• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жаҳон ҳафта ичида. Озарбайжонда ғалаба паради, Марокаш–Исроил муносабатларида янги давр, Time’нинг «Йил одами»

    Бокудаги ғалаба паради, Эронда қатл этилган журналист, йил одами, Марокаш—Исроил муносабатлари илиқлашуви, Қорабоғда қайта бошланган ҳарбий ҳаракатлар билан эсда қолган декабрь ойининг иккинчи ҳафтаси ҳам якунига етди. Анъанага кўра, ҳафтанинг муҳим воқеаларини эсга оламиз.

    Ғалаба паради

    Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида 10 декабрь куни Тоғли Қорабоғдаги урушда қозонилган ғалаба шарафига ҳарбий парад бўлиб ўтди. Парадни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Бокуга ташриф буюрган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон кузатди. Қатнашчилар орасида туркиялик ҳарбийлар ҳам қатнашди. Парадда икки президент олдидан жами уч минг нафар ҳарбий ва 150 та техника тантанавор саф билан ўтди.

    Фото: AzerTac

    Фото: AzerTac

    Парад иштирокчиларига мурожаат қилган Илҳом Алиев Озарбайжон «ўз ҳудудларининг эгалланишига чек қўйганини, адолатни ва халқаро ҳуқуқни тиклаганини» маълум қилди. Расмий маълумотларга кўра, Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий можарода 2 783 нафар озарбайжонлик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган. Илҳом Алиевнинг фармонига асосан Озарбайжонда янги байрам белгиланди. Унга кўра, Боку вақти билан Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув имзоланган 10 ноябрь мамлакатда Ғалаба куни сифатида нишонланади.

    Марокаш—Исроил муносабатларидаги янги давр

    2020 йилда Трамп маъмурияти бирданига учта араб мамлакатини яҳудий давлати билан яраштиришга муваффақ бўлди. Исроил билан дипломатик алоқалар ўрнатган навбатдаги араб давлати Марокаш бўлди. АҚШ президенти Дональд Трамп Марокаш ва Исроил ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганини маълум қилди.

    «Бизнинг икки буюк дўстимиз – Исроил ва Марокаш қироллиги тўлиқ дипломатик муносабатларни ўрнатишга келишиб олди — бу Яқин Шарқда тинчлик сари қўйилган улкан қадам», деб ёзди Трамп Twitter’да.

    Сентябрь ойида Баҳрайн ва Бирлашган Араб Амирликлари Исроил билан тинчлик битимларини имзолади (БАА билан қисқа вақт ичида визасиз режим тўғрисида келишилди), октябрда Судан билан ҳам тинчлик келишувига эришилди (келишувдан бир неча кун олдин АҚШ Суданни расмий равишда терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатидан чиқариб ташлади).

    Шунингдек, Исроил бош вазири махфий равишда Саудия Арабистонига ташриф буюргани ва валиаҳд шаҳзода билан музокара ўтказгани, икки мамлакат АҚШ воситачилигида тинчлик битимини имзолаши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Бироқ Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги валиаҳд шаҳзоданинг Исроил бош вазири билан музокара олиб борганини рад этди.

    Time’нинг «Йил одами»

    Ўтган ҳафтада АҚШнинг Time журнали «Йил одами – 2020»ни эълон қилди.  Журнал «Йил одами — 2020» мақомини АҚШнинг сайланган президенти Жо Байденга ҳамда унинг маъмуриятида вице-президент бўладиган Камала Харрисга берди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    «Америка тарихини ўзгартиргани учун, ҳамдардлик кучи ажралиш ғазабидан устунлигини намоён қилгани учун, қайғуга чўмган дунёда дардга даво топиш ҳақида бир фикрни ўртоқлашгани учун Жо Байден ва Камала Харрис Time томонидан ‘Йил одами’ дея эътироф этилди», деб хабар берди журнал.

    Time қайд этишича, Франклин Рузвельтдан бошлаб Американинг ҳар бир президенти «Йил одами» мақомини қўлга киритган, аммо вице-президент ҳали бундай номга сазовор бўлмаган эди. Камала Харрис Жо Байден билан биргаликда йил одами деб топилишига сабаб шуки, «ирқий адолат учун катта кураш олиб борилган ва тарихдаги энг муҳим сайловлардан бири ўтказилган йилда» уларнинг иттифоқи бирлашув рамзига эгадир.

    Time бошқа йўналишларда ғолиб бўлганларни ҳам эълон қилди. Zoom видеоконференциялар сервисини ўйлаб топган Эрик Юань йил бизнесменига айланди. Ушбу сервис пандемия даврида энг оммабоп алоқа воситасига айланди ва хавфсизлик муаммоларига дуч келди.

    Йил спортчиси Леброн Жеймс бўлди. У бу мақомни фаоллиги учун қўлга киритди — бу йил Жеймс қора танли америкаликларни президент сайловларида овоз беришга чақириш мақсадида «Овоздан кўпроқ» ҳаракатини ташкил қилди ҳамда спортчиларнинг ирқчилик ва зўравонликка қарши норозилик белгиси сифатидаги бойкотида фаол қатнашди.

    «Йил артисти» йўналишида BTS кей-поп гуруҳи ғолиб бўлди. Time қайд этишича, 2020 йил жамоа учун жуда муваффақиятли бўлди: BTS кей-поп гуруҳлар ичида биринчи бўлиб Американинг Billboard Hot-100 чартида чўққига чиқди, биринчи кунда кўришлар сони бўйича YouTube’да рекорд ўрнатди, онлайн-концерт учун қарийб бир миллионта чипта сотди, гуруҳни яратган лейбл эса муваффақиятли тарзда биржага чиқди. Бундан ташқари, BTS қора танлилар ҳуқуқлари учун курашувчи Black Lives Matter ҳаракатига бир миллион доллар хайрия қилди.

    «Йил қўриқчилари» (Guardians of the Year) мақомига пандемия билан курашда олдинги сафда турган тиббиёт ходимлари ва АҚШ бош инфекционисти Энтони Фаучи, шунингдек, ирқий адолат учун кураш ташкилотчилари, америкалик Порч Беннет-Бей ва франциялик Асса Траоре сазовор бўлди. Беннет-Бей афроамерикалик Жейкоб Блейк полициячилар томонидан ўлдирилган Кеноша шаҳрида норозилик намойишларининг етакчиларидан бири бўлган. Траоре эса полицияда ҳалок бўлган акаси Адаманинг ўлимини текширишни талаб қилиб, кампания бошлаган эди.

    Эронда қатл этилган журналист

    Ўтган ҳафтанинг ларзага солувчи яна бир воқеаси Эронда юз берди. Гап шундаки, Эронда хорижий разведка хизматлари билан ҳамкорлик қилганликда айбланиб судланган мухолифат журналисти Руҳоллаҳ Зам қатл этилди. Зам Олий суд унинг жазосини енгиллаштириш ва ишни қайта кўриб чиқишни рад этгандан тўрт кун ўтиб, 12 декабрь куни эрталаб осиб ўлдирилди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Зам Эроннинг энг таниқли мухолифат фаолларидан бири ва мамлакатдаги юқори лавозимли амалдорларга қарши айблов далилларини нашр этган Амад News Telegram каналининг асосчиси эди. Канал Эронда 2017 йилда бўлиб ўтган норозилик намойишларини фаол равишда ёритиб броган эди.

    Эрон суди Замни ҳукуматга қарши фаолият ҳамда АҚШ, Франция ва Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбдор деб топди. Эрон расмийларига кўра, журналист ўз постларида ўқувчиларни тартибсизликларда қатнашишга чақирди.

    Зам бир неча йил Францияда яшаб, у ерда сиёсий бошпана олди. 2019 йилда у Ислом инқилоби соқчилари корпуси томонидан ўғирлаб, Эронга олиб кетилди. Тахминларга кўра, уни Ироқда ўғирлашди. Маълум қилинишича, Замни маҳаллий фаоллардан бири Ироққа эксклюзив интервью олиш таклифи билан алдаб чақирган эди.

    Бузилган сулҳ

    10 ноябрь куни Озарбайжон ҳамда Арманистон ўртасида тоғли Қорабоғдаги урушни тўхтатиш ҳақида тинчлик сулҳи имзоланган эди. Аммо ўтган ҳафта мазкур битим бузилди. Бу битимни ким бузгани борасида икки томон бир-бирини айбламоқда. Россия Мудофаа вазирлиги сулҳ бузилганини тасдиқлади. Мудофаа вазирлиги воқеа тафсилотларини маълум қилмасдан, тинчлик битимидан бери биринчи марта сулҳ бузилганини тасдиқлади.

    Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги сулҳ 10 ноябрга ўтар кечаси эълон қилинди. Келишувларга мувофиқ, Озарбайжон тан олинмаган Тоғли Қорабоғ ҳудудининг қарийб ярми устидан назоратни қўлга киритди. Сулҳга Россия воситачилиги билан эришилди. Мувофиқликни назорат қилиш учун минтақага Россия тинчликпарвар кучлари юборилган.

    Коронаинфо

    Коронавирус касаллиги билан боғлиқ маълумотларни онлайн кузатиб борувчи covidvizualiser.com сайти маълумотларига кўра, бутун дунёда касалликка чалинганларнинг умумий сони 72 миллиондан, касалликдан вафот этганлар сони эса 1,6 миллиондан ошди. 50 миллиондан ортиқ бемор касалликдан соғайиб кетди. Айни пайтда бутун дунёда 20 миллиондан ортиқ бемор даволанишни давом эттирмоқда.

    Фото: Anadolu Agency

    Фото: Anadolu Agency

    Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 29 ноябрь куни 62 миллион, 4 декабрь куни 65 миллион, 5 декабрь куни 66 миллион, 7 декабрь куни 67 миллион, 9 декабрь куни 68 миллион, 12 декабрь куни 70 миллион кишидан ошганди.

    Касалликка чалинганлар сони бўйича АҚШ биринчи ўринда кетмоқда — 16,5 миллион. Иккинчи ўринни 9,8 миллион кўрсаткич билан Ҳиндистон эгаллаган бўлса, Бразилия учинчи ўринда — 6,8 миллион. Россияда эса пандемия бошланганидан буён 2,6 миллион кишида коронавирус тасдиқланди.

    Вирус қурбонлари сони бўйича ҳам етакчилик АҚШга насиб этди (305 мингдан ортиқ), иккинчи ўринда Бразилия (181 минг), Ҳиндистон — учинчи ўрин (143 минг).

    14.12.2020, 11:23   Изоҳ (0)   52229
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ ҳукумати фикрича, Facebook рақобат хавфини бартараф қилиш учун Instagram ва WhatsApp’ни сотиб олган. Энди у компанияни бўлиб юборишни талаб қилмоқда

    14.12.2020, 09:15

    Қирғизистонда 18 киши президентликка номзод сифатида рўйхатга олинди

    13.12.2020, 23:38

    Рамзан Қодировнинг 20 ёшли қизи Грознийда мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи бўлди

    13.12.2020, 23:17

    Франция фуқароси Европа лотереяси тарихидаги рекорд ютуқ — 200 миллион евро ютиб олди

    13.12.2020, 22:58

    Германияда 16 декабрдан бошлаб карантин чоралари кучайтирилади

    13.12.2020, 22:16

    Хитойда бир кишида COVID-19 аниқлангани сабабли бутун шаҳар карантинга ёпилди

    13.12.2020, 20:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.