• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Конституцияга ўзгартириш киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси Олий Мажлисда уч марта ўқилгани айтилди. Лекин бу ҳақда хабар қилинмаган

    Тараққиёт стратегияси марказида Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг видеоконференцалоқа тарзида мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Kun.uz». Мажлисда «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қонун билан суд тизимида ташкилий-тузилмавий ўзгаришлар амалга оширилаётганини инобатга олиб, Конституциянинг 107-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда. Ўзгартириш киритилаётган моддада аниқлик киритилишича, Ўзбекистон суд тизими Конституциявий суд, Олий суд, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туманлараро маъмурий судлардан иборат. Ушбу ўзгартириш Ўзбекистон президентининг 24 июлдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига кўра киритилмоқда. Фармонга кўра, 1 январдан бошлаб суд тизимига тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.

    Тадбирда ушбу қонун Қонунчилик палатаси томонидан Конституциянинг 128-моддаси ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг регламенти тўғрисида»ги қонуннинг 15-моддасига зид равишда кенг жамоатчиликка муҳокама учун эълон қилинмагани ва палата расмий сайтига жойлаштирилмагани борасида савол берилган. Конституциявий суд ва Олий суд раислари ўринбосарлари бунга ўз муносабатини билдирган.

    «Бу ташаббус ўзимиз, яъни судлар хоҳлагани учун эмас, балки халқ шуни талаб қилгани учун билдирилди. Ана ўша жараёнда сенатор ва депутатларимиз жойларга чиқиб халқнинг фикрини, бу борадаги қийинчиликларини ўрганди.

    Айтиб ўтганимдек, қанчалик юк елкамизга тушаётганини билган ҳолда бунга рози бўляпмиз. Чунки бугун бу ишни қилмасак, эрта қилишимиз керак. Фармон (лойиҳасини) тайёрлаш жараёни икки йил давом этди. Фармон қабул қилиниб, эълон қилинди ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилди.

    Ундан ташқари, Олий Мажлисда 3 марта ўқилди (Конституциясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси), ҳар бир ўқилгандан кейин интервьюлар берилди, телевидение орқали мазмун-моҳияти кенг ёритилди. Мен жамоатчилик бундан бехабар, деган фикрларга қўшила олмайман», — деган Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов.

    Бироқ Олий суд раиси ўринбосари таъкидлаганидек, Президент фармони қабул қилингандан сўнг ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси матни Қонунчилик палатаси расмий сайтида эълон қилинмаган, бу эса «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг регламенти тўғрисида»ги қонуннинг 15-моддасига зид ҳисобланади. Шу билан бирга, лойиҳа биринчи ўқишда қабул қилингани, муҳокамалар жараёни қандай кечгани ҳақида жамоатчиликка батафсил ахборот берилмаган.

    Конституциявий суд раиси ўринбосари Асқар Ғофуров эса Конституцияга ўзгартириш киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилмагани бўйича масала Конституциявий суд томонидан кўриб чиқилмаганини айтди ва бу масалани кўриб чиқишга асос йўқ деб ҳисоблашини маълум қилди.

    «Мен саволга ўзимнинг фикримни билдиришдан аввал бир нарсага эътибор қаратишингизни хоҳлайман. Ҳозирги кунда 7 кишидан иборат коллегиал орган томонидан мажлисда бир фикрга келиб қарор қилинса, шу Конституциявий суднинг муносабати бўлади. Мен Конституциявий суд вакилиман, лекин унинг номидан Конституциявий суд муносабатини билдира олмайман. Сабаби бу масала (қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилмагани – таҳр.). Конституциявий суд томонидан кўриб чиқилмаган ва кўриб чиқишга ҳам асос йўқ деб ўйлайман.

    (Қонун лойиҳаси) Президент фармонини қабул қилиш жараёнларида халқ муҳокамасидан ўтган. Яъни бошқача шаклларда шу ўзгартиришлардан жамоатчилик хабардор қилинган. Яна бир бор таъкидлайман, бу – Конституциявий суднинг муносабати эмас, фуқаро ва мутахассис сифатидаги фикрим», — деган у.

    Эслатиб ўтамиз, Сенат ушбу қонунни 18 декабрь куни ўтказилган ўзининг сўнгги ялпи мажлисида кўриб чиқиши керак эди, бироқ интернетда Конституцияга мувофиқ (128-модда) парламент Конституцияга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонунни фақат кенг жамоатчилик муҳокамасидан сўнг қабул қилиши мумкинлиги тўғрисида мақолалар эълон қилингач, масала кун тартибидан олиб ташланган эди.

    Сенат раиси Танзила Норбоева «Конституция бизнинг бош қомусимиз. Унга қўшимча ва ўзгартириш киритиш халқимиз билан бемаслаҳат қилинмайди. Ўзбекистонда ҳеч бир нарса сирли эмас. Ҳамма масала очиқ-ошкоралик билан қабул қилиняпти, кўриб чиқиляпти, халқ билан бамаслаҳат қилиняпти», — деб айтганди.

    30 декабрь куни Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қонун Сенат сайтига жойлаштирилди. Ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 24 ноябрда қабул қилинган ва айни вақтда парламент юқори палатасининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ишчи гуруҳи томонидан кўриб чиқилмоқда.

    Маълумот учун, 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Конституциясига шу пайтгача 14 марта ўзгартиш киритилган. Конституциянинг 128-моддаси талабига кўра, Олий Мажлис тегишли таклиф киритилгандан кейин 6 ой мобайнида Конституцияга ўзгартириш ва тузатишлар киритиш тўғрисида кенг ва ҳар тарафлама муҳокамани ҳисобга олган ҳолда қонун қабул қилиши мумкин.

    Мавзуга доир: «Мен фақатгина Қонунчилик палатаси учун жавоб бераман». Акмал Саидов Конституцияга ўзгартиш киритиш масаласидаги баҳсларга муносабат билдирди

    31.12.2020, 18:36   Изоҳ (0)   10846
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 8 километрлик янги газ қувурини қуриш бошланди

    31.12.2020, 17:13

    Учтепа туманида ўтказилган «Қорбоболар паради»да 1000 га яқин аҳоли қатнашди (видео)

    31.12.2020, 16:34

    Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошеванинг судида навбатдаги гувоҳлар кўрсатмалари тингланди. Суд 4 январгача танаффус эълон қилди

    31.12.2020, 15:33

    Россия Фарғона вилоятидан қуруқ мевалар импортига тақиқни бекор қилди

    31.12.2020, 14:32

    Ўзбекистонда 1 январь куни об-ҳаво ёғингарчиликсиз, лекин туманли бўлиши кутилмоқда

    31.12.2020, 13:36

    Йил сарҳисоби: Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йилда борган манзиллари (фото)

    31.12.2020, 12:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британия қироли Чарльз Netflix билан шартнома имзолади

    Лайфстайл | 26 июн, 17:05

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Минскка жўнаб кетди

    Ўзбекистон | 26 июн, 17:01

    Кенияда ҳукуматга қарши намойишларда 16 киши ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 26 июн, 16:45

    “Оғир кун”: юрак хуружлари энг кўп душанба куни юз бериши аниқланди

    Лайфстайл | 26 июн, 16:43

    “Франция Исроилга учирилган Эрон дронларини уриб туширган” — Франция мудофаа вазири

    Дунё | 26 июн, 16:25

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Ўзбекистон | 26 июн, 16:15

    Европа Россияга қарши “дронлар армиясини” тузмоқчи

    Дунё | 26 июн, 16:10

    Pixar “Рататуй” мультфильмининг давоми устида ишламоқда

    Лайфстайл | 26 июн, 16:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.