• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга пандемияга қарши курашда кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик билдирди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 31 декабрь куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқот қилди.

    Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари кириб келаётган янги 2021 йил муносабати билан бир-бирларини самимий табриклаб, мамлакатларнинг биродар халқларига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.

    Президентлар коронавируснинг глобал миқёсда тарқалиши ва жаҳон иқтисодиётига салбий таъсири билан боғлиқ мураккаб шароитда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва кўп қиррали шерикликни изчил ривожлантиришга эришилганини алоҳида таъкидладилар.

    Пандемияга қарши курашда кўрсатилган ёрдам ва амалий кўмак учун Туркия томонига алоҳида миннатдорлик билдирилди.

    Савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик натижалари ҳам мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш кўрсаткичлари ва транспорт қатновлари сақлаб қолинди, бир йилда Туркия инвесторлари иштирокида 300 та янги корхона ташкил этилди. Икки мамлакатнинг етакчи компаниялари томонидан энергетика, шаҳарсозлик, инфратузилмани модернизация қилиш, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

    Ўзбекистонда устувор йўналишларда амалга оширилаётган институционал ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун Туркиядан малакали эксперт ва маслаҳатчилар жалб қилинган.

    Давлат раҳбарлари Ўзбекистон–Туркия муносабатларининг бутун салоҳиятини самарали ишга солиш ва кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш лозимлигини қайд этдилар.

    Яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш имконини берадиган Ўзбекистон ва Туркия ўртасида преференцияли савдо келишувини тез фурсатда қабул қилиш муҳим экани таъкидланди.

    Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди. 2021 йилги икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси кўриб чиқилди, уларга пухта тайёргарлик кўриш бўйича биринчи галдаги чоралар белгилаб олинди.

    Аввалроқ Шавкат Мирзиёевни Россия ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Янги йил билан табриклагани ҳақида хабар берилганди.

    31.12.2020, 20:34   Изоҳ (0)   32916
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қўқонда ваъда қилинган янги газ тақсимлаш станцияси ишга туширилди

    31.12.2020, 19:37

    Конституцияга ўзгартириш киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси Олий Мажлисда уч марта ўқилгани айтилди. Лекин бу ҳақда хабар қилинмаган

    31.12.2020, 18:36

    Тошкентда 8 километрлик янги газ қувурини қуриш бошланди

    31.12.2020, 17:13

    Учтепа туманида ўтказилган «Қорбоболар паради»да 1000 га яқин аҳоли қатнашди (видео)

    31.12.2020, 16:34

    Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошеванинг судида навбатдаги гувоҳлар кўрсатмалари тингланди. Суд 4 январгача танаффус эълон қилди

    31.12.2020, 15:33

    Россия Фарғона вилоятидан қуруқ мевалар импортига тақиқни бекор қилди

    31.12.2020, 14:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп почта орқали овоз бериш ва баҳсли электрон тизимларга қарши фармонни имзолайди

    Дунё | 18 август, 21:20

    “Ғазони бошқариш учун вақтинчалик қўмита ҳақида яқин орада эълон қиламиз” — Фаластин бош вазири

    Дунё | 18 август, 21:10

    Суперлига. “Қизилқум” сафарда “Хоразм”дан устун келди

    Спорт | 18 август, 21:08

    “Заковат” III Осиё очиқ чемпионати: 200 миллион сўм ўз эгаларини топди

    Ўзбекистон | 18 август, 21:00

    Минглаб фаластинликлар Исроилнинг бомбардимонларидан қўрқиб, Ғазо шаҳрини тарк этяпти

    Дунё | 18 август, 20:50

    “Университет талабани кучли қилади ёки синдиради” — 6 тилни биладиган дастурчи Нодирабегим Мусаева билан суҳбат (фото)

    Ўзбекистон | 18 август, 19:30

    Трампнинг рейтинги Путин билан ўтказилган музокаралардан сўнг кўтарилди

    Дунё | 18 август, 20:30

    ИИО ходимлари билан жанжаллашган 2005 йилда туғилган фуқаро жавобгарликка тортилди

    Ўзбекистон | 18 август, 20:20

    Ҳар ким қила олади: 56 ёшли Женнифер Лопес нима учун 30 ёшдек кўринади?

    Шоу-бизнес | 18 август, 20:10

    Қайси ҳудудларда қурилиш ва ишлаб чиқариш корхоналари солиқдан энг кўп қарздорлиги очиқланди

    Иқтисодиёт | 18 август, 20:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.