мавжуд бўлмаган товарлар позицияларига акциз солиғи ҳисобланмайди. 73 турдаги товарлар бўйича акциз солиғи бекор қилинмоқда, шу жумладан, электротехника маҳсулотлари, тракторлар ва ярим тиркамалар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳ.к.

    3. Фойда солиғи

    Фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг 2020 йилда амалда бўлган тартиби, шунингдек солиқ ставкалари сақланиб қолинмоқда. 2021 йилнинг 1 январдан бошлаб, Солиқ кодексининг 304-моддасининг 8-, 9-, 14-, 15- ва 17-бандларига мувофиқ, келиб тушган маблағлар ҳисобидан олинган ёки сотиб олинган (барпо этилган), шунингдек, солиқ ва божхона имтиёзлари берилганлиги натижасида бўшаган маблағлар ҳисобидан олинган ёки сотиб олинган (барпо этилган) мол-мулклар амортизация қилинадиган активлар деб эътироф этилмайди ва амортизация қилинмайди.

    Амортизацияланадиган активнинг қиймати қайта баҳолашни ҳисобга олмаган бошланғич қийматидан ҳисобланадиган амортизация ажратмалари орқали харажатлар жумласига киритилади.

    4. Жисмоний шахсдан олинадиган даромад солиғи

    Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби, шунингдек, 12 фоиз миқдорда солиқ ставкаси сақлаб қолинмоқда. Қатъий белгиланган миқдордаги солиқни тўловчилари учун қуйидагилар назарда тутилган:

    • ушбу тоифадаги солиқ тўловчилар учун ставкалар Солиқ кодексида белгиланмоқда. Бунда 2020 йилда амалда бўлган солиқ ставкалари миқдори сақлаб қолинмоқда;
    • жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан олган даромадига 12 фоиз миқдоридаги солиқ ставкасида солиқ солинади;
    • Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларининг якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган миқдордаги солиқ суммаларини ЯТТ фаолиятини амалга оширадиган жой хусусияти, шунингдек, фаолияти турининг мавсумий тусдалигини инобатга олиб, 0,7дан 1,3гача бўлган оралиқдаги камайтирувчи ёки оширувчи коэффициентлар белгилаш ҳуқуқи сақлаб қолинмоқда;
    • ЯТТ билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслардан олинадиган солиқ тўлов манбаида солиқ агенти – ЯТТ томонидан солиқ тўловчига даромад тўланганда ҳисоблаб чиқарилади ва ушлаб қолинади.
    5. Ижтимоий солиқ

    Ижтимоий солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби, шунингдек, 2020 йилда амалда бўлган юридик шахслар учун 12 фоиз ва бюджет ташкилотлари учун 25 фоиз миқдорида солиқ ставкалари сақланиб қолмоқда. Айрим тоифадаги шахслар учун қуйидагилар назарда тутилмоқда.

    Меҳнат стажи ҳисобланиши учун йилига камида 1 базавий ҳисоблаш миқдорида солиқ тўланиши қуйидагича амалга оширилади:

    Ихтиёрий тартибда:

    • ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар;
    • меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари, чет давлатларда ташкилот этилган савдо уйлари, ваколатхоналар (шу жумладан, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда) ва ташкилотларда ишлаётган шахслар томонидан.
    Мажбурий тартибда:
    • «Устоз—шогирд» мактаблари ўқувчилари томонидан улар йигирма беш ёшга тўлгунига қадар ишлаган даврида;
    • деҳқон хўжаликлари, шунингдек, майдони тўрт сотихдан кам бўлмаган деҳқон хўжалигида, томорқа ер участкасида банд бўлган ёки ушбу майдонда қорамол ёхуд эллик бошдан кам бўлмаган хонаки парранда парваришлаётган жисмоний шахслар. Бунда деҳқон хўжалиги раҳбари солиқни мажбурий тартибда тўлайди, бошқа аъзолари ва кўрсатилган жисмоний шахслар эса ихтиёрий асосда тўлайди.
    Ушбу тоифадаги жисмоний шахслар учун солиқ тўлаш муддати ҳисобот йилининг 1 декабригача белгиланади.

    6. Айланмадан олинадиган солиқ

    Айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби сақлаб қолинмоқда. Риэлторлик хизматини кўрсатувчи шахсларга солиқ ставкаси 25 фоиздан 13 фоизгача камайтирилди. Қолган солиқ тўловчилар учун 2020 йилда амалда бўлган солиқ ставкалари сақлаб қолинмоқда.

    7. Мулк солиғи

    Юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби, шунингдек, юридик шахслар учун базавий солиқ ставкаси 2 фоиз миқдорида сақлаб қолинмоқда.

    Солиқ кодексининг 415-моддаси тўртинчи қисмида назарда тутилган объектларга нисбатан пасайтирилган солиқ ставкасини 0,2 дан 0,4 фоизга ошириш йўли билан юридик шахслар учун пасайтирилган солиқ ставкасини босқичма-босқич базавий ставкага етказиш давом эттирилмоқда. Юридик шахслар учун пасайтирилган солиқ ставкаси 2020 йил 1 январдан бошлаб, аввал солиқ имтиёзлари тақдим этилган объектлар бўйича жорий этилган эди.

    Жисмоний шахслар учун 2020 йилда амалда бўлган солиқ ставкалари 1,15 бараварига индексация қилинади. Бунда жисмоний шахслар учун 2018 йилда белгиланган кадастр қиймати асосида ҳисобланган солиқ суммаси, 2020 йилда ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан 30 фоиздан кўп оширилиши мумкин эмас.

    Туристик зоналарда жойлашган санаторий-курорт объектлари бўйича солиқ имтиёзлари бекор қилинмоқда.

    8. Ер солиғи бўйича

    Юридик ва жисмоний шахслар учун ер солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматига нисбатан белгиланган 0,95 фоиз солиқ ставкаси сақлаб қолинмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Адҳам Икромов Ўзбекистонда табақалаштирилган ҚҚСга ўтилишини айтди
    • Молия вазирлиги Ўзбекистондаги 20 нафар энг йирик солиқ тўловчини маълум қилди

    31.12.2020, 21:35   Изоҳ (0)   23128
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Байрам кунларида ҳам қарздорлик учун электр энергияси таъминоти узилиши мумкин – «Ҳудудий электр тармоқлари»

    31.12.2020, 21:11

    Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга пандемияга қарши курашда кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик билдирди

    31.12.2020, 20:34

    Қўқонда ваъда қилинган янги газ тақсимлаш станцияси ишга туширилди

    31.12.2020, 19:37

    Конституцияга ўзгартириш киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси Олий Мажлисда уч марта ўқилгани айтилди. Лекин бу ҳақда хабар қилинмаган

    31.12.2020, 18:36

    Тошкентда 8 километрлик янги газ қувурини қуриш бошланди

    31.12.2020, 17:13

    Учтепа туманида ўтказилган «Қорбоболар паради»да 1000 га яқин аҳоли қатнашди (видео)

    31.12.2020, 16:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Систит — бу уят эмас!


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандда 18 яшар қиз нега мактаб ўқувчисини “самосуд” қилгани айтилди 

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:33

    Россияда ўзбекистонлик ишчи бошига цемент тўлдирилган челак ташлаб юборилди

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:08

    Россияда 15 ёшли қизга жинсий тажовуз қилган ўзбекистонлик ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:57

    Индонезияда 3 нафар британиялик ўлимга ҳукм қилиниши мумкин

    Дунё | 3 июн, 16:52

    Тошкентда чўкаётган қизларни қутқариб, ҳалок бўлган фуқаро “Жасорат” медали билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:47

    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

    Реклама | 3 июн, 15:00

    Марк Цукерберг рафиқаси учун ноёб автомобиль буюртма қилди

    Лайфстайл | 3 июн, 16:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.