Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида қисқа муддат ичида — 14 кунда — янги газ тақсимлаш станцияси (ГТС) қуриб битказилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Лойиҳа Ўзбекистон Президенти раислигида 16 декабрь куни ўтказилган видеоселектр йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижроси бўйича амалга оширилган.
Таъкидланишича, янги газ тақсимлаш станциясининг сўнгги бўғинини Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмоновнинг ўзи пайвандлаган.
Қўқон шаҳридаги 9200 аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий объектларда табиий газ таъминотини яхшилаш имконини берган газ тақсимлаш станцияси «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти филиали ва «Қўқон шаҳар газ» газ таъминоти бўлими саъй-ҳаракатлари билан ишга туширилган.
Аввалроқ Қўқондаги маҳаллалардан бирининг аҳолиси газ ва электр энергияси таъминотининг йўқлиги сабаб ҳокимлик қаршисидаги йўлни тўсиб қўйгани тўғрисида хабар берилганди. Шаҳар ҳокими маҳаллага ташриф буюриб, аҳолига янги ГТС йил охиригача ишга туширилишини маълум қилганди.
Изоҳ (0)