ВестаМосквалик тадбиркор Алексей Вотолевский канселярия моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш учун мўлжалланган “Аляскадаги учрашув” брендини рўйхатдан ўтказиш учун “Роспатент”га ариза топширди.

Москвалик тадбиркор Алексей Вотолевский “Аляскадаги учрашув” савдо белгисини рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этди. Ариза “Роспатент”га 15 август куни, яъни Владимир Путин ва Дональд Трампнинг Анкориждаги музокараларидан бир кун олдин келиб тушган. Ҳужжатда товар белгисидан фойдаланишнинг турли имкониятлари келтирилган. Агар “Аляскадаги учрашув” бренди муваффақиятли рўйхатдан ўтказилса, у остида канселярия моллари, ўйинчоқлар, спорт анжомлари, шунингдек, консервалар, енгил тамаддилар, корн-доглар, сосискалар, лапша, чизбургерлар, тортлар, чой ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш мумкин бўлади. Бундан ташқари, саммит шарафига ароқ, виски, вино, ликёр, жин ҳамда бошқа спиртли ичимликларни номлаш имконияти ҳам пайдо бўлади”, дейилади хабарда.
Хизмат маълумотларига кўра, Вотолевский “Веста” (нон ва қисқа муддат сақланадиган ун қандолат маҳсулотлари, торт ва пирожнийлар ишлаб чиқариш), “Авд Продакт” (бошқа гуруҳларга киритилмаган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш) ва “Дакдариноф” (ресторан фаолияти ва озиқ-овқат етказиб бериш хизматлари) компанияларининг таъсисчиси ҳисобланади.
15 август жума куни Аляскада АҚШ ва Россия президентларининг сўнгги 4 йилдан ортиқ вақт ичидаги биринчи юзма-юз учрашуви бўлиб ўтди.
Дональд Трамп ва Владимир Путин АҚШнинг Анкориждаги Элмендорф-Ричардсон ҳарбий-ҳаво базасида “учга уч” форматда музокаралар олиб борди. Учрашувни иккала томон ҳам конструктив ва самарали деб баҳолади, аммо Украинадаги урушни тўхтатиш бўйича келишувга эришилмади.
Изоҳ (0)